250
атмосферага қўшилиб кетади. Магма ер юзасига қуюлганда вулканлар
ҳосил бўлади.
Вулканлар уч туркумга:
майдонли, ёриқли ва марказий
вулканларга ажратилади.
Майдонли туркумидаги вулканлар.
Ҳозирги вақтда
бундай
вулканлар учрамайди ёки улар мавжуд эмас деса бўлади. Бундай
вулканлар ер пўсти ҳали унча қалин бўлмаган вақтларда
вужудга
келган. Бунда жуда катта ҳажмдаги суюқ лавалар ер юзасининг йирик
ҳудудларини қоплаган. Майдонли вулканлар архей ва протерозой
акронларида ернинг протопўсти ривожланишида катта аҳмиятга эга
бўлган.
Дарзлик туркумидаги вулканлари.
Улар ер
юзасига йирик ер
ёриқлари бўйлаб отилиб чиқади. Вулкан аппарати очилиб қолган ёриқ
шаклида бўлади.
Дарзликлардан чиқадиган асосли магма - базальт маҳсулотлари
суюқ бўлиб, ер бетига бир текисда қуйилиб, бора - бора
қалқонсимон шаклни олади.
Ернинг ривожланишидаги муайян босқичларида бу вулканизм
тури кенг миқёсларда содир бўлган. Натижада ер
юзасига жуда катта
миқдорда вулкан материаллари – лавалар оқиб чиққан. Ҳиндистонда
бундай майдонлар кенглиги 5.105 км
2
ва ўртача қалинлиги 1 дан 3 км
гача борадиган Декан платосини ташкил этади. Улар АҚШнинг
шимолий-ғарбида ва Сибирда ҳам мавжуд. У вақтларда ер ёриқларидан
қуюладиган базальт лавалари таркибида кремнезем (50%) кам ва икки
валентли темирга бой (8-12%) бўлган. Лава ҳаракатчан, суюқ
бўлганлиги сабабли оқиб чиққан жойидан юзлаб километр узоқларга
ёйилиб кетган. Баъзи вулкан лаваларининг оқими 5-15 км
ни ташкил
этган. АҚШда, Ҳиндистондаги каби, кўп йиллар давомида жуда катта
251
қалинликдаги эффузив жинслар тўпланган.
Бундай ясси характерли
поғонасимон тузилишга эга бўлган лава ҳосилалари
платобазальтлар
ёки
трапплар
деб ном олган.
Ҳозирги вақтда дарзлик вулканизми Исландияда (Лаки вулкани),
Камчаткада (Толбачи вулкани ), Янги Зелендиянинг битта оролида
ривожланган. Исландия оролидаги энг йирик лава қуюлиши
узунлиги
30 км га борувчи Лаки ер ёриғи бўйлаб 1783 йилда содир бўлган. Бунда
икки ой мабойнида ер юзасига лава қуюлиб турган. Шу вақт давомида
12 км
3
базальт лаваси оқиб чиқиб, атрофдаги 915 км
2
майдонни 170 м
қалинликдаги қатлам билан қоплаган.
Шунга ўхшаш ҳодиса 1886 йили Янги Зеландия оролларидан
бирида кузатилган. Икки соат давомида 30 км масофада диаметри бир
неча юз метрни ташкил қилган 12 та кратерлардан лава отилиб чиқиб
турган (76-расм). Вулкан отилиши портлаш ва кул чиқиш билан бирга
Do'stlaringiz bilan baham: