70-расм. Зилзила туфайли вайрон бўлган кўп қаватли уйнинг кўриниши.
Кўпинча кучли зилзила вақтида ер ёри-лади, кўчкилар вужудга келади (71 - расм) ва рельеф ўзгаради.
71 - расм. Кучли зилзила таъсирида ҳосил бўлган ер ёриқлари.
|
Ўрта Осиёдаги тоғлар жумладан, Помир - Олой, Қурама, Фарғона, Чотқол, Писком ва бошқа тоғ тизмала-рининг геологик тузилиши ва текто-никасини ўрганиш натижасида бу тоғ тизмаларининг нео-ген ва антропоген даврларида кучли тоғ бурмаланиши (яхлит, палахса) ва кўтарилишидан пайдо бўлганлиги исботланди.
Бу келтирилган маълумотлар ер юзисидаги рельеф шаклларининг (эрозион, денудацион, аккумулятив ва б.) пайдо бўлишида зилзила ҳаракатининг роли катталигини кўрсатади.
Баъзи цунамилар ҳам катта талофат келтиради. 1896 йили Хонсю оролининг шарқий соҳилида вужудга келган шундай цунами Япония соҳилларида 26 мингга яқин кишиларнинг ёстиғини қуритган. Бундай ҳодисага 2004 йил кузида Ҳинд океани мамлакатлари соҳилларида цунами туфайли 270 мингдан ортиқ одамларнинг ҳалок бўлганлигини, жуда катта моддий зарар етказилганини кўрсатиб ўтиш даркор.
9.6. Зилзилани башорат қилиш
Зилзилани башорат қилиш сейсмологларнинг долзарб вазифаси ҳисобланади. Зилзилаларни олдиндан айтиш ёки башорат қилиш олимлар олдида турган муҳим вазифалардан биридир.
Зилзила инсонлар ҳаётига, улар барпо этган иншоотларига, моддий бойликларга нақадар катта хавф туғдиришини кўз олдимизга келтирсак, бу масаланинг нечоғлик оламшумул амалий аҳамиятга эгалигини тушуниш қийин эмас. Агар зилзила содир бўлишини бироз бўлсада олдинроқ билиш имконига эга бўлганимизда эди, инсонларни бундай ҳалокатдан сақлаш чора - тадбирлари кўрилган бўлар эди.
Зилзилани башорат қилиш муаммоси, яъни зилзила жойи ва кучини аниқлаш ёки зилзила бўладиган майдонларни билиш бир қарашда ҳал бўлгандек. Бу муаммо янги геологик ва сейсмик маълумотларни қайта кўриб чиқиш эвазига юзага келади. Шундай маълумотлар асосида маълум жойларда зилзиланинг кучи қандай бўлишлигини айтиш ва баллар бўйича ҳудудларни районлаш мумкин.
Бундай хариталар тузилишдаги асосий камчилик у-ёки бу майдонлардан олинаётган маълумотларнинг бир хил эмаслигидир. Шунинг учун сейсмик районлашга тайёрланаётганда ҳар бир жойнинг геологик тузилиши ва зилзила натижасида олинган изосейстлар жойлашуви инобатга олиниши шарт.
Бундай хариталарни тузиш бизнинг республикамизда 1966 йилдан сўнг амалга оширилган. Ҳозирги кунда мамлакатимизнинг барча ҳудудлари бўйича сейсмик районлаш хариталари тузилган, йирик шаҳарлар бўйича эса, мукаммал сейсмик районлаш хариталари мавжуд.
Зилзила бўлиш вақтини башоратлаш борасида олиб борилаётган тадқиқотлар ҳозирги кунда ҳам бу масаланинг ечими топилмаганлигини кўрсатади.
Зилзилалар муаммоси билан шуғулланувчи мутахссисларнинг барчаси бундай даҳлашли табиат ҳодисасини башорат қилиш борасида тадқиқотлар олиб боришади. Бу тадқиқотларнинг асосий мақсади бўлиши мумкин бўлган зилзиланинг кучини, рўй бериш вақтини ва жойини олдиндан айтиб беришдан иборат.
Агар содир бўлиши мумкин бўлган зилзилаларнинг кучи ва жойини аниқлаш масалалари маълум маънода ечилсада, унинг вақтини айтиш ҳозиргача муаммо бўлиб қолмоқда. Бу борада кўплаб мамлакатларда тадқиқотлар давом этмоқда. Гап шундаки, улкан талофатлар биринчи навбатда ерости силкинишларининг ҳозирча фанга номаълум бўлган кутулмаганда, фавқулодда содир бўлиши натижасидир.
Зилзилаларнинг илгари содир бўлган ҳудудларда яна такрорланиш эҳтимоллиги катта бўлади. Ер ёриқлари билан боғлиқ бўлган сейсмик зарбага учраган жойлар муайян вақт давомида «куч йиғади», йиллар, ўнлаб ва юзлаб йиллар ўтиб янги катастрофага дуч келади. Масалан, Газлидаги зилзила саккиз йилдан сўнг яна такрорланган.
Зилзилаларнинг кўпчилиги йирик ер ёриқлари зонасида жойлашган. Содир бўлиши мумкин бўлган зилзиланинг ўрни ва кучини махсус сейсмик (микросейсмик) районлаш хариталари бўйича ҳисоблаб топилади. Бундай хариталарда муайян балли зоналар, изосейстлар, ер ёриқлари зоналари ва геологик тузилишининг бошқа хусусиятлари, грунт таркиби, ерости сувларининг ётиш чуқурлиги, рельефнинг парчаланганлиги, олдин содир бўлган зилзилаларнинг эпицентрлари, гипоцентрининг жойлашиш чуқурлиги, сейсмостанциялар ўрни ва бошқалар кўрсатилади (72-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |