85-расм. Вулкан кули. www.ekosystema.ru
10.4. Вулкан турлари
Вулкан жараёнларини ва маҳсулотларини муттасил кузатиш ва текшириш натижасида таркиби ҳар хил эканлиги аниқланган. Отилиб чиқаётган вулкан маҳсулотларининг миқдори, маҳсулотлари турларининг нисбати (газ, суюқ ёки қаттиқ) ва лаванинг қовушоқлиги бўйича вулкан отилишининг гавай (эффузив), стромболи (аралаш), гумбазли (экструзив) турлари ажратилади.Гавай тури. Бунга Гавай оролларидаги ва Исландиядаги вулканлар киради. Гавай оролида бир қанча вулкан кратерлари бор. Масалан, Хуалалаи (2521 м), Мауно - Лоа ва бошқалар ер ёриғи устида жойлашган. Улар орасида энг баланди Мауна - Лоа вулкани бўлиб, денгиз сатҳидан 4366 м баланд. Бу вулкан 1843 йилдан бошлаб 1896 йилгача ҳар 2-3 йилда, баъзан ҳар йили отилиб, ўзидан ва ён ёриқларидан оливинли базальт лава чиқариб турган.
Исландиядаги сўнмаган вулканлардан Кодлоуттадингия (1180 м) бор. Маҳсулоти ва ҳаракати билан бошқа вулканлардан фарқ қилади. Вулкандан ҳарорати 1200°С га етадиган суюқ базальт лава оқиб чиқиб туради (86-расм). Бу хил вулканлардан бомба, кул чиқмайди ва улар портламайди. Бундай вулканларнинг маҳсулоти қават - қават бўлиб ётади, уларнинг конуслари қотган лава қатламларидан иборат бўлиб, юзасининг қиялиги 5 - 8° га боради, тепадан қалқонга ўхшаб кўринади. Шунинг учун уларни баъзан қалқонли вулкан деб ҳам аташади.
86-расм. Суюқ қайноқ лаванинг вулкан конусидан оқиб чиқиши. www.liveinfo.ucoz.com
| Гавай туридаги ҳаракатдаги вулканларининг кратерида камроқ миқдорда газга эга бўлган суюқ лава бўлади. У кратерда қаттиқ қайнайди – вулкан тепасидаги кичироқ кўл жуда ҳам чиройли манзара ҳосил қилади.
Хирароқ қизғиш-жигарранг лава юзасини даврий равишда баландга отилиб чиқаётган лава ёрқин оқими ёриб чиқади. Вулкан ҳаракатланган вақтда лава кўлининг сатҳи аста-секин зарбасиз ва портлашсиз кўтарилиб боради, кейин лава кратер четидан ошиб тушади ва ўнлаб километрли кенг майдонларга ёйилиб кетади. Лава жуда суюқ бўлганлиги сабабли унинг тезлиги 30 км/с гача боради. Гавай туридаги вулканларнинг даврий равишда отилиб турганлиги сабабли вулкан оролларининг ҳажми ёнбағирларида янгидан отилиб чиққан лавалар қотиши ҳисобига ошиб боради. Масалан, Гавай оролидаги Мауна-Лоа вулканининг чиқарган маҳсулоти 21103 км3 бўлиб, бу ер шарида маълум бўлган ҳар қандай вулканникидан кўпдир. Гавай тури бўйича Африканинг шарқий қисмидаги Самоа оролларидаги вулканларда, Камчаткада ва Гавай оролларининг ўзида - Мауна-Лоа ва Килауэада вулкан отилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |