Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф. Тақризчилар



Download 62,78 Mb.
bet155/250
Sana11.07.2022
Hajmi62,78 Mb.
#775422
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   250
Bog'liq
Чиникулов Х , Жўлиев А Х Автосохраненный

Босимли қатлам сувлари Франциянинг Артуа провинциясида XII асрда дастлаб ўзи оқиб чиқуви сув топилган жой номи билан артезиан сувлари деб ҳам аталади. Улар сув ўтказмайдиган қатламлар орасидаги сувли горизонтларда тўпланади ва бу горизонтларнинг сувга тўлиқ тўйиниши туфайли гидростатик босим ҳосил қилади. Одатда артезиан сувларининг горизонтлари кенг майдонларни эгаллаб, анча чуқурликларда ётади.




137-расм. Ер пўстида турли ерости сувларининг жойлашиш схемаси: а- сизот сувлари; б - верховодка; в - грунт сувлари; г, д - қатлам сувлари; 1 - тупроқ-ўсимлик қатлами; 2 - сув ўтказувчи қатлам; 3 - ярим сув ўтказувчи жинслар; 4 - сув ўтказмайдиган қатлам; 5 - гравитацион сув; б - грунт сувларининг сатҳи.
Босимли қатлам сувларининг шакл-ланиши учун қулай шароитлар бўлиб ер пўстининг ботиқ структуралари (муль-далар, синеклизалар, тоғолди ва тоғэтаги ботиқликлари) ёки қатламларнинг қия (моноклинал) ётиши ҳисобланади. Бирин-чи ҳолда қатламлар товоқсимон буклан-ган, иккинчи ҳолда эса бир томонга қияланган бўлади (138-расм).
Босимли сувларнинг озиқланиш вилоятлари асосий тарқалиш майдонларидан гипсометрик баландда жойлашган бўлади. Шунинг учун ҳам сув ўтказувчи қатламга кираётган сув нишаблик бўйича ҳаракатланиб, бутун қатламни тўлдиради ва гидростатик босимга эга бўлади. Артезиан сувларининг тўйиниш ва сарфланиш жойлари орасидаги асосий тарқалиш майдони босим ҳудуди дейилади.

138-расм. Қатламлар ботиқ (I) ва қия (II) ётгандаги артезиан ҳавзасининг кесмаси: а - тўйиниш вилояти; б - босим вилояти; в - сарфланиш вилояти; Н1 ва Н2 - босим; М- артезиан сув қатламининг қалинлиги; 1 - сувли жинслар; 2 - сув ўтказмайдиган жинслар; 3 - пьезометрик сатҳ. Стрелкалар билан артезиан сувларининг йўналиши кўрсатилган.

Артезиан сувларининг режими деярли доимий бўлади. Пьезо­метрик сатҳи фасллар бўйлаб кам ўзгаради, суви тозалиги билан фарқ қилади. Босимли қатлам сувлари артезиан ҳавзалари деб номланувчи кенг майдонни қамраб олади.


Ерости сувлари доим ҳаракатда бўлади ва гравитация қонунларига мувофиқ ҳолда озиқлантириш вилоятларидан сарф бўлиш жойлари томон аста-секин оқади. Уларнинг ҳаракати сув ўтказувчи жинслар орқали фильтрация (сизиб ўтиш) характерига эга бўлади. Одатда ерости сувлари бир-бирига параллел йўналишда ғоваклар ва кенг бўлмаган дарзликлар бўйлаб ҳаракатланади. Бундай ҳаракат ламинар ҳаракат дейилади. Баъзан ерости сувлари карст бўшлиқлари бўйлаб ҳаракатланганда уларнинг ҳаракати дарё оқимларидагидек турбулент хусусиятга эга бўлиши мумкин.
Қумли жинсларда ерости сувларининг ҳаракат тезлиги 0,5 дан 12 м/сут гача, гравий ва ғўлактошларда 20-30 м/сут, карстлашган оҳактошларда эса ошиб, суткасига 100 м га етиши мумкин.
Ерости сувларининг сув сарфи (дренаж) табиий шароитларда булоқлар ва чашмалар шаклида амалга ошади. Одатда улар дарё водийларида, жарларда, кўл ва денгизларнинг соҳилларида, рельефнинг бошқа пасткамликларида жойлашган бўлади.
Тошкент минерал суви синклинал структурани ташкил этувчи бўр даври қумларидан (1800-1850 м чуқурликдан) босим туфайли отилиб чиқади.

Download 62,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish