Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф. Тақризчилар



Download 62,78 Mb.
bet153/250
Sana11.07.2022
Hajmi62,78 Mb.
#775422
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   250
Bog'liq
Чиникулов Х , Жўлиев А Х Автосохраненный

Ерости сувларининг пайдо бўлиши. Тоғ жинслари орасидаги сувлар, биринчидан ёғинларнинг ер устидан қум ва тошлар орасига қисман сизиб ўтиши, яъни инфильтрация йўли билан ҳосил бўлади. Масалан, Ўзбекистонда ҳар йили атмосфера сувидан ташқари суғориш тизимидан 8 миллиард м3 сув шимилиб, ерости сувига қўшилади. Иккинчидан, ерости сувлари сув буғларининг конденсацияси жараёнида ҳам пайдо бўлади. Бу вақтда ер ичидаги сув буғлари совиб, сувга айланади. Тоғ жинсларида сув буғи кўп тарқалган бўлади, бу эса уларнинг эластиклигини орттиради, тупроқнинг юқори босими таъсирида буғ яна ҳавога кўтарилади. Демак, конденсация жараёни сув буғини тупроққа олиб киради ва ундан олиб чиқади. Тоғли ерларда, даштларда, доимий музлоқ ўлкаларда сув буғлари энг кўп конденсацияланади.
Ҳозирги кунда тоғ жинсларидаги сувларни қуйидаги турларга бўлиб ўрганилади. 1. Буғ кўринишдаги сувлар. 2. Физик боғланган сувлар: гигроскопик ва плёнкасимон сувлар. 3. Эркин сувлар: капилляр ва гравитацион сувлар. 4. Қаттиқ ҳолатдаги (муз) сувлар. 5. Кристаллашган (кристаллогидратлар) ва кимёвий бирикма (гидроксил) ҳолатидаги сувлар.
Ерости сувлари дарё, ариқ сувларига нисбатан анча секин ҳаракатланади. Улар тоғ жинслари орасидан кўпинча нишаб томонга қараб сизиб ўтади. Рельефнинг бундай жойларидан ерости сувлари булоқ ёки сизот суви тарзида чиқиб туради. Бундай сувлар Сирдарё вилоятидаги янги ўзлаштирилган жойларда кўплаб учрайди.
Ерости сувлари келиб чиқиши бўйича ювенил, седиментоген, сингенетик, эпигенетик сувлар ажратилади.
Ювенил сувлар. Ер пўстининг ички қисмидаги магмадан ажралаётган минераллашган иссиқ сув буғларининг ерости сувларига айланишидан ҳосил бўлади. Ювенил сув ернинг чуқур қатламларида ва тез - тез вулкан отилиб турадиган ўлкаларда кўп учрайди.
Седиментоген (юнонча чўкинди) сувлар энг чуқурдаги чўкинди жинслари қатламлари орасидаги юқори даражада минераллашган (шўрланган) ерости сувларидир. Олимларнинг ҳисоблашича бу сувлар генезисига кўра денгиз сувидан пайдо бўлган. Уларнинг икки - сингенетик ва эпигенетик турлари табиатда кўп учрайди.
Сингенетик (юнонча сингенез - чўкинди билан бир вақтда ҳосил бўлиш демакдир) ерости сувлари. Ҳавза ётқизиқларининг тўпланиш жараёнида улар орасида қолиб кетган қолдиқ сувлардир.
Эпигенетик (юнонча эпигененез - кейин пайдо бўлган) ерости сувлари тоғ жинслари вужудга келгандан сўнг ёки денгиздан сизиб ўтган сувлардан ҳосил бўлади.
Тоғ жинсларида флюидларнинг ҳаракат қонуниятларини таҳлил қилишда ғоваклик ва киритувчанлик асосий аҳамиятга эга.
Ғоваклик. Терриген жинслардаги ғоваклик қаттиқ компонентлар эгалламаган бўшлиқ ҳисобланади. Ғоваклар ўзаро туташган ёки туташмаган бўлиши мумкин. Ғоваклик скаляр катталик сингари фойизларда ифодаланади. Бунда умумий ва самарали ғоваклик ажаратилади. Улар:

Рум + Vум - Vқ /Vум, Рсм + Vт /Vум


формулалар ёрдамида аниқланади. Бунда Рум - умумий ғоваклик, Рсм- самарали ғоваклик, Vум- умумий ҳажм, Vқ- қаттиқ фаза ҳажми, Vт- туташувчи ғоваклар ҳажми.


Умумий ғоваклик терриген жинслардаги бутун бўшлиқларнинг, уларнинг ўзаро туташган ёки туташмаганлигидан катъий назар, фойиз миқдорида ифодаланади. Самарали ғоваклик эса фақатгина ўзаро туташган ғовакларнинг фойиз миқдори билан белгиланади. Самарали ғоваклик миқдори ҳар доим умумий ғовакликдан паст бўлади. Пемза ва пенопластлар жуда юқори умумий ғовакликка, аммо жуда кам самарали ғовакликка эга бўлган материаллар жумласига киради.
Терриген жинсларда ғоваклик структура ҳосил қилувчи доналарнинг жойлашиш тартибига ва сараланиш даражасига боғлиқ. Ўлчами бир хил бўлган сферасимон доналар ромбаэдр тартибида жойлашганда ғоваклик 25,9% ни, тартибсиз жойлашганда 87,5% ни ташкил қилиши мумкин. Яхши сараланмаган материалларда доналар орасидаги бўшлиқлар майда зарралар билан тўлиб, ғоваклик даражасини камайтиради. Зичлашиш ва цементланиш натижасида ҳам ғоваклик миқдори жуда пасайиб кетади. Нефтли горизонтларда ғоваклик 5-20% бўлади.
Киритувчанлик терриген жинсларнинг суюқликларни ўтказиш қобилиятидир. У Дарси формуласи билан ифодаланади:

Q + KA x (dp/dl),


бунда Q – вақт бирлигида сингадиган суюқлик ҳажми, А – кўндаланг кесим юзаси, dp/dl-конкрет ўлчамларга боғлиқ бўлмаган гидравлик градиент.


Киритувчанлик катталиги суюқлик хусусияти ва муҳитнинг ғоваклиги ҳамда шу муҳитдаги киритувчанлик йўналишига боғлиқ.
Солиштирма киритувчанлик (к) киритувчанлик ўлчами бўлиб, у фақатгина муҳитга боғлиқ:

Q + KAf/М х dp/dl


бунда f- суюқликнинг солиштирма оғирлиги, М – эса унинг қовушоқлиги. Солиштирма киритувчанлик дарси бирлигида ўлчанади ва уни оқим ҳаракатланаётган ғовакларнинг йиғинди юзаси сифатида қараш мумкин.


Тоғ жинсларининг киритувчанлигига бўлакларнинг ўлчами, уларнинг сараланиш даражаси, мўлжалланганлиги, жойлашиш тартиби ҳамда цементланиши ва қатламланиш хусусиятлари таъсир этади. Терриген чўкиндилар доналарининг ўлчами қанча кичик ва сараланиш даражаси паст бўлса, киритувчанлиги шунча камайиши экспериментал йўл билан аниқланган. Градацион қат-қатликка эга бўлган турбидит ётқизиқларининг қатламларида пастдан юқорига қараб, доналар ўлчамининг кичирайиб бориш йўналиши бўйича киритувчанлик ҳам пасайиб боради. Қум доналарининг жойлашиши қанча зич бўлса, бошқа барча тенг шароитларда, самарали ғоваклик ва шу туфайли киритувчанлик ҳам шунча паст бўлади.
Киритувчанлик ғовакликка тўғри ва солиштирма юзага тескари пропорционал бўлади. Терриген жинслардаги бўлакларнинг ўлчами кичиклашиб борган сари киритувчанлик ҳам пасайиб боради. Бунга бўлакларнинг кичрайиб бориши туфайли солиштирма юзанинг ошиши сабаб бўлади. Натижада оқимга бўлган қаршилик ортади.
Қумтошларнинг киритувчанлиги ғоваклигига қараганда кучли ўзгарувчан бўлади. Бунга икки сабаб бор. Ғоваклик бўшлиқлари юзасидаги нотекисликлар ҳам, оқим ўтадиган икки нуқта орасидаги масофа ҳам оқимга қаршилик қилади. Бу хусусиятлардан бирининг ёки иккаласининг биргаликда ўзгариши, ғоваклик қиймати ўзгармаганда ҳам, киритувчанликнинг ўзгаришига олиб келади.
Ерости сувлари жойлашиш шароитлари бўйича сизот, грунт ва қатлам сувларига бўлинади. Қатлам сувлари эса ўз навбатида босимли ва босимсиз турларга ажратилади.

Download 62,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish