Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф. Тақризчилар



Download 62,78 Mb.
bet109/250
Sana11.07.2022
Hajmi62,78 Mb.
#775422
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   250
Bog'liq
Чиникулов Х , Жўлиев А Х Автосохраненный

91-расм. Диатрем.
Маар туридаги портлаш трубкаларига диатмерлар жуда ўхшаш (91-расм). Улар Сибир, Жанубий Африкада ва бошқа жойларда мавжуд. Бу қатламларнинг вертикал кесиб ўтувчи цилиндрик трубка бўлиб, воронкасимон кенгайиш билан тугайди. Диатмерлар сланец ва қум бўлакларидан таркиб топган брекчиялар билан тўлдирилган бўлади. Брекчияларда олмос мавжуд бўлади, улардан олмос саноат миқёсида қазиб олинади.Кейинги вақтда (1975-1980) Марс билан Ойнинг юзасини текшириб, у ердаги кузатиладиган чуқурлар комета урилишдан ҳосил булган деб тахмин қилинмоқда. Ер юзидаги маар типидаги чуқурлар ҳам шундай урилишдан ҳосил бўлган деб ҳисобланмоқда. Аляскадаги 1912 йилда отилган Катмай вулкани ва бошқа вулканлар ҳам Бандай-сан вулкани гуруҳига киради.
Вулканларнинг географик тарқалиши. Ҳозирги вақтда маълум бўлган ҳаракатдаги вулканлар 500 дан ортиқ. 1970 йилларда океанларни текширишлар натижасида вулканларнинг қуруқлик ва океан остида маълум бир йўналишда жойлашганлиги аниқланди.
Вулканлар асосан икки қамбарда тарқалган бўлиб, биринчиси Тинч океан «оловли» ҳалқаси деб аталади. Бу ерда маълум бўлган барча ҳаракатдаги вулканларнинг 60% жойлашган. Тинч океаннинг ғарбида Камчатка яриморолидан бошланган бу вулкан ҳалқаси Курил ороллари орқали жанубий-ғарбга давом этади. Япония, Филиппин, Янги Гвинеядан ўтиб, Янги Зеландиягача чўзилиб боради. Тинч океаннинг шарқидан Америка материгининг жанубидаги Оловли Ер оролидан шимол томонга - Анд, Кордильера тоғларининг ёнидан ўтади ва шимолда Алеут ороллари ва Аляска орқали яна Камчатка яриморолига туташади. Бу вулкан ҳалқасини «Тинч океан геосинклинал минтақаси» деб юритилади.
Бундан ташқари Тинч океаннинг марказий қисмида ҳам бир қанча ҳаракатдаги вулканлар бор. Масалан, экватор яқинидаги Га­лапагос оролида иккита ҳаракатдаги вулкан бор, ундан жанубда Пасхи ва Хуан Фернандес, ғарбда Самоя, Тонга, Кермадек вулканли ороллари мавжуд.
Иккинчи йирик вулкан ҳалқаси ёш тоғлар ўлкасида жой­лашган бўлиб, Ўрта ер денгизи - Ҳимолай - Жанубий-Шарқий Осиё минтақасини эгаллайди. Бу ҳалқага Везувий, Этна вулканлари, Липари оролларидаги ва Эгей денгиздаги вулканлар (Санторик) ва Кавказ тоғларидаги сўнган Эльбрус, Казбек, Арарат, Эрондаги Демавенит вулканлари, Малайя архипелаги ва ундан жанубдаги ҳаракатланувчи вулканлардан Суматрадаги 11 та, Явадаги 15 та, Кичик Зонт оролларидаги 3 та вулкан киради. Конуси аниқ ифодаланган вулканлардан бири Филиппиндаги Майон вулкани (92-расм) ҳисобланади.
Булардан ташқари Атлантика океанида 3 та йирик вулканли ўлка: шимолда Ян - Майен, жануброқда Катта Антил оролларида машҳур Мон-Пеле вулкани отилиб турибди.



Download 62,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish