239-расм. Йирик моллюска аммонит. http://wwlife.ru
|
240-расм. Йирик денгиз тошбақаси архелон. http://wwlife.ru
|
Бўр даврида органик дунё, айниқса Еросиё флораси таркибида муҳим ўзгаришлар содир бўлади. Палеозойда тарқалган қадимий очиқ уруғлилар ва папоротниклар билан бир қаторда ҳозирги флоранинг асосини ташкил этган ёпиқ уруғли ўсимликлар ҳам ривожланади (241-расм). Дастлабки гулли ўсимликлар пайдо бўлган. Уларнинг тошқотган қолдиқлари барглардан ва дарахт танасидан иборат бўлган.
Мезозой эрасини улкан рептилиялар ҳукмронлиги пайти деса бўлади. Аммо бўр даврининг охирида улар бутунлай қирилиб кетади. Уларнинг бундай “қўққисидан” қирилиб кетишининг сабаблари ҳозиргача аниқ эмас.
Ерда бўр даври охирида кенг ривожланган орогенез ва материкларнинг тектоник кўтарилиши табиат ва иқлимда шу даражада кучли ўзгаришларга олиб келганки, бунинг натижасида кўпчилик ўсимликлар ва ҳайвонлар қирилиб кетган. Умуртқасизлардан мезозой денгизларида ҳукмронлик қилган аммонитлар, умуртқалилардан – барча динозаврлар, ихтиозаврлар, плезиозаврлар, мозазаврлар ва птерозаврлар йўқолиб кетган.
241-расм. Юра даврининг ўсимликлари. http://wwlife.ru
|
Фойдали қазилмалари. Кўмир. Юра даврида йирик ҳудудларда илиқ ва нам иқлимнинг устуворлиги кўмир тўпланишига олиб келган. Кўмир ҳосил бўлиш ҳажми бўйича юра даври кечки палеозой ва кечки бўр-палеоген босқичларидан кейин учунчи ўринни эгаллайди. Юра ётқизиқларида бутун дунё кўмир заҳирасининг 16% га яқини жамланган. МДҲ мамлакатлари ҳудудида қўнғир кўмир Кан-Ача, Убоган ва Иркутск ҳавзаларида, Ўрта Осийда (Ангрен, Тошкўмир, Қизилқия, Шўроб), Қарағанда ва Кузбассда устки горизонтларда, тошкўмир эса Кавказорти (Ткварчел ва Ткибул конлари) ва Жанубий Ёқутистон ҳавзаларида ривожланган. Хитой ва Австралиянинг кўмир ҳавзалари ҳам катта аҳамиятга эга.
Бўр даврининг континентал ётқизиқлари билан дунё кўмир заҳирасининг 20% дан кўпроғи боғлиқ. Уларнинг орасида энг йириклари бўлиб Лена, Зирян кўмир ҳавзалари ва Шимолий Американинг ғарбидаги кўмир ҳавзалари саналади.
Нефт ва газ. Табиий газларнинг йирик конлари Алжир Саҳрои Қабирда, Канаданинг арктика қисмида, нефт конлари - Тиман-Печора вилоятида, Вилюй дарёси ҳавзасида, Австралия ва Аляскада маълум.
Ер шарининг кўпчилик вилоятларида юра ётқизиқларида нефт ва газ тўпланган. Айнан шу ёшдаги дунёдаги энг йирик нефт конлари Саудия Арабистони (Гхавар ва Мезелиж) ҳамда Кавказолди, Ўрта Осиё, Манғишлоқ, Шимолий Каспийбўйи, Ғарбий Сибир ва Шимолий денгиз нефт конлари, Баренц денгизидаги газ ва газоконденсат конлари ҳисобланади.
Ғарбий Сибир, Марказий Осиёнинг ғарби, Ливия, Кувейт, Нигерия, Габон, Бразилия, Канада ва Мексика кўрфазидаги бўр ётқизиқларида нефт ва газ конлари мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |