Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф. Тақризчилар



Download 62,78 Mb.
bet203/250
Sana11.07.2022
Hajmi62,78 Mb.
#775422
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   250
Bog'liq
Чиникулов Х , Жўлиев А Х Автосохраненный

Палеогеографияси. Кечки протерозойда платформалар билан бир қаторда геосинклиналлар ҳам фаол ривожланган. Уларнинг ҳудудлари, одатда, жуда кўп вулкан оролларига эга бўлган саёз денгизлар билан қопланган. Ушбу денгизларга континент ва ороллардан жуда кўп миқдорда бўлакли материал келтириб ётқизилган. Шунинг учун ҳам кечки протерозой геосинклинал вилоятлари учун метаморфизм жараёнлари туфайли турли сланецлар, кварцитлар, метаморфлашган конгломератлар ва брекчияларга айланиб кетган кўп километрли бўлакли ётқизиқлар тўпланганлиги характерли. Ҳосил бўлишида кўкяшил сувўтлари муҳим аҳамиятга эга бўлган оҳактошлар ва мармарлар (метаморфизмга учраган оҳактошлар) ҳам кенг ривожланган. Магматик жинсларнинг улуши 18-20 % гача қисқарган.
Эрта вендда Европанинг анча қисми музликлар билан қопланган. Норвегия, Швеция, Шпицберген, айниқса Шарқий Европа платформасининг қуруқликларида тиллитлар кенг тарқалган.
Шарқий Европа платформаси ҳудудида лапланд музланишидан сўнг трансгрессия бошланган ва денгизлар марказий ва шимолий районларни қамраб олган.
Шимолий Ўролда оролларёйи зонаси жойлашган ва унда андезитли вулканизм фаолият кўрсатган. Қутбий Ўролда, Янги Ернинг жанубида кечки рифей вақтидан чуқурсувли шароитлар сақланиб қолган ва бунда терриген чўкиндилар қаторида базальт ётқизиқлари ҳам ҳосил бўлган.
Ўролнинг саёз денгиз ётқизиқлари орасида тиллитлар учрайди. Трансгрессия вендда Сибир платформаси ҳудудини ҳам қамраб олган. Қуруқлик майдони камайган ва саёз денгиз шароитларида карбонатли чўкиндилар тўпланган. Терриген ётқизиқлар фақат Сибир платформасининг жанубидаги тор соҳилбўйи зонасидагина тўпланган.
Улкан Сибир денгизининг марказий қисмида шўрлик юқори бўлган ва бунда қумлар, гиллар, карбонатлар, гипс ва ангидрит тўпланган.
Марказий Осиёда ювилиш вилоятлари ва кенг шельфлар мавжуд бўлган. Денгиз шельфида карбонатли терриген чўкиндилар ҳосил бўлган. Чуқурсувли ҳавзаларда спилит-диабаз-кремнийли ҳосилалардан таркиб топган офиолит мажмуалари кенг тарқалган. Бундай ётқизиқлар Қозоғистон-Тиёншон вилоятида, Марказий Қизилқумда ва Олтой-Саян вилоятининг баъзи районларида учрайди. Хитой-Корея континентида авлакогенлар венднинг бошларида ёпилган ва бутун венд давомида континент кўтарилган.
Эрта венд музланишининг излари Скандинавия, Шарқий Европа платформаси (Белоруссия), Тиён-Шон, Хитой, Африка ва Австралияда яхши сақланиб қолган.
Венд даврининг иккинчи ярмида ландшафт-иқлимий шароитлар сезиларли даражада ўзгарган. Ер юзаси ҳароратининг сезиларли кўтарилишидан далолат берувчи карбонат-терригенли ва карбонат-эвапоритли ҳосилалар кенг ривожланган. Йирик музлиқ қопламаларининг эриши туфайли Дунё океанининг сатҳи кўтарилган ва кенг трансгрессия бошланган. Юқори ҳарорат тўғрисида нафақат эвапоритлар ва магнезиал карбонатлар, балки ҳозирги замон рифларига ўхшаш биогерм қурилмалари ҳам далолат беради.

Download 62,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish