Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф. Тақризчилар



Download 62,78 Mb.
bet199/250
Sana11.07.2022
Hajmi62,78 Mb.
#775422
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   250
Bog'liq
Чиникулов Х , Жўлиев А Х Автосохраненный

Фойдали қазилмалари. Темирли кварцитлардан иборат бўлган жеспилит қадимий жинсларда жуда кўп миқдорда учрайди, кечки протерозой ва фанерозой жинсларида деярли учрамайди. Кўп ҳолларда жеспилитлар юқори сифатли темир маъданларини ҳосил қилади. Темирнинг бундай турдаги конлари Курск магнит аномалиясида (Россия), Кривой Рогда (Украина), Шимолий Америкада ва Африкада мавжуд. Бу маъданларда темирнинг миқдори 62 % га боради. Архей ва эрта протерозойда ҳосил бўлган темир маъданларининг заҳираси 3 000 млрд. тонна деб баҳоланади.
Бразилия ва Африкада темир - марганец гуруҳидаги металлар маъдани, Канадада кобальт, мис ва никел сульфидлари, Финляндияда мисколчеданли маъданлар, Жанубий Африкада титан ва хром, Намибия ва Бразилиядаги Минас-Жерайс штатида ванадий конлари мавжуд.
Улкан эрта протерозой олтин конлари Африка жанубидаги олтин-уран-пиритли конгломератларда ва кварц томирларида учрайди. Бундай конгломератлар бош протерозой уран маъданлари тўпланган объектлар саналади.
Эрта протерозойнинг асосий мис маъданлари бўлиб Шарқий Сибирда (Удокан) тарқалган мисли қумтошлар ҳисобланади. Финляндиядаги мисколчеданли маъданлар ҳам саноат аҳамиятига молик.
Гайан ва Ганадаги олмос ва олтин сочилмалари ҳам эрта протерозой ёшига эга.


Таянч тушунча ва иборалар:

Геодинамика, тектогенез, орогенез, платформа, қалқон, бурмали қамбарлар, Белозер эпохаси, эобионтлар, прокариот, эукариотлар, кеноран тоғ бурмаланиши, карел эпохаси, кулранг гнейслар, протопўст, яшилтош қамбари, строматолитлар, автотрофлар, гетеротрофлар, сапрофаглар, жеспилит.


Назорат саволлари:
Проконтинентал пўст деганда нимани тушунасиз?
Кулранг гнейслар қанақа жинслар?
Кулранг гнейслар қаерларда тарқалган?
Яшилтош қамбари қанақа структуралар ҳисобланади?
Яшилтош қамбари қанақа жинслардан таркиб топган?
Кўкяшил сувўтлари қачон пайдо бўлган?
Протогеосинклиналлар нима ва улар қачон шаклланган?
Диастрофизм эпохалари деганда нимани тушунасиз?
Кеноран тоғ бурмаланиши қачон содир бўлган ва шу туфайли ер пўстида қандай структуралар ҳосил бўлган?
Дастлабки геосинклиналлар ва ҳақиқий платформалар қачон шаклланган?
Дастлабки континентлар қачон пайдо бўлган ва кенгайган?
Архей ва эрта протерозойдаги атмосфера ва гидросфера қандай хусусиятларга эга бўлган?
Архей ва эрта протерозойда қандай жинслар кенг тарқалган?
Прокариотлар ва эукариотлар қандай организмлар ҳисобланади?
Булутлар ва қоринбўшлиқлиларнинг дастлабки вакиллари қачон пайдо бўлган?
Архей ва эрта протерозой ётқизиқлари қандай фойдали қазилмаларга эга?




Download 62,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish