99
12.5-расм. Саккиз шпинделли токарлик ярим автомат дастгохида
тишли ғилдиракка механик ишлов бериш
Тоқ рақамли холатларни ўтиб бўлгандан сўнг хомашё жуфт
рақамли холатлар учун қайта ўрнатилади. Бу холда ўрнатиш юзалари
алмашади. Жуфт рақамли холатларидаги кесувчи асбоблар тишли
ғилдиракларнинг қолган ташқи юзаларига механик ишлов бериш учун
технологик созланган бўлади.
Тишли ғилдиракларга тиш очиш усули тишнинг шаклига
(тўғри тишли, қийшиқ тишли, винтсимон ва хоказо) ишлаб чиқариш
дастурига ва тишни аниқлик даражасига боғлиқ холда танланади.
Донали ишлаб чиқариш ва таoмирлаш
шароитида цилиндрсимон
тўғри ва қийшиқ тишли ғилдиракларга тиш очиш учун горизонтал –
фрезерлаш дастгохлари қўлланилади. Дастгох столига бўлувчи
механизм ўрнатилади. Бу холда тиш очиш учун дисксимон модулли
фрезерлар ишлатилади. Ишлов берилаётган тишли ғилдиракларни
100
тишлари сонидан келиб чиқиб бир модулли фрезалар йиғмаси
қўлланилади.
Серияли ва ялпи ишлаб чиқариш шароитида махсус тиш
фрезерлаш
дастгохларидан
фойдаланилади.
Тиш
фрезерлаш
дастгохларида модулли червякли фрезерлар ишлатилади. Бу
фрезерлар сирпаниб-думалаш харакати натижасида тишларни хосил
қилади. Бундан ташкари долбяк билан таoминланган илгариланма-
қайтма харакат қилувчи тишни долбяклаш (ўйиб ишлаш) дастгохлари
кенг қўлланилади. Бу дастгохларда кесувчи
асбоб-долбяк айланма
харакат хам қилади. Бу усул иккинчи турга оид бўлган кўп гардишли
тишли ғилдиракларга тиш очиш учун ягона усул хисобланади.
Бўлувчи диаметрига мос равишда ва унинг ортиши билан
тишлар орасидаги чуқурликлари кенгайиб борувчи конуссимон тишли
ғилдиракларни тишлари икки марта ишлов бериш йўли тайёрланади.
Биринчи ўтишда тиш шаклига қараб шаклли дисксимон фреза
ёрдамида тишлар орасидаги чуқурлик хосил қилинади ва иккинчи
ўтиш тишни рандалаш дастгохларида бажарилади. Бу дастгохларда
модулли (тиш модулига мос) иккита рандалаш кескичини бир-бирига
нисбатан маoлум бурчак остида ўрнатиб сирпаниб-думалаш харакати
қўшиб олиб борилади ва натижада тишлар орасидаги чуқурлик хосил
қилинади. Эгри тишли конуссимон тишли ғилдиракларни
тишлари
кескичлар каллаги ёрдамида махсус дастгохларда хосил қилинади.
Тишнинг ишчи юзаларига якунловчи ишлов бериш тишларини
шеверлаш дастгохларида олиб борилади. Бундан мақсад тишни юза
тозалигини аниқлик даражасини орттириш ва тишни шаклини
тўғрилашдан иборат. Термик ишлов берилгандан сўнг мембранали
роликли патронларда тишни юзаси бўйича ўрнатилган холда тишли
ғилдиракларни марказий тешиги ички юзалари жилвирланади. Кейин
эса марказий тешик бўйича ўрнатилган
холда тишни ишчи юзалари
турли хил усуллар ёрдамида жилвирланади.
Тишларни шевинглаш 2 хил усулда бажарилади, биринчи усул
шевер деб номланган махсус шеверлар ва иккинчи усулда махсус
шевер рейка ёрдамида ишлов берилади. Шеверлар ёнларида 0,8 мм
чуқурликдаги чуқурчалари бўлган кесувчи тишли ғилдиракдан иборат
бўлади. Шевенглашни умумий схемаси
12,6 расмда келтирилган.
102
Бунда ишлов бериладиган тишли ғилдирак оправкада (12,6 а-
расм) дастгох столи марказларига жойлаштирилади. Шевер тишли
ғилдиракни устида 15
бурчак остида ғилдирак
билан винтли жуфт
хосил қилгандай холда жойлашади. Айлантириладиган шевер ишлов
бериладиган тишли ғилдиракни айлантиради. Бунда у ўқ бўйича
илгариланма - қайтма харакат қилади. Бу вақтда шевер тишни бутун
узунлиги бўйича қиринди қириб олади. Шевер столни хар бир
харакатига мос холда вертикал харакат хам қилади. Столни хар бир
харакати охирида шевер тескари айланиб тишни тескари (орқа)
томонига ишлов беради.
11.1-жадвалда мисол тариқасида хар хил кўринишга эга
бўлган
конусли
тишли
ғилдиракларни
технологик
маршрутларини келтирамиз.
11.1-жадвал
Хар хил кўринишга эга бўлган конусли тишли ғилдиракларни
технологик маршрутлари
Конусли тишли ғилдиракларнинг кўриниши
Гардишли
Гупчакли
Валикли
Ам
ал
№
Амал таркиби
Ам
ал
№
Амал таркиби
Ам
ал
№
Амал таркиби
005
Тешикларни
кенгайтириш,
торецларни йўниш ва
орқа ёнини йўниш
005
Гупчакдаги
тешикни пармалаш
ва торецларни
йўниш
005
Торецларни фрезерлаш
ва марказлаш
010
Махкамлаш
тешикларини
пармалаш
010
Тешикни ва
шлицаларни
сидириш
010
Валик
томонидан
бошланғич ишлов
бериш
015
Олд томонидан
конусли юзаларни ва
торецларни бошланғич
йўниш
015
Ғилдиракни ташқи
юзаси бўйича
бошланғич йўниш
015
Ғилдирак томонидан
бошланғич йўниш
020
Орқа торецни
жилвирлаш
020
Ғилдиракни
якуний йўниш
020
Валик томонидан
якуний йўниш
025
Тешикни сидириш
025
Тишларни
бошланғич кесиш
025
Ғилдирак томонидан
якуний йўниш
030 Олд томонидан
030 Тишларни якуний
030
Валик учидаги