«Машинасозлик технологияси асослари»


Йиғиш ишларининг ташкил қилиш шакллари ва



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/74
Sana25.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#292510
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   74
Bog'liq
cYsBag4Rxq6LTA5uNMjsZ2Bik27ZHvNNnP3t7C8Q(1)

13.5. Йиғиш ишларининг ташкил қилиш шакллари ва 
йиғиш тамойиллари. 
 
Йиғиш жараёнида бирикмаларни тайёрлашни қуйидаги 
тамойиллари мавжуд: 
-
деталларни алохида мослаш йўли билан бирикма хосил 
қилиш тамойили; 
-
тўла ўрин алмаштириш тамойили; 
-
тўла бўлмаган ўрин алмаштириш тамойили; 


113 
-
гурухларга ажратиб олиш тамойили;(селектив йиғиш). 
Донали ва майда серияли ишлаб-чиқариш шароитида 
деталларини бир-бирига алохида мослаб бирикма хосил қилинади. Бу 
холда талаб этилган бирикмани хосил қилувчи иккита Деталнинг бири 
иккинчисига қўлда ишлов бериш усуллари ёрдамида(эговлаш, 
шаберлаш, притирлаш, жилвирлаш, разверткалаш ва х.к.) мосланади. 
Чизмаларда бундай биркмаларга «ўрни бўйича мослансин» деган ёзув 
кўрсатилади.
Кўп серияли ва ялпи ишлаб чиқариш шароитида хам стандарт 
бирикмаларни (подшипникларни) хосил қилиш тўла ўрни алмашиш 
тамойили асосида олиб борилади. Бу холда механик ишлов бериш 
цехларида деталлари қўйим майдони чегарасида тайёрланади ва ўз 
навбатида бирикма жуфтлигини ташкил этувчи ихтиёрий Деталнинг 
иккинчисига мослаш ёки танлаб олишсиз, бириктириш имкониятини 
беради, яoни тўла ўрин алмаштириш имкониятини беради. Тўла ўрин 
алмаштириш тамойили қулай бўлишига қарамай, деталларни қўйим 
майдонида тайёрланиш борасидаги талаб қўшимча сарф-харажатларни 
юзага келтиради.
Тўла бўлмаган ўрин алмаштириш тамойилини қўллаган холда 
деталларни механик ишлов бериш натижасида хосил бўлган қўйимлар 
майдони бир оз катталашади. Бу ўз навбатида механик ишлов бериш 
учун сарф-харажатларни камайтиришга олиб келади. Маoлумки 
деталларни тайёрлашдаги ишлаб чиқариш хатоликлари нормал 
тарқалиш қонунига бўйсунади. Шунга кўра, деталларни қўйим 
майдони чегарасини орттириш, чегаравий ўлчамларни мос келмаслиги 
натижасида бир-бири билан йиғилмайдиган деталлар сонига 
пропорционал бўлмайди. Аксинча бир-бири билан йиғилмайдиган 
деталлар сони кўп бўлади. Ишлаб чиқаришда йиғма бирикма хосил 
қилмаган деталлар яшикларга солиб қўйилади ва бир-бирига алохида 
мослаш йўли билан йиғилади. Тўла бўлмаган ўрин алмаштириш усули 
серияли ишлаб чиқариш шароитида қўлланилади.
Тўла бўлмаган ўрин алмаштириш тамойили асосида йиғиш 
жараёнини амалга оширишда мослагичлар (компенсаторлар) кенг 
қўлланилади. Улар қўзғалмас ва қўзғалувчан бўлиши мумкин. Бу 
холда йиғма бирикманинг бирор бир четида оралиқ қолдирилади. 
Оралиқнинг (зазор) катталиги йиғиш жараёнида хосил бўлган 
хатоликларнинг қийматидан катта бўлади. Йиғиш жараёнининг 


114 
нихоясида хосил бўлган оралиқнинг катталиги аниқланиб, бу оралиқ 
халқа – мослагичлар ёки қўзғалувчан қопқоқ ёрдамида тўлдирилади.
Гурухлар ажратиш тамойили кўп миқдорда бирикмалар хосил 
қилишда қўйимлар чегарасига жуда аниқ талабалар қўйилган холда 
қўлланилади. Масалан, дизелли двигателларнинг ёнилғи насосининг 
плунжер жуфтлигида оралиқ (зазор) 1, 5-2
мкм 
чегарасида бўлиши 
керак. Тўла ўрин алмаштириш тамойилини қўллаш учун деталларни 
механик ишлов беришда бундай юқори аниқликка эришиш мураккаб. 
Шунинг учун деталларни механик ишлов беришдаги қўйимлар 
майдонининг чегараси бир мунча катталаштирилади. Ишлов берилган 
деталларнинг ўлчамлари назорат қилиниб гурухларга ажратилади ва 
гурухлардан мос ўлчамлар танлаб олиниб бирикма жуфтликлари 
хосил қилинади. Натижада, бирикманинг талаб этилган қўйимлар 
чегараси таoминланади. Бу тартибда йиғиш 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish