«Машинасозлик технологияси асослари»



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/74
Sana25.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#292510
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   74
Bog'liq
cYsBag4Rxq6LTA5uNMjsZ2Bik27ZHvNNnP3t7C8Q(1)

Динамик мувозанатлаш 
деталларни махсус дастгохларда 
айланма харакатга келтирилган холда амалга оширилади. Махсус 
асбоблар ёрдамида номувозанатлик йўқотиш учун юк миқдори ва уни 
қўйилиш жойи аниқланади. Замонавий мувозанатлаш дастгохлари 
электрон қурилмалар билан жихозланган. Аввал детал дастгохни 
ўқига махкамланади, кейин эса харакатга келтирилади, электрон 
қурилмадаги рақам кўрсаткич мувозанатлаш юкининг миқдори ва 
жойлашиш ўрнини кўрсатади. Юкнинг ўрни деталнинг дастлабки 
махкамланган холатига нисбатан қандай бурчак остида бўлиши 
рақамли кўрсаткичда ифодаланади. Бундай дастгохларнинг бажарувчи 
механизмлари кесувчи асбоблар билан (парма, фреза) таoминланади. 
Улар ёрдамида ортиқча юк олиб ташланилади ва натижада динамик 
мувозанатланади. 
14.5. Йиғилган махсулотни техник назоратдан ўтказиш ва 
синаш. 
 
Йиғиш технологик жараёнини 
бажаришда амалга оширилган 
назоратлар тайёр махсулотларга қўйилган техник талабларни 
бажарилишини таoминловчи омилдир. Бу мақсадда йиғиш 
тизимларида назорат учун алохида ўринлар кўзда тутилади. 
Технологик назорат барча маoсулиятли бирикмалар учун бажарилади. 
Бошқа бирикмалар эса даврий равишда назоратдан ўтказилади. 
Йиғиш жараёнлари махсулот сифатини назорат қилишда 
махсус 
шаблонлар

мосламалар
ва 
қурилмалар
кенг қўлланилади. 
Улар назорат ишларини осонлаштириш ва назорат аниқлигини 
оширишга қаратилган. Йиғиш жараёнида қуйидаги асосий 
кўрсаткичлар техник назорат қилинади: 
-
талаб этилган оралиқлар катталиги; 
-
бирикмада деталларнинг ўзаро жойлашиши; 
-
деталлар ўқларини йиғиш жараёнида тўғри холатда 
бўлиши (айқаш бўлмаслиги); 
-
деталларни ташиш ва ички кучланишлар натижасида хосил 
бўладиган хатоликлар.
Техник назорат ўтказиш тартиби амал карталарида ёки махсус 
назорат карталарида ўз ифодасини топади. 
Техник назоратдан ўтган бирикмалар машиналар ва 
механизмлар, албатта, созланади хамда синовдан ўтказилади.


128 
Созлаш
– машина ва механизмлар қисмларининг биргаликда 
ўзаро келишилган харакатларини таoминлаш. Бу мақсадда машина ва 
механизмларнинг таркибида махсус созлаш қурилмалари мавжуд. 
Масалан, оралиқлиқни созлаш қурилмалари. 
Йиғилган ва созланган махсулот, албатта, 
синовдан
ўтказилади. Сериялаб ишлаб чиқарилган махсулотлар қуйидаги синов 
турлари ёрдамида синалади: 
1. Салт юришда синовдан ўтказиш, бунда иш холатида 
бўлмаган (ишламаётган) махсулотнинг барча қисмларининг бир-
бирига ўзаро таoсири текширилади; 
2. Ишқаланишга ишловчи детал юзаларини чиниқтириш 
(обкатка); 
3. Юк остида синаш, бу холда махсулотнинг асосий 
кўрсаткичларининг техник талабларга мос келиши текширилади 
(қувват, айланишлар сони, тезлик ва х.к.); 
4. Иш унумдорлигини синаш (тажриба учун тайёрланган 
махсус машиналарида); 
5. Бикирликка синаш (металл кесиш дастгохларда); 
6. Аниқликка синаш (металл кесиш дастгохлари, назорат 
гурухларига ажратиш машиналарида); 
7. Ишончлилигини ва иш ресурсини синаш (харбий ва янги 
техника, инсон хаёти билан боғлиқ машиналар учун); 
8. Юк кўтаришга синаш (юк кўтариш машина ва механизмлари 
хар йилда бир марта). 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish