«Машинасозлик технологияси асослари»


Тишли ғилдиракларнинг турлари, тузилиши, уларни



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/74
Sana25.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#292510
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   74
Bog'liq
cYsBag4Rxq6LTA5uNMjsZ2Bik27ZHvNNnP3t7C8Q(1)

12.1. Тишли ғилдиракларнинг турлари, тузилиши, уларни 
тайёрлаш бўйича техник талаблар, қўлланиладиган материаллар 
ва хомашё турлари 
 
 
Машина ва механизмларда 
тишли ғилдираклар 
энг кўп 
учрайдиган деталлар хисобланади. Тишли ғилдираклар белгиланган 
узатишлар сонига асосан бир валдан иккинчисига айланма харакатни 
ва буровчи моментни узатиш учун хизмат қилади. Тишли ғилдираклар 
автомобиллар, тракторлар, металл кесиш дастгохларининг тезликлар 
ва узатишлар қутиларида, редукторлар, кўтариш тушириш 
қурилмалари, назорат асбоблари, соатли механизмлар хамда шунга 
ўхшаш қурилмаларда кенг қўлланилади. 
Тишли ғилдиракларни асосий турлари ва тузилишлари 12.1-
расмда келтирилган. 
Биринчи тур тишли ғилдираклар 
булар 
гупчакли ва гупчаксиз цилиндрик ва конуссимон тишли ғилдираклар. 
Бу тишли ғилдиракларнинг марказий тешикларини тузилиши текис, 
шпонка уяли ва шлицали кўринишида бўлади. Тишли ғилдиракларни 
ўқ бўйича йўналган очиқ марказий тешикларнинг узунлиги унинг 
диаметрига нисбати 1/d>1 яoни «втулка» кўринишида бўлади. 
Иккинчи тур 
кўп гардишли текис шпонка уяли ва шлицали 
марказий тешикка эга тишли ғилдираклар. 
Учинчи тур 
бир гардишли текис, шпонка уяли шлицали 
марказий тешикка эга ва 1d<1 яoни «Диск» кўринишидаги тишли 
ғилдираклар. 
Тўртинчи тур 
механик ишлов берилгандан сўнг гупчак билан 
йиғиладиган цилиндрик, конуссимон, червякли тишли ғилдираклар 
ёки «гардишлар». 
Бешинчи тур 
қуйруқ қисмига эга (тишли вал кўринишидаги) 
цилиндрик ва конуссимон тишли ғилдираклар. 
Кўриб чиқилган тишли ғилдиракларнинг хар бир тури ўзининг 
типик технологик жараёнларига эга ва хар бири учун ўрнатиш 
юзалари мавжуд. 
Тишли ғилдиракларнинг хизмат вазифасидан келиб чиққан 
холда уларни марказий тешиклари ва тишли юзаларини тайёрлашга 
алохида эoтибор қаратилиши талаб этилади. Шундай қилиб бу 
юзаларни ўзаро жойлашишининг хатолиги 0,01-0,1 мм чегарасида 


93 
бўлиши керак. Тишли ғилдиракларни гардиш қисмининг сиртини 
марказий тешик ўқига нисбатан перпендикулярлиги 0,05-0,1 мм 
бўлиши талаб этилади. Маркази тешик IT6..IT8 квалитет аниқлигида 
ва юза тозалиги Ra 1,25… Ra 2,5 бўлади. 
12.1-расм. Тишли қилдиракларнинг турлари. 
Тишли ғилдиракларни тайёрлаш бўйича талаблар уларнинг 
аниқлик даражаси билан белгиланади. Машинасозликда 5 дан 10 гача 
аниқлик даражасига эга бўлган тишли ғилдираклар қўлланилади. 9 
дан 10 аниқлик даражасидагилари очиқ тишли узатмаларда 
қўлланилса 5-6 аниқлик даражасидагилар эса юқори аниқликдаги 
механизмларда қўлланилади. 
Бу тишли ғилдиракларнинг тишларини ишчи юзалари Ra 
0,63…. Ra 2,5 бўйича бўлади. 
Тишли ғилдираклар тайёрлаш учун материал узатиладиган 
буровчи моментнинг ва айланма тезликнинг миқдорига боғлиқ 
равишда танланади. Кичик кучлар остида ва кичик тезликларда 
ишловчи ғилдираклар, пластмаввалар, кул ранг ёки болғаланган 
чўянлардан тобланмаган конструкцион пўлатлар 30, 35 ёки 45 лардан 
тайёрланади. Катта кучлар таoсирида ва юқори тезликларда ишловчи 
тишли илашмалар ғилдираклари термик ишлов берилган пўлат 45 ёки 
легирланган пўлатлар 40Х, 12ХН3А, 18ХГТ ва шу кабилардан 
тайёрланади.


94 
Тишли ғилдираклар хомашёларнинг тури ва тайёрлаш 
усуллари уларнинг материалларининг турига ва ишлаб чиқариш 
дастурига боғлиқ бўлади. Чўяндан тайёрланадиган хомашёлар қуйма 
бўлади. Тишли ғилдиракларнинг ўлчамлари кичик бўлган холда (50 
мм гача) барча турдаги ишлаб чиқариш шароитида хомашё прокатдан 
керакли ўлчамларда қирқиб олиш усули билан тайёрланади. Донали ва 
кичик серияли ишлаб чиқариш шароитида ўлчамлари катта бўлган 
тишли ғилдирак хомашёлари болғалаш машиналарида эркин болғалаш 
йўли билан тайёрланади. Кичик партиядаги ўртача ўлчамларга эга 
бўлган тишли ғилдираклар учун хомашё штамплаш усуллари билан 
тайёрланади. Кўп серияли ва ялпи ишлаб чиқариш шароитида хомашё 
ёпиқ штампларда болғалаш машиналарида, прессларда ва горизонтал 
болғалаш машиналарида тайёрланиб бирданига марказий тешик хосил 
қилинади.

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish