Машғулотдан кўзланган мақсад


Педагогика фани дарс олдига қуйидаги бир қатор дидактик талабларни қўяди



Download 20,99 Kb.
bet2/5
Sana21.02.2022
Hajmi20,99 Kb.
#59052
1   2   3   4   5
Bog'liq
дарс талаблари

Педагогика фани дарс олдига қуйидаги бир қатор дидактик талабларни қўяди:

  • ҳар бир дарс аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда пухта режалаштирилмоғи ёки лойиҳаси тузилмоғи, ўқитувчи дарснинг таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи вазифаларини белгилаб олиши, дарс босқичларини, яъни қандай бошлаш, янги материалларни қандай ўтиш, қандай тамомлаш, кўргазмали ва бошқа дидактик материаллардан қандай фойдаланиш кабиларни олдиндан ҳал қилиб олмоғи;

  • ҳар бир дарс ғоявий изланишга эга бўлиши;

  • ҳар бир дарс мактабнинг ижтимоий муҳит имкониятини ҳисобга олган ҳолда амалиёт билан боғланмоғи, кўргазмали воситалар билан жиҳозланмоғи;

  • ҳар бир дарс мавзуга мос усул ва услублардан самарали фойдаланилган ҳолда ташкил этилиши;

  • дарс учун ажратилган вақт ва унинг дақиқаларидан тежамкорлик ва унумли фойдаланиш;

  • дарс жараёнида ўқитувчи ва ўқувчи ўзаро фаол муносабатда бўлиши, ўқувчи пассив тингловчига айланмаслиги;

  • ўтилаётган мавзунинг мазмунига боғлиқ ҳолда мустақил Ўзбекистонда рўй бераётган ўзгаришлардан ўқувчиларни хабардор этиш лозим.

Дарснинг мазмуни ва характерига қараб халқимизнинг бой маънавий меросидан унумли фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Дарснинг бутун синф ва ҳар бир ўқувчи билан, уларнинг шахсий хусусиятларини эътиборга олган ҳолда олиб борилиши юқори самара беради. Ўқитувчи бу жараёнда шахснинг ривожланиши, шаклланиши, билим олиши ва тарбияланишига шароит яратади ва шу билан бир қаторда бошқарувчилик, йўналтирувчилик вазифасини бажаради. Таълим жараёнида ўқувчи асосий фигурага айланади.
Дарс болаларга билим бериш ва берилган билимни уларнинг кўникмасига айлантиришда асосий рол ўйнайди. Шу сабабли ўқув машғулотларида ажратилган вақтнинг асосий қисми дарс ўтиш учун сарфланади.
Дарснинг шакллари ва турлари
Дарсни ташкил қилиш моҳиятидан келиб чиқиб, унинг қуйидаги дарс шакллари бўлиши мумкин:

  • индивидуал (ўқитувчининг ҳар бир ўқувчи билан якка тартибда ишлаши),

  • фронтал (ўқитувчининг бутун синф билан бир томонлама ишлаши), 

  • гуруҳий (4-6 кишилик гуруҳларда ўқувчиларнинг ишлаши),

  • жамоавий (синф ўқувчиларининг битта жамоа бўлиб ишлаши).

Таълим тизимида тажрибадан ўтган дарс турлари қуйидагилардан иборат:

  • янги мавзуни ўзлаштириш дарси,

  • ўзлаштирилган билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш дарси,

  • ўзлаштирилган билим ва кўникмаларни такрорлаш дарси,

  • ўзлаштирилган билим ва кўникмаларни тизимга солиш ва умумийлаштириш дарси,

  • ўзлаштирилган билим ва кўникмаларни назорат ва баҳолаш дарси,

  • аралаш (комплекс) дарс.

Таълим жараёнида энг кўп қўлланиладиган дарс янги билимларни баён қилиш ва эгаллаш дарсидир. Бу дарснинг тузилиши қуйидагича:

  • ташкилий қисм (дарсни ташкил қилиш);

  • ўтган дарсни сўраш ва баҳолаш;

  • янги мавзуни баён қилиш;

  • янги ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш ва баҳолаш;

  • дарсни якунлаш (хулосалаш) ва уйга топшириқ бериш.

Таълим тизимида ўқувчилар билим, кўникма ва малакаларини мустаҳкамлаш дарслари ҳам кўп қўлланилади. Бундай дарслар ўқитувчи дастурининг маълум бир қисмини, йирик мавзуларни ўтиб бўлганидан сўнг уюштирилади. Бу дарс билимларни оралиқ назорат орқали баҳолашда ҳам хизмат қилади.
Баъзи адабиётларда дарс мақсадларидан келиб чиқиб дарсни шартли равишда 4 турга бўлинади:

  • янги мавзуни ўрганиш (янги билимларни , кашф қилиш ) дарси;

  • мустаҳкамлаш (рефлексия), янги мавзуга оид амалий кўникмаларни шакллантириш дарси;

  • умумлаштириш, билимларни бир тизимга солиш ва мустақил ўрганиш кўникмаларни ривожлантириш дарси;

  • ривожлантирувчи назорат дарси.


Download 20,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish