ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ СТОМАТОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Болалар стоматология факултети декани __________________________Хайдаров Н.Қ. «______»_____________________2020йил
|
Кафедра: Болалар юз-жағ жарроҳлиги
Фан: Болалар жаррохлик стоматологияси
«Болалар Юз ва оғиз бушлиғи юмшоқ туқималари жарохатлари. Юмшоқ туқималар механик жарохатлари. Куйиш ва совуқ уруш»
мавзуси бўйича
амалий машғулот
ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Тошкент 2020 йил
Ўқув машғулотида таълим технологияси модели
Мавзу № 1: Юз ва оғиз бушлиғи юмшоқ туқималари жарохатлари. Юмшоқ туқималар механик жарохатлари. Куйиш ва совуқ уруш
Таълим бериш технологияси (амалий машғулот)
Вақт:
|
Талабалар сони:8-10
|
Ўқув машғулотининг шакли ва тури
|
Амалий машғулот
|
Ўқув машғулотининг тузилиши
|
1.Кириш кисм..
2. Назарий кисм
3.Аналитик кисм:
-органайзер
-Тест ва вазиятли масалаларлар
4. Амалий кисм
|
Ўқув машғулоти мақсади:
|
Талабаларга болаларда юз юмшоқ тўқималарининг жарохатларини клиник белгиларига асосан фарқлашни, ташхислашни ва бирламчи жаррохлик ишлови беришни ўргатиш. Болалар жароҳатлари.Юз-жағ соҳаси юмшоқ тўқималари ва аъзолари жароҳатлари. Юзнинг тишланган жароҳатлари. Болаларда юз-жағ соҳаси жароҳатларида текширишнинг ўзига хосликлари. Юздаги жароҳатларда бирламчи жарроҳлик ишловининг ўзига хосликлари. Жароҳатда қоқшол ва яллиғланиш профилактикаси. Болани госпитализациясига кўрсатмалар. ЮЖС жароҳатларини бошдан кечирган болаларнинг тикланишида ўзига ҳосликлар. Болаларда юз-жағ соҳаси жароҳатларида шошилинч биринч ёрдам кўрсатиш.
Тишларнинг ўткир жароҳатлари. Интраоссал жароҳатли дистопия. Болаларда тишлар жароҳатларида шифокор тактикасининг ўзига хослилклари. Рентгендиагностика, кўрсатмалар. Болаларда тиш жароҳатлари ва чиқишларини даволаш. Иммобилизация усуллари ва болаларнинг тикланиши.
|
Талаба билиши керак:
|
Анамнез ва клиник кўрсаткичлар асосида тахминий ташхисни шакллантиришни билиши;
Тахминий ташхис ва клиник кўрсаткичларга суянган холда махсус ва лаборатор текшириш усулларини қайсилари кераклигини аниқлаб , якуний ташхис қўйишни билиши;
Юз юмшоқ тўқималари жарохатларида ёт таначалар борлигини нур текшириш (КТ, МРТ, УЗИ, рентгенография) усуллари ёрдамида аниқлашни билиши.
Юз юмшоқ тўқималари жарохатларида Б.Ж.И амалга оширишни кетма кетлигини билиши.
Юз юмшоқ тўқималар жарохатларида медикаментоз давони тавсия қилишни билиши.
Юз юмшоқ тўқималар жарохатларида бўлиши мумкин бўлган асоратларни аниқлаш ва прогнозлашни билиши
|
Талаба бажара олиши лозим:
|
Беморларнинг клиник-лаборатор кўрсаткичлари ва текшириш натижаларига кўра юз юмшоқ тўқималари жарохатларини қиёсий ташхислай олиши;
Юз юмшоқ тўқималари жарохатида ёт таначалар борлигини нур текшириш (КТ, МРТ, УЗИ, рентгенография) усуллари ёрдамида аниқлай олиши
Клиник ташхис аниқлигига қараб даволаш режасини туза олиши
Юз юмшоқ тўқималари жарохатида Б.Ж.И беришни кетма кетлигини бажара олиши
Юз юмшоқ тўқималари жарохатларда медикаментоз давони тўғри тавсия қилишни била олиши.
|
Педагогик вазифалар:
Болалар юз жағ сохаси юмшоқ тўқималарини жарохатланишини билан таништириш;
Болалар юз жағ сохаси юмшоқ тўқималарини жарохатланишини таснифини бериш;
Болалар юз жағ сохаси юмшоқ тўқималарини жарохатланишини клиникасини тушинтириши;
Юз юмшоқ тўқималари жарохатларида Б.Ж.И амалга оширишни боскичлари кетма кетлигини очиб бериш;
Бемор олдидаги маъсулиятни ва эътиборлиликни шакллантириш, билим доирасини кенгайтиришга ва амалий кўникмаларни эгаллаб олишга қизиқтириш;
|
Ўқув фаолияти натижалари:
Болалар юз жағ сохаси юмшоқ тўқималарини жарохатланишини аниқ кўрсатадилар;
Болалар юз жағ сохаси юмшоқ тўқималарини жарохатланишини аник таснифлайдилар;
Болалар юз жағ сохаси юмшоқ тўқималарини жарохатланишини клиникасини айтиб берадилар;
талабаларда ақлий фикр юритишни ўстириш, тўғри ташхис қўйиш ва қиёсий ташхислаш тадбирлар кетма – кетлик чизмасини тўғри тассавур қилиши, танқидий мулоҳазани шакллантирадилар;
талабалар юз юмшоқ тўқималари жарохатларида Б.Ж.И амалга оширишни кетма кетлигини билиши.
тартибли равишда очиб берадилар
|
Таълим усуллари
|
Маъруза, ақлий ҳужум, ҳикоя, намойиш, видеоусул, амалий иш усули, китоб билан ишлаш, суҳбат, таълимий ўйин, пинборд, органайзер.
|
Таълим шакли
|
Жамоавий, гуруҳларда ишлаш («Биргаликда ўқиймиз», «Ўйланг-Жуфтликдаишланг-Фикр алмашинг»), якка тартибли
|
Таълим воситалари
|
Доска-стенд, флипчарт, видеофильмлар, ёзув тахтаси, модел, муляжлар, график, диаграммлар, чизма, схема, эслатма, назорат варағи, матнлар, назорат саволлари, тестлар, вазиятли масалалар, мавзуга оид беморлар
|
Таълим бериш шароити
|
Махсус техника воситалари билан жиҳозланган,
гуруҳли шаклларда ишлашга мўлжалланган хоналар (Стоматологик кабинет, фантом кабинет, муляжлар, фантомлар, ҳимоя кўзойнаклари, резина қўлқоплар, бирмарталик ниқоблар, стоматологик асбоблар)
|
Мониторинг ва баҳолаш
|
Оғзаки сўров: тезкор-сўров,ёзма сўров: тест
|
Do'stlaringiz bilan baham: |