Ахлат йиғиш қоидалари:
ахлат ерталаб уйқудан кейин дарҳол дефекациядан сўнг, иссиқ шаклида йиғиш тавсия этилади, чунки бунда микроорганизмлар ва ферментлар таъсирида ўзгармайди. Бемор ахлат тувакка қилади. Тиббёт ходими нажас умумий кўрикдан ўтказади. Ахлатни турли қисмларидан ёғоч шпатель ёрдамида тоза шиша идишга йиғади ва лабораторияга юборади.
Гижжа тухумларига ахлат йиғганда ахлатни 3 жойдан олиш керак.
Бемор ахлатини яширин қонга текшириш учун, унга 3 кун гўшт ва балиқдан тайёрланган таом берилмайди, шунингдек йод, бром ва темир сақловчи дори препаратлари берилмайди. 4 кун ахлат йиғилиб лабораторияга юборилади.
АХЛАТНИ АНИҚЛАШНИНГ АСОСИЙ БЕЛГИЛАРИ.
V -Қуюқроқ сариқ рангдаги ахлат ( бузилмаган)
V cуюқ -Суюқрок ахлат
Vшил-Ахлатда шилимшиқ аралашма бўлганда
V кўк -Ахлатни ранги кўк бўлганда
Vқон -Ахлатда қон бўлганда
Қовусли ахлат
Ахлатни текшириш учун ахлат хусусий хонада йиғилади. Хона тўлиқ ёритилган ва қуйидагилар бўлиши керак:
Тувакларни тозалаш учун хлорамин эритмаси, кушетка, ойнага ёзиладиган қалам, ручка, тумбочка ёки стол, қўлларни тозалаш учун хлораминнинг
0,5 % ли эритмаси.
Бу асбоблар 2 соатга хлорамин эритмасига солиб қўйилади ва шундан кейин оқиб турган сувда яхшилаб ювилади. 5-10 донасини салфеткага ўраб марказий стерелизация бўлимига берилади. Стерилизацияланган петлялар тоза банкада ёки стерилизаторда сақланади.
Ахлат йиғиш хоналарида тоза стерилизация қилинган қоғозли салфеткалар бўлиши керак, улар туваклар ва ахлат йиғувчи идишлар тагига қўйилади. Ундан ташқари ахлатни олинган куни, вақти ва ҳамшира фамилиясини ёзиб қўйиладиган журналлар бўлиши керак.
Ахлатда лямблия ёки гижжа борлигини текшириш учун уни лабараторияга олингандан сўнг 30 дақиқа ичида юбориш лозим,тувакдаги ахлатни турли жойларидан олиш керак.
Бактериологик текширувларда олинган ахлат солинган идишлар стерилланган бўлиши керак. Касалда энтеробиоз касаллиги гумон қилинганда орқа чиқарув тешиги атрофидан қиринди олиб, уни эритма ёки глицерин эритмаси турган предмет ойнасига қўйилади.
Рентгенологик текширув кўп касалликларга ташхис қўйиш усулларидан бири ҳисобланади.
Ошқозон ичак трактини рентгенологик текшируви учун беморни тайёрлаш зарур. Бир кун аввал овқат таркибидан сабзавотларни, меваларни , қора нонни , кашаларни чеклаб қўйилади. Текширувга 14 соат қолганида бемор овқатланишни тўхтатиши керак. Кечқурун ётишдан аввал тозаловчи ҳуқна қилинади, эрталаб текширувга 2- 3 соат қолганида ҳуқна такрорланади.
Балғам
Хўл йўталда балғам ажралади. Ҳамшира балғамни рангини, миқдорини, хидини, таркибини кузатиши керак. Агар балғам ажралиши қийин бўлса балғам юмшатувчи воситалар бериш керак. Балғамни осон ажралиши учун беморга қулай шароит яратиш зарур – бу дренаж холат деб аталади. Ўпканинг бир томони шамолласа бошқа тараф билан ёнбошлаб ётқизилади. Дренаж бир кунда 30 дақиқадан 2-3 марта ўтқазилади. Бемор балғамни оғзи ёпиладиган махсус идишларга туфлаши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |