Қўшимча овқат бериш қоидалари:
1.Кўкрак билан боқишдан олдин, кам миқдордан бошланади.
2.Бошқа турдаги қўшимча овқатга бола биринчисига тўлиқ ўргангандан сўнг ўтилади.
3.Қўшимча овқат ютилиши қийин бўлмаслиги керак
4.Янги овқат хили куннниг биринчи ярмида берилган маъқул.
Болани 6 ойликда биринчи қўшимча овқат сабзавотли пюре берилади.. 7 ойликдан иккинчи қўшимча овқат каша берилади. 8 ойликда учинчи қўшимча овқат кефир ва творог берилади.
Машғулот №9
МАВЗУ: Эрта ёшдаги болаларни жисмоний ва нерв-психик тарбияси воситалари. Эрта ёшдаги болаларни тарбияси, кун тартиби, уйқу. Бир ёшгача бўлган болаларни тарбиялаш тизимида жисмоний ва нерв-психик воситаларни қўллаш. Тартиб тушунчаси, болаларни ўсиши ва тарбиясини назорат қилиш. Болалар атрофининг ташқи кўриниши ва хонани эстетик жиҳозлаш. Дам олиш жойининг аҳволи. Хона анжомлари ва ўйинчоқларни танлаш. Ходим ва боланинг ташқи кўриниши ва ҳулқи. Эрта ёшдаги болаларнинг уст боши кийимларига санитар-гигиеник талаб. Жисмоний, ақлий, эстетик тарбияни комплекс элементлари. Турли ёшдаги болаларнинг кун тартиби. Бола ривожланиши ва ҳулқини назорат қилиш
Боланинг гармоник асаб-руҳий ривожланишини нафақат етарли ва тўлиқ овқатланиш орқали, балки ёшига қараб тўғри кун тартибини ташкил қилиш,тарбиялаш,озодаликка риоя қилиш билан эришилади.Тўғри тарбия бериш,ўз ичига жисмоний,руҳий.эстетик,меҳнат,аҳлоқ ва одоб тарбияларини олиб буларга, бола ҳаётининг 5-7 ёшида ўрнатиладиган жисмоний, ақлий, аҳлоқий, меҳнат ва эстетик ривожланишлари комплексларини ўз ичига олади.
Тарбия ва ривожланиш – бу шахс шаклланишини икки томонларидир. Кичик ёшдаги, яъни уч ёшгача бўлган болаларда жисмоний тарбия, катта болаларда эса ақлий тарбия биринчи ўринни эгаллайди
Тарбиянинг қуйидаги қоидаларига риоя қилиш зарур: оддийдан- мураккабга, енгилдан- қийинга, аниқликдан- мавҳумликка ўтишни,тарбия воситаларининг бирлиги ва ўзгармаслиги ,рахбарлантириш ва мустақилликни ривожлантириш, индивидуал ёндашув,кўп танбеҳ беравермай кетма-кет ман қилинишларга йўл қўймаслик керак.
Тарбия муовафақиятли чиқиши учун болани севиш,, эркалаш , хурмат, ижобий ҳиссиётларни яратиш мухитида амалга оширилса ,зеро бу ҳар бир гўдак учун ҳаётий заруратдир. Болага буларни зарурияти витаминлар,тўйимли овқатлардан кам эмас. Акс холда болалар совуққон, асабий тунд бўлиб етишадилар. Ота-оналар боланинг илк тарбиячисидир. Аммо тиббий ходим шунингдек болалар тарбиясида актив қатнашиши зарур, зеро тарбия усулларини эгалламай туриб даволаш, парвариш қилиш ва профилактика ўтқазиш мумкин эмас. Гўдакнинг хақиқий эҳтиёжини қондиришнинг ягона усули-уни бола ҳаётининг асоси бўлган кун тартибига ўргатишдир, шунингдек уйқунинг алмашинувини ўз ичига олган тўғри ва табиий асосланган кун тартибини тузиш ва уни бажариш орқали бошлаш лозим. Шунда тарбиялаш ва парвариш ишларни асосий холатлари бир – бирига мос келади.
Тўғри кун тартиби бош мия пўстлоқ қисмидаги қўзгалиш ва тормозланиш жараёнларига яхши таъсир кўрсатиб,болани яхши ривожланиши ва керакли харакатларни тез бажаришини.хушчақчақ,яхши феълли.вазифаларни тез ўрганадиган бўлиб ўсишини таъминлайди.Бола ҳаётиниг 2-ойининг охиридаёқ уйқу ва бедорликнинг алмашинув тартиби ҳосил қилинади , яъни вақтга нисбатан шартли рефлекс ҳосил бўлади. Бунда гўдак тез ухлаб қолади, қаттиқ ухлайди ва хотиржам уйгонади. Бунинг учун болалар фақатгина аниқ бир вақтда , иложи борича уйқуга кетишини тезлаштиришга таъсир қилувчи очиқ ҳавода ухлашга ётқизишлари лозим, чунки тоза ҳаво ухлатиш таъсирига эга.
Эрта ёшдаги болалар тарбияси асосий элементлари:
Do'stlaringiz bilan baham: |