Машғулот №1


ҚУЁШ НУРИ БИЛАН ЧИНИҚТИРИШ



Download 0,59 Mb.
bet29/61
Sana21.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#59299
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   61
Bog'liq
BKP uzb

ҚУЁШ НУРИ БИЛАН ЧИНИҚТИРИШ. Буни эхтиётлик билан қўллаш лозим, чунки тезда бола организми қизиб, офтоб уриши мумкин. Ёруғлик ҳаво ва қуёш ваннасини қўллаш қоидаларини Г. Н. Сперонский ва Е. О. Заблудовский (1963) татбиқ этган. Болаларни I-I, 5 ёшигача тўгридан-тўғри қуёшга нур таъсирига олиб чиқиш мумкин эмас. Иккинчи ярим йилликдан, яъни 7 ойликдан бошлаб болалар ёруғлик ҳаво ваннасини, сояда таралган қуёш нурлари «барглар қуёши» тагида шамолсиз об-ҳавода ҳаво ҳаракати 22 ва юқори даражада бўлганида ўтқазилади. Бир ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларга ванна ўтқазиш учун ҳавони паст харорати сояда 20 даражада, 3 ёшдан эса 19 даражада бўлиши керак. Ванна ўтқазишда болаларни секин- аста ечинтириш тавсия этилади, олдин оёғини ечилади, чунки бу жойлар ёруғлик ҳарорат таъсирига камрок сезувчандир. Кейин танани ечинтирилади. 1,5 ёшдан кейин битта турсикда ёки яланғоч ванна қабул қилиши мумкин. Биринчи ваннани вақти 3 дақиқа, бир ёшдан 3 ёшгача 5 дақиқа, 4-7 ёшга 10 дақиқа. Ҳар куни вақтни ўзгартириб 30-40 дақиқагача етказилади. Ванна ўтқазишни энг қулай вақти эрталаб 8.00 дан 10.00 гача. Ёруғлик ҳаво ваннасини олаётганда, бола ётган хонада бўлиши мумкин. Лекин яхшиси фаол харакатда бўлса кароватда ўйнаб ўтирса, аравачасида, манежда ёки онасини қўлида бўлса, ультрабинафша қуёш нурларига яхши мослашади. Муложани ниҳоясида бола душ қабул қилиши ёки устидан сув қуйиш, ховузда чўмилтириш лозим.
Қуёш ваннасини олишдан бир хафта илгари бола ёруғлик ҳаво ваннасини олган бўлиши, ҳаво даражаси 22-25 даража бўлиб, шамол йўқ вақтида бошини ёрқин рангли панамка ёки ёзги шляпа болани беркитган ҳолда рухсат этилади.
Г. Н. Сперонский ва Е. Д. Заблудовская (1963) қуёш ваннасини бир нечта босқичда ўтқазишни тавсия қилади:
I. Биринчи галда ёруғлик ва ҳаво ваннаси;
2. Қуёш ваннасини ўзи;
3. Якунловчи ёруғлик ҳаво ваннаси;
4. Сув муложаси;
5. Сояда дам олиши. Муложаа ўтқазиш ва давом этиш вақти харакат фаоллиги ёруғлик ҳаво ваннасига ўхшаш бўлади. Қуёш ваннасини таъсироти яхши бўлса, 1,5-2 ойгача давом этказиш мумкин. Буни оч қоринга овқат егандан кейин 1-1,5 соат ичида қабул қилиш ҳамда ванна олгандан кейин дарров овқатланиш мумкин эмас.

Жисмоний ривожланиш элиментларига:



  • Массаж

  • Гимнастика

  • Харакатли ўйинлар киради

Жисмоний таъсиротни асосий воситаларидан бири массаж уқалаш ҳисобланади. Бунда бадан маълум ритмда механик қитиқланиб, бу суст ўтқазиладиган гимнастика хилига киради. Уқалашни энг жойиб хусусияти шундан иборатки у фақат уқалаётган жойгагина таъсир қилиб қолмасдан бутун организмга таъсир қилади.
Болани кўкрак ёшида уқалаш, болани ўсишига, вазнига ижобий таъсир қилиб, қон ишлаб чиқаришни такомиллаштиради, юрак қон- томир, нафас олиш, овқат хазм килиш ва бошқа системаларни фаолиятига таъсир қилиб уларни фаолиятини яхшилайди. Тери таранг ва чўзиладиган бўлиб, унинг химоя хусусияти ошади. Мушаклар таранглашади, уларни кучи ошади, мушак ва суякни боғловчи пайлари чўзилиб жонли харакатчанлиги ошади. Бу болада харакат қилиш қобилиятини такомиллаштиради. Уқалаш кам харакат қиладиган, иштахаси йўқ, мушаклари бўшашган, рахит, гипотропик, камқонлик, ўпка зотилжами билан хасталанган болаларга жуда фойдали.
Уқалаш болани биринчи ойлигиданоқ уларни рухиятини мустахкамлайди ва ривожлантиради. Чунки биринчи нутқни ривожланиши терига ташқи таъсиротни, яъни силаш, уқалаш таъсиридан пайдо бўлади, аксинча бошқа турдаги, катталар муносабати, мулоқати бу даврда бола нутқига таъсир этмайди.
Массажни турлари қуйидагича: силаш, суртиш, юзаки ва чуқур уқалаш, енгил тебратиш, шапалоқ билан уриш ва титратишлар киради. Биринчи учтаси тинчланиш жараёнини кучайтиради, яъни болани хотиржам қилади. Охирги иккитаси қўзғалиш жараёнини кучайтиради. Шунинг учун ёш болаларда ишлатилмайди. 1-1,5 ёшгача бўлган болаларда силаш ва суртиш массажини қўллаш зарур.
Силаш уқалашни асосий воситасидир. Бу енгил сирғанадиган бармоқларни ички томони билан секин – аста тебратилади. Харакат танани переферик қисмидан марказга қараб, лимфа ва вена томирлари ўйлаб ёки айлантирма харакат чапдан ўнга соат стрелкаси бўйича олиб борилади. Буни бола қорни дам бўла бошласа, гўдакки 3-4 ҳафталигидан бошлаб ўтқазиш мумкин. Мунтазам умумий силашдан, уқалашдан болани иштаҳаси очилади, тезда вазни оша бошлайди, асаб системалари тинчланади, мушакларни тортилиши камаяди, бўш шилқиллаётган болалар бақувват ва тетик тез харакатланадиган ҳамда тез узоқ ва чуқур ухлайдиган бўлади. Силаш теридаги артерия, вена қон томирларини харакатини лимфа суюқлигини тезлаштиради, булар терини овқатлашини, нафас олишини яхшилайди. Тери устки уқаланганда кепаксимон хужайраларидан тезда тозаланиб таранг ва чўзилувчан бўлиб, ёғ ва тер безлари яхши ишлайди.
Суртиш – бу силашни бир тури бўлиб, бунда қўл билан кўпроқ босилади, натижада фойдали таъсирот фақат терига эмас, балки тери ости ёғ тўқималарига юзаки жойлашган мушакларга, пайларга ва бўғимларга хам бориб етади. Бунда кичик жойларни бир ёки бир неча бармоқ билан ,катта жойларни эса кафтни хамма юзаси билан суртилади. Айлантирма ёки ёйсимон харакатни қон ва лимфани оқим томонига қарама-қарши яъни уларни тескари ҳайдаганда терини суриб харакат қилинади. Суртиш терини қизартиради, мушакларни овқатланиши, қисқариш қобилиятини яхшилайди, пайларни ва бўғин суякларини овқатланиши яхшилаб, эгулувчанлик, харакатчанлигини оширади.
Ишқалаш қўлни қисқа кучли босими билан бажарилади. Бунда чуқур жойлашган тўқималарга, катта механик таъсирот берилади, натижада қон билан таъминланиш тезлашади ва мушакларни овқатланиш яхшиланади. Кучи вазни, қискариш қобилияти, таранглиги, эгилувчанлиги ошади. Уқаланаётган мушакни катта ва бошқа бармоқлар билан ёки иккала қўл бармоқлари силан сиқиб олинади. Терини махкам сиқиб мушакни ишқалаш, хар хил йўналишдаги харакатлар билан мушак толаларини йўналиши бўйига секин- аста юқорига кўтарилиб пастга туширилади. Кейин бир қўл билан юқорига, иккинчиси билан пастга харакат қилинади.
Массаж қилинаётганда қуйидаги умумий қоидаларига риоя қилиш керак.
1.Бола доимо ётган холатда бўлиш керак, бу уқаланаётган жойнигина эмас, ҳамма бошқа мушакларни хам бўшашига олиб келади.
2.Уқаланиши махсус мослаштирилган столда ёки тахтани кароват устига қўйиб устидан одеял, кленка, чойшаб солиб, сўнг бажарилади. Бола ечинган холда бўлиш керак. Уни орқаси билан ётқизилади, сўнг қорни билан, боши кўтарилган бўлиши керак, шунинг учун ястик қўйилади. Кароват қимилланмаслиги керак.
3.Массаж қилувчи болани ёнида эмас, унга тўғрима-тўғри қараб туриши керак.
4. Уқалашдан олдин қўлидаги узук, соат ва бошқа тақинчоқлари ечиб тирноғини олиб, қўлини иссиқ сув билан совунлаб ювиб, сўнг тоза сочиққа артиш, биронта хам терисида яраси ёки кесилган, шилинган жойи бўлмаслиги керак.
5. Тери орқали нафас олиши қийналмаслиги учун ёғлар, вазелинлар хар хил сепиладиган парошоклар ишлатилмайди.

  1. Уқалаш ва гимнастика, ҳавоси яхшилаб алмаштирилган, харорати 20- 22 даражали, 1 ойлик болалар учун 22-24 даражали бўлган хонада олиб борилади.

  2. Массаж овқат егандан 30-45 минут кейин ёки овкат ейишга 30 минут қолганда ўтқазилади.

  3. Уқалаш соғлом болаларда 1,5 ойдан бошлаб ўтқазилади.

  4. Машғулот кўкрак ёшидаги болаларда 8-10 минутдан ошмаслиги керак.

Ёш болаларда уқалаш доимо гимнастика машғулотлари билан биргаликда ўтқазилади. Бу машқлар фаол, суст ёки рефлектор бўлиши мумкин. Буларни бажаришдан мақсад, харакатларни ўзаро мослиги мувозанатини сақлаш, чуқур нафас олишни ривожлантиришдир. Жисмоний машғулот 1-2 ёшли болаларга суст ва рефлектор харакатлар орқали бажарилади. Суст машғулотларни массаж қилувчи ҳамшира ёки онаси бажаради. Бунда мушаклари табиий харакати ёзилиши ва йиғилиши қўлланилади.
Рефлектор машғулотлар шартсиз рефлеклар асосида бажарилади, яъни тери ва мушаклари рецептор зонасига қитиклашга харакат таъсири билан жавоб қилинади.
Суст ва фаол харакат машғулотларни бола ўзи мустақил бажариши керак, лекин бунга катталар ёрдами лозим. Масалан тирсакни буккан болани қўлидан тортилганда у ўтириб қолади. 3 ойгача бўлган болаларга фақат рефлектор машқлар тавсия этилади, сўнг суст машқлар,4 ойдан кейин эхтиётлик билан фаол харакат машқларига ўтилади. Бола қанча катта бўлса, шунча суст машқлари камайтириб, фаол харакатларни умумий машғулотларга қўшилади.
2-3 ёшли болаларга жисмоний тарбия, махсус тузилган жисмоний машқлар, харакатли ўйинлардан иборат бўлиб, 2-2,5 ёшдан бошлаб эса яна эрталабки гимнастика машқи қўлланилади. Жисмоний тарбия дарси хафтада 2 марта, 2 ёшгача бўлган болаларга 10-15 минутдан, 3 ёшгача- 15-20 минутдан ўтқазилади. Бу ёшда болаларга сўзнинг таьсирчанлиги кам бўлгангилиги учун, болаларни машқларга ўз хохиши билан фаол қатнашишига ва ҳар қандай гимнастика машқларини ўйин деб тушинишига эришиши керак. Шунинг учун машғулот вақтида майда гимнастика буюмлари – копток, таёқча, пуфаклар, гардишлар, арқончалар, скамейкалар, нарвончалар ва бошқалар ишлатилади.
Гимнастика машқлари бажараётганда қуйидаги асосий шартларга риоя қилиш керак. Ҳамма мушакларни иштирок этиш харакат билан дам олиш холатларни алмаштириб туриш керак. Бундан бир ёшгача бўлган болаларда, машқклар вазифани қила олиши қобилиятини ривожланишига қаратилади.
Доимий вақт тўғри олиб борилаётган жисмоний машғулотлар болани организмга ижобий таъсир қилади ва танани, ҳамма аъзоларини, иш қобилиятини яхшилайди. Булар суяк системасини бақувватлайди, мушакларни кучини оширади ва болалар яхши ўсишади. Юрак, қон, томир системасини иш қобилияти яхшиланади, юракни қисқариш кучли бўлади, қон оқими тезлашади ва тўқималарни овқат моддалари билан таъминланиши яхшиланади. Жисмоний тарбия машқларни ошқозон ва ичакларни ишига, модда алмашишига ва ҳимоя воситаларига ижобий таъсир қилади. Жисмоний бақувват ва чиниққан болалар кам касал бўлади ва чарчамайди, уларни нерв системаси бошқа болаларга нисбатан яхши ривожланган бўлади.
Жисмоний тарбия натижасида болалар интизомли, харакатлари тартибли ва чиройли бўлиб, ўзида куч йиғади.
Жисмоний тарбия машқларни бажариш учун қуйидаги талабаларга риоя қилиш керак.

  1. Ҳамма машғулотларни яхшилаб шамоллатилган хонада ёки очиқ ҳавода енгил кийимда ўтқазиш.

  2. Машғулотлар хар куни мунтазам бўлиш.

  3. Машқлар комплексни вақти- вақти билан ўзгартириб, уни мураккаблаштириш.

  4. Жисмоний машқларни овқат еган заҳоти ёки ухлашдан олдин ўтқазилмаслик.

  5. Машқларни болаларни хурсанд, таъсирчан вақтида ўтқазиш.

Жисмоний машқларни, хажмини болани соғлигига уни жисмоний қобилиятига қараб врач белгилайди ва ҳамшира назорат қилиб туради. , яъни кириш қисмидан, асосий мушак группасига умумий такомиловчи машқлардан, югуриб ўйнашдан иборат бўлиб, аста-секин юриш ва чуқур нафас олиш машқлари билан тугатилади.
Харакатли ўйинлар болани фақат жисмоний томондан эмас, руҳий томондан хам ривожлантирилади.
Эрталабки бадан тарбия 2 ёшдан ошган хамма болаларга керак. Бу бола организмидаги физиологик фаолиятини яхшилайди. Юришдан сўнг чопиш, организмни бўлажак оғир вазифаларга тайёрлайди. Машқларни асосий қисмида хар хил группа мушакларга, елка қисми, қўлларга, кўкрак қафасини нафас олиш йўли билан кенгайтириб торайтирувчи орқа, қорин, оёқ мушакларига машқлар берилади. Эрталабки бадан тарбия бир жойда сакраш, чопиш ва аста юриш билан тўхтатилади. Машқлар комплексини хар 7-10 кунда алмаштирилади. Жисмоний тарбия хар доим, маълум вақтда тўғри ўтқазилади, болаларни соғлом ва мукаммал ўсишини таъминлайди.

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish