Машғулот №1



Download 0,59 Mb.
bet27/61
Sana21.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#59299
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   61
Bog'liq
BKP uzb

Ҳаво билан чиниқтириш.
Чиниқтиришни биринчи воситаси бўлиб ҳаво ваннаси ҳисобланади .Бу болани биринчи ҳафтасидан бошланиб ,ҳўл йўргакни алмаштирганда танани 1 - 2 минут яланғоч ёки ярим ялонғоч холда ушлаб турилади ва буни ҳар куни 2- 3 маротаба такрорлаш билан олиб борилади.1,5-2 ойликдан бошлаб ҳаво ваннасини кун тартибига киргазиб,яхши шамоллатилган хонада фаол харакатлар ,уқалаш,гимнастика билан бирга олиб борилади.Хонадаги энг қулай даража болаларни биринчи ярим йиллигида 21-22 С ,иккинчисида 19-20С,бир ёшдан ошганда 17-19С бўлиб,бу харорат марказини ишига тўғри келади.Ҳаво ваннасини вақтини секин –аста ҳар беш кунда 2 минутдан ошириб,биринчи ярим йилликда 15 минутгача, 2-ярим йилликда 30 дақиқагача етказилиб,бир кунда 2-3 маротаба ўтқазилади.Буларни ва бошқа чиниқтирувчи воситаларни эрталаб ёки кечқурун (соат 17-18да) овқатлангандан 30-40 дақиқа кейин,катта болаларда эса кундузи уйқудан кейин ўтқазиш мақсадга муовиқдир.
Тез қўзғалувчан,невроз болаларда ҳаво ваннасини кечки уйқудан олдин 8-10 дақиқа давомида ўтқазиш мақсадга муовиқ бўлади.Иссиқ кунларда ташқи харорат сояда 22 даражадан кам бўлмаслиги, керак.Сайр қилишни очиқ ҳавода ухлашни илиқ кунларда чақалоқни туғрукхонадан чиққандан 3 хафта кейин бошлаш мумкин.Ҳова салқин кунларида бола билан сайр қилиши харорат манфий 5 даражадан юқори бўлмаганда бажариш мумкин.Биринчи сайр этиш вақти ёзда 25 дақиқа ,совуқ пайтларида 10 дақиқа бўлади.Секин-аста сайр вақтини илиқ кунларда 2-2,5 соатгача,бир кунда 2 маротабагача етказилади.3 ойгача бўлган болаларни ҳаво харорати -10 даража манфийдан паст бўлса,3-6 ойликдан -12 даража манфийдан паст,6 ойдан-15 даража манфийдан паст бўлганда сайрга олиб чиқилмайди.Ҳаво ваннасини олгандан 1-2 ҳафтадан кейин сув билан чиниқтириш бошланади.
ГИГИЕНИК ВАННАСИ киндик яраси бита бошлангандан, кўпинча туғриқ хонадан чиққандан 1-2 кундан кейин ўтқазилади. Кечқурун соат 18-20 ларда охирги эмизишдан кейин ванна олган бўлса,бола кечаси ёмон ухлайди. Ҳаво харорати 22-23 даража бўлиши керак. Биринчи ойликда, яъни чақалоқлик даврида қайнатилган сув билан чўмилтирилади, бунда сувни харорати 36,5-37 даража, каттароқ ёшда эса 36 даража бўлиш керак. Бир ёшдан 3 ёшгача кунора кейинчалик эса ҳафтада 2 марта чўмилтирилади. 4 ойликдан бошлаб чўмилтириш, устидан сув қўйиш билан тугаланади. Бунда болани ваннадан олиб, юзини ерга қаратиб орқасидан чўмичдан ваннадаги сув хароратидан 1-2 даражада совуқ бўлган сувни қуйилади. Бир ёшгача бўлган болаларни чўмилтириш вқти 5-7 минут, 2 ёшдан катталарда 10-20 минут давом этади.
Биринчи ойликдан боланинг юзини 32-33 даражали илиқ сув билан ювилади, секин- аста сув хароратини пасайтириб, 2-3 ёшда 18-19 даражага туширилади.
АРТИШ- кундалик тартиб ҳисобланиб, болани 3-4 хафталик давридан бошланади. Биринчи 7-10 кундан қуриқ артиш лозим. Бунда майин қўлқоп билан ёки сочиқ ёки бўлмаса бир бўлак сурп билан оёқларни кейин баданини қизаргунча артиб, бу уқалаш билан артиб олиб борилади. Бундан кейин ҳўллаб яхши сиқилган латта билан артилади.Биринчи маротаба сув харорати 37,5-37 даражада бўлиб,ҳар 5-7 кунда 1 даражага совитиб1 ёшгача бўлган болаларни 25-26 даражали,1-2 ёшда 21-20 даражали,сув билан артилади.Илиқ кунларда сув хароратини тезроқ пасайтириш мумкин. Тўла ва рахит бўлган болаларни артишда А.Ф.Тур сувни ҳар бир литрга 10 грамм ош тузини кўшишни тавсия қилади.Одатда артишни тунги уйқудан турганда,уқалаш ёки гимнастикадан кейин ўтқазилади.

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish