Машғулот №1



Download 0,59 Mb.
bet38/61
Sana21.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#59299
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   61
Bog'liq
BKP uzb

Ишнинг тартиби:
1)инъекция қилиш жойини спирт билан битта йўналиш бўйича артиб тозаланг;
2)инъекция қилинадиган жойни бир оз тортинг;
3)игнани танага параллел тутган холда фақатгина охирги учини киргизинг;
4)поршинга чап қўлингизни қўйиб, сўнгра уни секин босиб дорини юборинг;
5)инъекция жойига спирт билан игнани намланган пахтада босиб туриб чиқариб олинг.
Тери ости инъекцияси – бу инъекцияни чуқурроқ, тери остига 15 мм чуқурликда юборилади.Қилинадиган жойлар: елка ва белнинг ташқи юзаси, курак ости соҳаси, олдинги қорин девори.
Тери ости инъекцияси учун 20 мм узунликдаги, 0,4 мм кесимли игна ишлатилади.
Ишнинг тартиби:
1.Теридаги инъекция қилинган жойни спирт (ёки йод) билан намланган иккита пахта тампон билан тозалаймиз, биринчи бўлиб катта соҳани, кейин эса фақат инъекция қилинадиган жойни тозалаймиз;
2.Чап қўл билан инъекция қилинадиган терини сиқиб олинг;
3.Игнани тери остига 450 С бурчак остида тиқилади, бунда игна тепага 15 мм (игнадан 23 қисми узунлиги) киради. Кўрсаткич бармоқ игнанинг канюлюсини ушлаб туради;
4.Чап қўлни шприц поршинига қўйиб дорини юборинг, иложи борича шприцни қўлдан қўлга ўтказманг;
5. Игнани канюлюсидан ушлаб турган ҳолда тортиб олинг ва инъекция қилинган жойни спиртли пахтада босинг.
Мушак ичи иньекциясини - бўксанинг юқориги юзасининг 1 дан 3 қисмига ва думбанинг юқори ташки квадратига қилинади.
Мушак ичи инъекциясида юборилган дори тезда қон томирларига ўтади.
Игна қанчалик йўғон ва узун игна бўлса инъекция шунчалик оғриқли бўлади деган тасаввур нотўғридир. Бундан ташқари, агар сиз дорини мушак ичига эмас тери остига юборсангиз ёки катта игнадан фойдалансангиз бу оғриқ янада кучаяди. Бунинг оқибатида тери ости клечаткасини қўзғалиши юзага келади (масалан, магний сульфат эритмасини юборганда) ёки дорининг секин сўрилиши (тери остига антибиотик юборишда) ва инфильтрат юзага келади.
Думбани шартли равишда тўртта квадратга бўлинади, инъекция эса фақатгина юқори ташқи квадратга қилиниши мумкин. Юқориги ички соҳага инъекция қилиши мумкин эмас, чунки бу квадратнинг кўп қисмини думғаза эгалланган, мушак қават эса бу ерда унчалик билинмайди. Пастки ички квадратдан эса катта артериялар , вена ва нервлар ўтади, шу сабабли бу ерга хам инъекция қилиш мумкин эмас. Пастки ташки квадратга хам мушак ичи инъекцияси қилинмайди, чунки бу ерда мушак қавати унчалик билинмаган ва катта қисмини сон суягининг боши эгаллайди.
Инъекция учун керак худудни суякларга чамалаб ҳам аниқлаштириш мумкин.
Бунинг учун хаёлан бешинчи бел умуртқасини ўткир ўсимтасидан сон суягига тўғри чизиқ ўтқазамиз. Қуймич нервлари бу чизиқниг пастки қисмида жойлашган, инъекцияни эса чизиқнинг тепасига думбанинг ташқи юқориги квадратига юбориш керак.
Инъекция вақтида касали қоринда ёки ёнбошлаб ётиши керак, фақат турмаслик керак.
Ишнинг тартиби:
1.Аввал спирт ёки йод билан намланган пахтада юқориги квадратни барчасини, сўнг инъекция жойини артинг.
2. Шприцни ўнг қўлингизга олинг. Бешинчи бармоқ игна канюласида, қолган бармоқлар шприцни ушлайди (порщен эса бўш қолади).
3.Чап қўлингиз билан инъекция қилинадиган жойни тортинг.
4.Шприцни танага перпендикуляр холда ушлаб игнани мушак ичига 50 мм чуқурликда юборинг.
5.Чап қўлингизни порщенга қўйиб секин дорини юборинг. Иситилган ёғли эритмани юборишдан олдин порщенни юқорига тортиб кўринг, шприцга қон чиқмагандагина дорини юборишни бошланг.
6.Пахтани теридан кўтармаган ҳолда игнани тортиб олинг.

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish