9) Нанонайчаларни қўллаш. Углерод нанонайчаларни катта буюм сифатида (найчаларнинг йиғиндиси)–композитлар тўлдиргичи, ток манбаи, адсорбентлар, газ аккумуляторлари ёки жихозлаш сифатида – электрон жихозлаш, сенсорлар, микроскопларнинг ута мустахкам зонди ва бошкалар.
Нанонайчалар тулдиргич сифатида полимерилметакрилатга киритилиб, жуда мустахкам толалар олинган., полимер мембраналар яратилган.
Нанонайчалар электроникада хам ишлатилмокда, чунки улар тузилишига караб металлик ёки яримутказгичлик утказувчанликка эга.
Нанонайчаларнинг ташки томонига адсорбиланган молекулалар шовкин манбаи булиши мумкин, шунинг учун улар жуда сезгир сенсорлар сифатида ишлатилса булади.
Нанонайчалар эмиссион материал ҳам бўлиши мумкин, чунки узунлигининг диаметрига нисбатан, юкори утказувчанлиги, кимёвий мустахкамлиги, иссиклик утказувчанлиги каттадир. Улар унча катта булмаган кучланиш берилганда яхши электрон эмиссия беради. Бу эса микротўлқинлар генератори ясашга имкон беради.
Нанонайчаларнинг механик кучланиш таъсири остида электр характеристикаларни узгартирувчи хоссалари бор, бу эса Мобил телефонларнинг сифатини яхшилашда кулланилса булади. Улар водород саклаш системаларининг яратишда металл гидридларига яхши ракобатбардош материал булаолади.
Нанонайчалар адсорбент ва катализаторларда подложка (асос) сифатида ишлатилса булади. Бунда уларнинг ички ва ташкари юзалари тулдирилади ва масалан, гидридлаш жарёнида ишлатиладиган катализаторлар олинади (рутений асосида нанонайчаларни дўға усулида олинганида). Масалан, корич альдегидини гидридлашда бу катализаторлар ишлатилганда гидрокорич спиртининг чиқиши 80% гача ошган, қайтариш селективлиги эса 30 дан 92% гача ошади.
Нанонайчаларнинг уникал хоссалари молекуляр нанотехнологияда атом ва молекулалардан функционал системалар яратишда намоён бўлади.
Углерод нанонайчалари тулдирилганда (турли бирикмалар билан) улар кимёвий реакторлар сифатида қаралса бўлади, чунки найчалар бўшлиқларида амалга ошадиган кимёвий реакциялар оддий шароитларда амалга ошадиган кимёвий реакциялардан фарқ қилади. Хатто оддий шароитдаги кристалларнинг эриши ва суюкликларнинг кристалланиш ходисаси хам фарқ қилади.
Хозирги пайтда нанонайчаларни синтез этиш ва унга тегишли усулларни яратиш – нанохимия ва нанотехнологиянинг энг мухим вазифаларидан бири хисобланади.
Нанонайчалар гидротермал шароитида, графит ва темир нанозаррачалари аралашмасини атомар водород билан нурланиш оркали хамда бошка йуллар билан олинаяпти.
Бунда ўлчамлари жуда яқин ва структураси жуда ўхшаш нанонайчалар олинишига катта ахамият берилаяпти.
Do'stlaringiz bilan baham: |