Нанозаррачалар биология ва тиббиётда
Хозирги кунда нанохимиянинг янги йўналиши, яъни металлар (Аu,Нg) нанозаррачалари ва хар-хил биомолекуляр: ДНК, пептидлар, олигонуклеотидлар асосида системалар синтез этиш ва уларни ишлатишга қаратилган янги йўналиш ривожланмоқда.
Масалан, 15 нм.га эга олтин нанозаррачаларининг 27 дан 72 гача жуфт нуклеидлар сақлайдиган ДНК фрагменти билан боғланган агрегатлари ўрганилмоқда. Бунда олигонуклеотид занжири узунлигининг оптик хоссаларга таъсири ўрганилмоқда.
Нанозаррачалар тиббиётда магнит-резонанс тадқиқотларида контраст материали сифатида ишлатилмоқда. Ўлчами 120 нм бўлган нанозаррачалар қон сосудларига осон кириб, масалан, юрак, ошқозон тракти расмини яхши кўришга ёрдам қилади.
Нанокўпиклар тиббиётда рак касалини даволашда ишлатилмоқда. Улар ИК-нурларини яхши торта олишлиги туфайли рак билан касалланган хужайраларга киритилса, ИК-нури билан ишлов берилганда, қўшни хужайралар нисбатан тезроқ ва қаттиқроқ қизийди ва шуни хисобига шиш хосил қилган хужайралар емирилиб парчаланади ва рак касалини тузалишига имкон яратади.
Наноматериаларни ва биологик системаларни бир бири билан таъсирлашуви, уларни келажакда хавфсизлигини ва нанотехнологияни келажакда ахамиятини белгилаб беради.
Маъруза 5
Микроэмульсияларда қаттиқ заррачаларнинг хосил бўлиши
Қаттиқ жисмлар сиртида моно ва поли қаватлар ташкил этиш
Ультрадисперс заррачаларнинг шакли ва тузилиши.
Микроэмульсияларнинг хосил бўлиши. Микроэмульсия аралашмайдиган суюқликларнинг термодинамик барқарор изотроп дисперсияси. Микроэмульсияда бир суюқлик майда «нм» ўлчамли томчилар сифатида бошқа суюқликда тарқалади. Томчилар (одатда қуйи молекуляр спиртлар) иштирокида стабилланган бўлади. Микроэмульсиялар–лиофил системалар хисобланиб 2 йўл билан олиниши мумкин: суюқликларнинг ўз-ўзича чегара сиртларнинг ўта камайиши хисобидан диспергирланиши ёки солюбилизацияланиши (коллоид эриш) хисобидан; уларнинг термодинамик барқарорлиги жуда кичик фазалараро δ хисобига таъминланади: δ=10 мДж/м (ионоген ПАВ учун), 10 мДж/м (ноионоген моддалар учун). Макроэмульсияларга ўхшаш, макроэмульсиялар хам тўғри (М/В) ва тескари (В/М) бўлади.
(М – қутбсиз органик модда ). Дисперс фаза заррачаларининг катталиги 100 нм. гача бўлиб, уларнинг шакли ва катта-кичиклиги микроэмульсиянинг хоссасини аниклайди; бу билан бирга микроэмульсиянинг хоссаси хосил килган фазалараро адсорбцион қаватларнинг реологик хоссаси билан хам аниқланади. Микроэмульсиялар жуда харакатчан ва фазалараро сиртлари катта бўлганлиги сабабли, улар жуда куп химиявий синтез учун, шу жумладан қаттиқ нанозаррачаларнинг олиниши учун хам универсал мухит ролини бажариши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |