Билимга асосланган иқтисодиёт тизими
Инсоният бугунги кунда эга бўлган билимларнинг 90,0 % сўнгги 30 йил ичида яратилган. Умуман, жаҳонда билимларни биринчи марта икки бараварга кўпайтириш учун 1700 йил (милодий I-XVII асрлар) керак бўлди. Билимларнинг иккинчи бор яна икки маротабага ортиши эса 1900 йилда содир бўлди. Билимларнинг учинчи марта яна икка каррага кўпайган санаси сифатида 1950 йил кўрсатилади (10.5-расм).
Цивилизациянинг бутун тарихи давомида тайёрланган олимлар ва муҳандисларнинг 90,0 % ҳам замондошларимиздир.
XXI асрни – ахборот асри деб аталиши бежиз эмас. Ушбу минг йиллик бошига келиб ахборот ҳажми 30 баробарга ортди.
Европа комиссиясининг билимлар таснифи
Жаҳонда билимлар ҳажми кўпайиши суръатлари
9.2. Комплекс дастурларни ишлаб чиқишнинг халқаро тажрибалари
Билимларга асосланган иқтисодиёт тизимида билимлардан ресурс сифатида фойдаланиш – билимларни жорий этиш, биринчи навбатда, инновацион жараённи амалга ошириш билан боғлиқдир. Билимларни жорий этиш самараси, энг аввало инсон фаровонлигини акс эттирадиган унинг саломатлиги, турмуш даражасининг сифати ва умр кўриш давомийлигида ўз ифодасини топади.
Ушу соҳадаги инновацияларга тиббиёт, таълим, ижтимоий-маданий ривожланиш, турар жой қурилиши, ҳаёт хавфсизлигини таъминлаш, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги энг янги ютуқлар тааллуқлидир. Буни қуйидаги мисолларда кўриш мумкин: энергия, меҳнат, материал сарфини тежайдиган янги технологияларнинг жорий этилиши товарлар ва хизматлар қийматини арзонлаштиради. Маркетинг ва ташкилий инновациялар аҳолининг эхтиёжлари учун зарур бўлган товарлар ва хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиради. Шу билан бирга ишлаб чиқариш соҳасидаги ва ташкилий инновациялар меҳнат жараёнини инсонпарварлаштиришга хизмат қилади, айни пайтда ходимларнинг малакасини оширади.
Товарлар ва хизматлар таннархини арзонлаштиришга хизмат қиладиган билимлардан фойдаланиш ишлаб чиқарувчиларга рақобатда стратегик устунлик беради. Натижада корхоналар ва улар ходимларининг даромадлари ортади. Пировард натижада эса бу миллий иқтисодиёт барқарор юқори суръатларда ўсишни таъминлайди. Бундан ташқари даромадларни қайта тақсимлашга қаратилган давлат сиёсати таълим, соғлиқни сақлаш, маданият соҳаларини, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш дастурларини молиялаштиришни кўпайтиради.
Чет эл олимларининг сўнгги тадқиқотлари жаҳондаги энг йирик компанияларининг интеллектуал капитали қиймати унинг моддий ресурслари ва молиявий капиталига нисбатан ортиб бораётганидан далолат беради. Мазкур нисбат 5:1 ва 6:1 даражага яқинлашиб қолди. Бунинг ёрқин тимсолини АҚШдаги “эски” ва “янги” компаниялар иқтисодий самарадорлигида кузатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |