Маърузалар матни 1-мавзу. Билимлар иқтисодиёти фанининг мақсад ва вазифалари


-Мавзу. Комплекс дастурларни ишлаб чиқишнинг халқаро тажрибалари



Download 387,12 Kb.
bet44/55
Sana21.02.2022
Hajmi387,12 Kb.
#69410
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   55
Bog'liq
Maruza

9-Мавзу. Комплекс дастурларни ишлаб чиқишнинг халқаро тажрибалари.


9.1. Билимга асосланган иқтисодиётнинг мазмуни ва мохияти
9.2. Комплекс дастурларни ишлаб чиқишнинг халқаро тажрибалари
9.3. Билимлар иқтисодиёти тараққиётининг асосий йўналишлари


9.1. Билимга асосланган иқтисодиётнинг мазмуни ва мохияти
Билимга асосланган иқтисодиёт иқтисодиётнинг саноат ривожланишидан кейинги ва инновацион иқтисодиётнинг олий босқичи ҳисобланади. Бунда кўпинча “билимга асосланган иқтисод” атамаси “инновацион иқтисодиёт” синоними сифатида ишлатилади. Аммо билимга асосланган иқтисодиёт – инноваицон иқтисодиётни ривожлантиришнинг олий босқичидир.
Жаҳон банки экспертларининг таърифига кўра: “Билимга асосланган иқтисодиёт – ўзининг ўсиши ва рақобатдошлигини ошириш учун билимларни яратадиган, тарқатадиган ва улардан фойдаланадиган иқтисодиётдир”28.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мутахассислари томонидан билимга асосланган иқтисодиётга батафсилроқ таъриф берилган, яъни у “билимлар барча тармоқлар, барча секторлар, иқтисодий жараёнларнинг барча қатнашчиларини бойитадиган иқтисодиётдир. Айни пайтда бундай иқтисодиёт турли шакллардаги билимлардан фойдаланибгина қолмасдан, балки мазкур билимларни юқори технологияли маҳсулотлар, юқори малакали хизматлар, илмий маҳсулот ва таълим сифатида яратади”29 .



Жаҳон банки экспертлари фикрича, билимларга асосланган иқтисодиётнинг таркибий қисмлари

Билимга асосланган иқтисодиёт “моддий иқтисодиёт”дан “интеллектуал иқтисодиёт”га ўтишни назарда тутади. Бунинг моҳияти шундан иборатки, билимлар ва махсус ноёб кўникмалар барқарор иқтисодий ўсишнинг асосий манбаи ва ҳал қилувчи омилига айланади. Буюк Британиянинг собиқ Бош вазири Тони Блэр: “Билимга асосланган иқтисодиёт – амалда бутун иқтисодиётдир. “Янги иқтисодиёт” деган нарсанинг ўзи йўқ, гап шундаки, бутун иқтисодиёт ахборот технологиялари асосида ўзгаради – бу иқтисодий инқилобдир”30 деб кўрсатган.


Академик В.Л. Макаровнинг фикрича, “Билимга асосланган иқтисодиётда, бир томондан, олимлар томонидан қанчалик кўп билим яратилса, иккинчи томондан, одамлар бу билимларни қанчалик кўп истеъмол қилсалар, шунчалик кўп маҳсулот ҳажми ортади.... Яъни билимларни пировард истеъмолчиларга етказадиган олимларнинг ҳам, уни истеъмол қиладиган одамларнинг ҳам иши муҳимдир”31.
Билимга асосланган иқтисодиёт инфратузилмасига иқтисодий ўсишни таъминлайдиган қуйидаги омиллар киради:
• юксак турмуш сифатини амалга оширадиган самарали давлат институтлари;
• юқори сифатли таълим;
•самарали илм-фан;
• самарали илмий-техникавий венчур бизнеси;
• юқори сифатли инсон капитали;
• билимлар ва юқори технологияларнинг яратилиши;
• ахборот жамияти ёки билимлар жамияти.
Ҳозирги вақтда фақат АҚШ ҳамда Европа Иттифоқига аъзо айрим давлатларининг иқтисодиётини билимларига асосланган иқтисодиёт деб аташ мумкин. Жаҳоннинг ушбу тараққий этган давлатлари олимлар ғояларини товарлар ва маҳсулотларга тез ва самарали айлантириш учун энг мақбул шарт-шароитларни яратдилар. Бевосита илмий тадқиқотлар, инсон капиталига инвестициялрнинг ортиши ва бунинг натижасида энг янги технологияларнинг ўзлаштирилиши жаҳоннинг етакчи мамлакатларига иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлаш имкониятини бермоқда.
Меҳнатни билимлар билан алмаштириш билан боғлиқ туб ўзгаришларнинг моҳияти шундан иборатки, билимлар ресурсларни қайта ишлашга жалб қилинар экан, меҳнат эмас, балки бевосита билимлар қиймат манбаи сифатида намоён бўлади. Моҳият жиҳатидан “қийматнинг меҳнат назарияси“билимлар томонидан яратиладиган қиймат” назарияси билан алмаштирилмоқда. Ушбу назариянинг асосчиси Т.Сакайя “биз билимлар томонидан яратилаётган қадриятлар ҳаракатлантирувчи кучга айланаётган тараққиётнинг янги босқичига қадам қўймоқдамиз” деб таъкидлаган.
Билимларга асосланган иқтисодиёт – билимлардан ўзининг ўсиши ва рақобатбардошлигини таъминлаш учун фойдаланаётган иқтисодиётдир. Бундай иқтисодиётда билимлар иқтисодиёт барча тармоқларини, иқтисодий жараёнларнинг барча қатнашчиларини бойитиб боради. Билимларга асосланган иқтисодиёт улкан ижтимоий аҳамитяга эга, у турмуш сифатини яхшилаш принципларига асосланган .
Европа комиссияси экспертлари билимларни қуйидагича таснифлайдилар
● илмий билимлар;
● техника (технологик) билимлари;
● инновациялар;
● инсон капитали;
● малака;
● ахборот-коммуникация технологияларига оид билимлар.






Download 387,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish