Маърузалар матни 1-мавзу. Билимлар иқтисодиёти фанининг мақсад ва вазифалари


Инновацион жараёнларни лойиҳалаштириш



Download 387,12 Kb.
bet43/55
Sana21.02.2022
Hajmi387,12 Kb.
#69410
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   55
Bog'liq
Maruza

8.3. Инновацион жараёнларни лойиҳалаштириш
Бугун жаҳон тараққиётида рўй бераётган турфа ўзгаришлар шароитида инновацияга асосланган иқтисодиётгина барқарорлиги ва рақобатдошлигини сақлаб қолишини ривожланган давлатлар тажрибаси исботламоқда. Мамлакатимизда ҳам инновацион технологиялардан кенг фойдаланиш, янги ғояларни амалиётга татбиқ этиш, илм-фан ва саноатни юксалтириш ва шу орқали ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, ички бозорда маҳаллий маҳсулотлар улушини кўпайтириш, илмий муассасалар билан корхоналар ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга муҳим эътибор қаратилаётганлиги Ватанимизнинг илғор мамлакатлар сафидан муносиб ўрин олишига хизмат қилиши шубҳасиз.
Ҳақиқатан ҳам, ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга қаратилган бозор субъектларининг инновацион фаолияти механизмини яратиш бугун мамлакатимиз иқтисодий сиёсатининг энг устувор вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда. Чунки, айнан инновацияларгина маҳсулотлар рақобатдошлигини таъминлаш, таннархини, энергия истеъмолини камайтириш, инвестициялар оқимини кўпайтириш ва янги-янги имкониятларни вужудга келтиришга шароит яратади.
Мамлакатда ишлаб чиқариш корхоналарини модернизация қилиш ва янгилаш, замонавий инновацияларга асосланган ва юксак самарали технологияларни жорий этиш бўйича катта мақсадлар қўйилган. Уларни амалга оширишда керакли имтиёзларга эга бўлган махсус индустриал зоналарни ташкил этиш йўлида охирги йилларда кўпгина тажрибаларга эга бўлинди.
Бунинг амалий тасдиғини «Навоий» ва «Ангрен» маҳсус индустриал зоналари фаолияти мисолида кўриш мумкин. Жумладан, «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси ташкил этилганидан буён унинг ҳудудида умумий қиймати 100 миллион доллардан зиёд бўлган 19 та инвестиция лойиҳаси бўйича ишлаб чиқариш корхоналари ишга туширилган. Жумладан, юксак технологиялар асосида модем ва телевизор учун приставкалар, электр энергияни электрон ҳисоблагичлар, юқори кучланишга чидамли кабеллар, иссиқлик ва сув иситиш қозонлари, мобил ва стационар телефон аппаратлари, тайёр дори воситалари ва бошқа турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
«Ангрен» маҳсус индустриал зонаси ҳудудида қисқа муддатда умумий қиймати қарийб 44 миллион доллар бўлган 5 та лойиҳа асосида энергияни тежайдиган диодли ёруғлик лампалар, турли катталикдаги мис қувурлар, кўмир брикетлари каби юксак технологиялар асосидаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. «Интеллектуал мулк асри» дея эътироф этилаётган XXI асрда мамлакатимизнинг инновацион ривожланишини таъминлаш ва иқтисодиётни модернизация қилишда фаннинг ролини кучайтириш масалалари давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири сифатида тараққий топмоқда.
Инновация соҳасида эришилаётган ютуқлар мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини ривожлантиришга, жаҳон ҳамжамиятидаги мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани билан ҳам эътирофга моликдир. Мамлакатимиз жадал ривожланаётган давлатлар қаторидан ўрин эгаллагани мазкур соҳанинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришни тақозо этмоқда.
Маълумки, дунё энергетика балансининг асоси ҳисобланган, ҳозирги даврда қазиб олинадиган ёқилғи турлари — кўмир, нефть, табиий газ ва ураннинг захираси йилдан-йилга камайиб бормоқда. Соҳа мутахассисларининг маълумотига кўра, сўнги 40 йил мобайнида органик ёқилғи дунёда инсоният тарихидаги бутун даврдан кўп қазиб олинган ва энергия ресурсларининг истеъмол суръати тобора ўсиб бормоқда. Шунинг учун муқобил энергетика инновацион ривожланишнинг шак-шубҳасиз энг асосий омилига айланади.
Қайта тикланувчан энергия манбаси қурилмаларидан фойдаланиш тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, мазкур қурилмалар ўзининг харид нархини ундан фойдаланишнинг бошланғич давридаёқ тўлиқ қоплайди. Шунинг учун ҳам муқобил энергия манбалари — республика иқтисодиётининг инновацион йўлга ўтишида муҳим устуворликка эга.Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти томонидан 2013 йил 1 мартдаги «Муқобил энергия манбаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони мамлакатимизда ноанъанавий энергия ресурслари, жумладан, қуёш энергиясидан фойдаланиш учун кенг имкониятлар эшигини очиб берди. Чунки ушбу ҳужжатга кўра, тўпланган тажрибани ҳисобга олган ҳолда, қуёш ва биогаз энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги экспериментал ва амалий тадқиқотларни янада чуқурлаштириш, бунда муқобил манбалардан энергия ҳосил қилиш бўйича тажриба лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ўзимизда тегишли ускуналарни, бутловчи буюмлар ва материалларни ишлаб чиқариш, уларга сервис хизмати кўрсатишни ташкил қилишга алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, фотоэлектрик панеллар тайёрлаш бўйича лойиҳалар имтиёзли кредитлар билан молиялаштирилиши, қуёш ҳамда биогаз энергиясини ишлаб чиқарувчилар ва фойдаланувчиларга солиқ ва божхона имтиёзлари берилиши белгилаб қўйилган.
Тошкент шаҳрида Халқapo қуёш энергияси институтининг ташкил қилингани эса соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди. Нега деганда, қуёш энергиясидан саноат кўламида фойдаланиш учун юқори технологик ишланмаларни амалга ошириш, қуёш энергияси потенциалини илғор ва самарали технологиялар асосида иқтисодиётнинг турли тармоқлaри ва ижтимоий coҳaдa қўллаш бўйича таклифлар тайёрлаш, шу жумладан, махсус материалларни синтез қилиш ва уларга термик ишлов бериш технологияларини амалиётга татбиқ этиш билан боғлиқ амалий тадқиқотларни ўтказиш, қуёш энергетикаси соҳасидаги йирик лойиҳалар бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш ушбу илмий даргоҳнинг асосий вазифаси ҳисобланади.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш дастури бу борадаги ишлар сифатини янада яхшилашга қаратилган. Бугунги кунда иқтисодиётнинг барча тармоқлари, жумладан, замонавий саноат ишлаб чиқариши, қишлоқ хўжалиги, энергетика, машинасозлик ва бошқа соҳаларда мавжуд ғоят муҳим технологик ва илмий муаммоларни ҳал қилишга йўналтирилган фундаментал тадқиқотлар ва инновацион лойиҳалар устида иш олиб борилмокда. Зотан, бозор муносабатлари ривожланиб бораётган бир шароитда бозор субъектларининг инновацион фаолиятига дахлдор масалалар ва уларнинг таъсирчан механизми мамлакат иқтисодий сиёсатининг муҳим йўналишларидан биридир. Айнан инновациялар мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган маҳсулот рақобатбардошлигини ошириш, таннархни пасайтириш, энергия истеъмолини камайтириш, инвестициялар оқимини кўпайтириш асносида янги-янги бозорларнинг вужудга келиши имконини беради.



Download 387,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish