Инновацион жараёнлар ривожланишига таъсир кўрсатувчи омиллар
Омиллар гуруҳи
|
Салбий таъсир этувчи омиллар
|
Ижобий таъсир этувчи омиллар
|
Иқтисодий
|
Инвестиция маблағларининг етишмаслиги
|
Зарурий молиявий захираларнинг мавжудлиги
|
Технологик
|
Моддий-техника ва илмий-техникавий ишлар учун зарур бўлган шароитларнинг талабга жавоб бермаслиги. Мавжуд технологияларининг эскилиги ва ҳоказо
|
Етарли даражада моддий-техникавий базанинг ва ишлаб чиқариш технологиялари, хўжалик ҳамда илмий-техникавий инфратузилманинг мавжудлиги
|
Сиёсий
|
Антимонопол қонунлар томонидан чекланганлиги
|
Қонуний чора-тадбирларнинг яратилиши
|
Ҳуқуқий
|
Солиқ, амортизация, патент-лаш ва лицензиялаштиришнинг талабга жавоб бермаслиги
|
Инновацион фаолиятнинг ривожланишини ҳуқуқий таъминлаш
|
Ташкилий
|
Ташкилий таркибларнинг эскириши
|
Бозор шароитларидан келиб чиққан ҳолда ташкилий таркибни такомиллаштиришга мойиллиги
|
Бошқарув
|
Марказлаштирилган авторитар бошқарув, ахборотлар билан таъминлашнинг ва субъектлар ҳамда ички субъектлар муносабатларининг мураккаблиги. Инновацион жараён бўйича келишувнинг мураккаблиги
|
Ишлаб чиқариш ташкилий тизимининг муқобиллиги, демократик бошқарувга асосланиши, ахборотлар билан таъминланиши. Инновацион жараённи амалга оширишда умумий мақсаднинг шаклланиши
|
Ижтимоий-психологик
|
Ишлаб чиқариш йўналишининг ўзгариши асосида янги иш жойларининг мослашуви, мавжуд ишлаб чиқариш фаолиятини қайта ташкил этиш. Ишлаб чиқариш эски усулларининг мавжудлиги, ишлаб чиқариш олдидаги қўрқув, омадсизлик
|
Маънавий рағбатлантириш. Ижтимоий тан олиш, инновацион меҳнатга шароит яратиш, талаб даражасида психологик шароитлар яратилиши
|
Маданий
|
Субъектлар ўртасидаги ижтимоий, иқтисодий ва маданий муносабатларнинг талабга жавоб бермаслиги, ишончга, ҳурматга асосланмаганлиги
|
Ўзининг инновацион маҳоратини кўрсатишга шароитнинг мавжудлиги. Субъектлар ўртасидаги муносабатлар тенглик, ишончлилик муносабатларига ва ҳурматга асосланиши
|
Инновацион жараёнлар секинлашуви ва тезлашувининг асосий омиллари. Инновацион жараён - ташкил этиш ва бошқарув билан бирлаштириладиган, функциялар тўплами билан янгиликлар олиш ягона мақсадига эга бўлган, ижодий меҳнатнинг ҳар хил турлари доимий ўзгарувчан комбинациясидир. Шундай қилиб, унинг динамикасида асосий омиллар сифатида биринчи навбатда, қуйидагиларни кўриб чиқиш лозим: меҳнат элементлари, унинг мотивацияси, ресурслар билан таъминланганлиги, ташкил қилиш ва бошқариш, рақобат, атроф-муҳит шароитлари. Бу объектив омиллар йиғиндиси билан бир қаторда бир гуруҳ субъектив омиллар ҳам амал қилади: стратегия, сиёсат, риск ва ҳ.к.
Таҳлил мақсадлари ва асосий таснифлаш белгиларига қараб, барча омиллар йиғиндисини қуйидагиларга тақсимлаш мумкин: ташқи ва ички омиллар, асосий ва тўлдирувчи омиллар, объектив ва субъектив омиллар, бозор омиллари ва бозордан ташқари омиллар, макроиқтисодий ва микроиқтисодий омиллар ва ҳ.к.
Инновацион фаоллик омиллари тўплами таркибида инновацион жараёнларни секинлатадиган омиллар ҳам амал қилади. Улар “инновацион тўсиқлар” деб аталади. Уларни таҳлил қилиш бешта асосий салбий омилни ажратиб кўрсатишга имкон беради:
техник омиллар;
таснифлаш омиллари;
ижтимоий асосланган омиллар;
тартибга солиш омиллари;
иқтисодий омиллар.
Табиийки, ҳар қандай инновацион жараёнга ижобий ва салбий омиллар бутун тизими таъсир кўрсатади. Уларнинг таъсирини баҳолаш ҳамда энг катта муваффақиятга эришиш ва учраши мумкин бўлган рискни пасайтириш учун шароитлар танлаш - ҳар қандай поғонадаги бошқарув органларининг вазифаси, давлат, минтақа, фирманинг инновацион сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг ажралмас бир таркибий қисмидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |