Маърузалар матни 1-мавзу. Билимлар иқтисодиёти фанининг мақсад ва вазифалари


-Мавзу. Билим иқтисодиётида интеллектуал салохиятнинг тахлили



Download 387,12 Kb.
bet19/55
Sana21.02.2022
Hajmi387,12 Kb.
#69410
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   55
Bog'liq
Maruza

5-Мавзу. Билим иқтисодиётида интеллектуал салохиятнинг тахлили
5.1. Таълим ва инсон тараққиёти
5.2. Билим иқтисодиётида интеллектуал салоҳиятнинг таҳлили
5.3.Билим иқтисодиётида интеллектуал салохият йўналишидаги ислоҳотлар
5.1. Таълим ва инсон тараққиёти

Бугунги кунда таълим инсон ва жамиятни ривожлантиришнинг энг муҳим омилига айланган. Таълим муассасалари маданий меросни авлоддан авлодга узатиш, касбий тайёргарликнинг асосий шаклига айланган. Таълим шахс томонидан билимларни эгаллашига хизмат қилади, унга ижтимоий меъёрларни ўзлаштиришга ёрдам беради, иқтисодий фаол ҳаётга киришида дастак бўлади.


Таълимнинг инсоннинг маънавий ва интеллектуал эҳтиёжларини ва қобилиятини шакллантиришга таъсири нуқтаи назаридан уни ўзаро боғлиқ уч: шахс, давлат ва жамият нуқтаи назаридан қараб чиқиш қабул қилинган.
Шахсий даражада – бу инсоннинг ўзлигини тўла намоён қилиш, интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш имкониятидир. Шу билан бирга таълим умумий ва касб билимларини эгаллашга ҳам хизмат қилади. Билимли инсон маънавий жиҳатдан бой, унинг ҳаёти фақат моддий қадриятлардангина иборат эмас. Таълим шахсга ўзининг маънавий эхтиёжларини қондириш, ҳаётини тўлақонли ва уйғун қилиш имконини беради.
Давлат даражасида шуни таъкидлаш керакки, давлат мамлакат интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришдан манфаатдор. “Билимлар иқтисодиёти” даврида таълим иқтисодий ривожланиш ва миллий бойликни жамғаришнинг энг муҳим таркибий қисмига айланди. Аҳолининг маънавий бойлиги мамлакатда хуқуқий маданиятни шакллантиради, шунингдек халқнинг эркин, демократик, хуқуқий давлатда яшаш ва меҳнат қилиш, ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини англаш, улардан ўзининг ҳамда давлат ва жамиятнинг манфаатлари йўлида фойдаланишга кўмаклашади.
Жамият даражасида таълим алоҳида глобал маънавий қадриятларни шакллантиришга йўналтирилган бўлиши керак. Бу жамиятни тараққий эттиришнинг қудратли омилидир. Жамиятнинг интеллектуал ривожланиши – ижтимоий тараққиётнинг асосидир.
Иқтисодий нуқтаи назардан одамлар томонидан билимларни эгаллаши жамиятнинг иқтисодий, илмий, маданий ва ижтимоий ривожланишини таъминлайди. Таниқли америкалик иқтисодчи Т. Стоуньер “Иқтисодиётнинг саноат ривожланишидан кейинги даврида билим ер, меҳнат ва капитал ўрнини босиб, замонавий ишлаб чиқариш тизимларининг энг муҳим асосига айланди”9 деб кўрсатади.
Экспертларнинг ҳисоблаб чиқишларига кўра, ҳозирги даврда жисмоний капитал улушига жаҳон бўйича ўртача миллий бойликнинг 16,0 % тўғри келади. Айни пайтда миллий бойликда инсон капиталининг улуши 64,0 %, табиий капиталнинг улуши 20,0 % ни ташкил қилади.
Иқтисодий ривожланиш даражаси ортиши билан инсон капиталининг миллий бойликдаги улуши ортиб боради. Германия, Швейцария ва Японияда мазкур салмоқ 80,0 % га етгани ҳудди шундан далолат беради. Жаҳон ҳамжамияти ва алоҳида давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши статегиясида таълимга инсонни ривожлантириш концепциясининг энг муҳим таркибий қисми сифатида ёндашилади.

Download 387,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish