Патернализм
Гиппократ қасамёдида шундай сўзлар бор: «Мен ўз кучим ва билимимга қараб беморларга фойда келтиришга ҳаракат қиламан...» Тиббиёт амалиётининг кўп асрлик анъанаси шундан иборатки, ҳар бир муайян холатда беморга нима фойда беришини айнан врач хал қилади. Бундай ёндашув патерналистик (лотинча «патер» - «ота» сўзидан) ёндашув деб аталади, чунки врач айни холда нафақат ўз фарзандининг фойдаси ҳақида кайғурадиган, балки бу фойда нимадан иборатлигини ҳам белгилайдиган ота вазифасини бажаради. «Патернализм» атамаси ўз келиб чиқишига кўра ижтимоий-сиёсий назариялар тилига мансуб бўлиб, давлат билан фуқаролар ўртасидаги шундай муносабатлар типини тавсифлайдики, бунда давлат ўзини фукароларнинг вакили ва уларнинг манфаатлари ифодачиси деб хисоблайди, яъни фуқароларнинг фикрини аниқлаш ва инобатга олиш ҳақида ўйламасдан уларнинг номидан иш кўради ва қарорлар қабул қилади. Фукаролар эса, ўз навбатида, биз учун нима яхши-ю, нима ёмонлигини хал қилишга давлатнинг ўзи ваколатли, аммо, шу билан бир вақтда, у биз ҳақимизда қайғуриши, бизга гамхўрлик қилиши шарт, деган қарашлардан келиб чиқади. Натижада фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини давлатга топширадилар, яъни табааларга айланадилар, ўз субъектлари, яъни табааларнинг эркинликларини бажонидил чеклашни Кант патерналистик хукуматнинг моҳияти деб ҳисоблаган ва унга тасаввур қилиш мумкин бўлган энг ёмон деспотизм деб тавсиф берган.
Жамиятнинг ижтимоий ва сиёсий маданияти ходисаси бўлган патернализм нафақат давлат ва фуқароларнинг ўзаро муносабатларига нисбатан, балки жамият хдётининг хркимият муносабатлари, яъни бировнинг хукмронлиги, бошкаларнинг эса тобелиги муайян тарзда намоён бўлувчи барча сохаларига нисбатан ҳам амал қилади. Соғлиқни сақлаш сохаси мана шундай сохалардан биридир.
Гиппократ этикасида «врач - бемор» муносабатлари «кучли» ва «кучсиз»нинг муносабатлари асосига қурилган. Бу тиббиётда патерналистик ёндашув моделининг вужудга келишига сабаб бўлган. Патернализм ва нопатернализм муаммоси бутун биоетикага хосдир. Патерналистик модел
врач ва бемор ўртасидаги ахлоқий муносабатларнинг қарама-қаршилигига асосланади. Бунда клиник қарорлар қабул қилиш учун бутун жавобгарликни врач тўла (ёки деярли тўла) ўз зиммасига олади. Врач ва бемор муносабатларининг нопатерналистик модели эса, аксинча, беморнинг маънавий эркинлиги устуворлигидан келиб чиқади. Бунда беморнинг ҳуқуқлари тушунчаси мазкур ёндашувнинг асосий тушунчасига айланади. МДХда хам врачларнинг аксарият кисми беморлар билан ўзаро муносабатларнинг анъанавий патерналистик моделига таянадилар, жумладан, врачлик амалиётида «муқаддас (халоскор) ёлғон» принципи ўзини оқлашига ишонадилар. Зигмунд Фрейд врачдан ўзининг саратон касаллигига чалинганлигини эшитганида, у: «Менга бу ҳақида гапиришга сизга ким ҳуқуқ берди?», деган экан. Тиббий патернализм шуни назарда тутадики, врач беморнинг даволашга, маълумот ва маслахат олишга бўлган эхтиёжлари ҳақида факат ўз мушохадасига таяниши мумкин. Патернализм беморларни уларнинг фойдасини кўзлаб мажбурлаш, алдаш ёки улардан маълумотни яширишни оқлаш имконини беради. Бу ўринда шуни қайд этиб ўтиш керакки, собиқ СССРда патернализм, шу жумладан тиббий патернализм анъаналари чуқур илдиз отган эди. Мазкур анъаналар чор Россиясига ҳам олий даражада хос бўлган. Мазкур анъаналарнинг маълум даражада такомиллаштирилган шакллари шўро даврида давом эттирилди ва хатто кучайтирилди. Соғлиқни сақлаш сохасида патерналистик қарашлар бутун дунёда XX асрнинг ўрталаригача етакчилик қилди ва уларга ҳеч ким шубха билдирмади. Худди шу даврда бошланган мазкур қарашлардан кескин чекиниш бир қатор сабаблар билан, шу жумладан ахоли саводхонлигининг жадал ўсиши хамда ҳар хил кадриятлар тизимлари амал қиладиган плюралистик жамиятда врачнинг қадриятлари, бинобарин, унинг бемор манфаатлари ҳақидаги қарашлари беморнинг қадриятлари ва унинг ўз фойдаси ва манфаатлари ҳақидаги қарашларига мос келмаслиги мумкинлигининг англаб этилиши билан изоҳланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |