«Яхшилик қил» принципи
Мазкур принцип олдинги принципни кенгайтиради ва давом эттиради. Биоэтика соҳасидаги айрим мутахассислар бу икки принципни хатто бирлаштириб ҳам кўрсатадилар. Аммо мазкур принциплар ўртасида уларни алоҳида кўриб чикишни (айниқса, биоэтикага татбиқан) асослайдиган жиддий фарқлар ҳам мавжуд. «Зиён етказма» принципи тиббиётдан ташқарида ҳам машхур. Гарчи биз уни тиббиёт амалиётидан олинган мисолларда кўриб чиққан бўлсак-да, баъзан одамлар ўртасидаги барча ахлоқий муносабатларда уни асосли равишда минимал зарур бўлган, яъни асосий талаб деб ҳисоблайдилар. Агар мен врач сифатида эмас, балки оддий одам сифатида ўз қилмишим бошқа одамга зиён етказиши мумкинлигидан чучисам, бундай харакатлардан ўзимни тийганим маъкул. «Яхшилик қил» принципи эса тақиқ эмас, балки маълум ижобий ҳаракатларни тақозо этувчи қоидадир. Унинг маъноси баъзан мехр-мурувват, хайрия, раҳмдиллик сўзлари ёрдамида ифодаланади. Мазкур ҳаракатлар биринчи навбатда оқилона мушохада юритишни эмас, балки хамдардлик, мехр-шафқат сингари
ҳис-туйғуларни тақозо этади. Кучсизлик, оғриқ ва азоб-уқубат, афсуски, муваққат, тарихнинг маълум босқичларига хос бўлган тушунчалар эмас, балки инсон ҳаётининг доимий йўлдошларидир. «Яхшилик қил» принципи нафақат зиён етказмаслик, балки унинг олдини олиш ва (ёки) унинг оқибатларини бартараф этиш учун фаол ҳаракат қилиш зарурлигига эътиборни қаратади. Бунда фақат врач ихтиёрий ёки беихтиёрий тарзда етказган зараргина эмас, балки врач олдини олиш ёки оқибатларини бартараф этишга қодир бўлган ҳар қандай зиён назарда тутилади. «Яхшилик қил» принципини тушуниш ва асослашда маълум муаммолар мавжуд. Масалан, у ўзини ўзи қурбон келтириш ва ашаддий алтруизм маъносида талқин қилиниши мумкин. Айтайлик, кимдир мазкур принципга амал қилиб, ўз буйрагини, ҳатто иккала буйрагини ҳам бошқа, мутлақо нотаниш одамга кўчириб ўтказишни таклиф қилишга, бошқача қилиб айтганда, ўз ҳаётини бахшида этишга ўзини бурчли деб топди. ўз-ўзидан аёнки, инсондан ўзини бундай қурбон келтиришни талаб килишни ақлдан деб бўлмайди. Шунинг учун ҳам «яхшилик қил» принципи баъзан ахлоқий мажбурият сифатида эмас, балки ахлоқий идеал сифатида тушунилади - унга риоя этиш маъқул иш бўлса-да, бошқа бировга яхшилик қилишдан бош тортган шахсни ахлоқсиз деб айтиш ва қоралаш нотўғри. Хуллас, мазкур принципни асослаш яхшилик килиш мажбурияти мавжудми, агар мавжуд булса, у хавда кандай ҳолларда сўз юритиш мумкин, деган мураккаб масалага бориб тақалади. Масалан, биз сузишни яхши билмайдиган одамдан кирғоқ яқинида чўкаётган одамни қутқаришни талаб қила оламизми? Бошқа томондан, сузишни яхши билмайдиган одам чўкаётган одамга қутқариш чамбарагини узатиш учун атиги икки-уч метр жойдан сузиб ўтиши керак бўлса, у бундай қилишга маънавий жихатдан бурчли эмас, деб ҳисоблаш мумкинми? .
Махсус муносабатларнинг яна бир тури - маълум битим, шартнома ёки контракт билан белгиланадиган (аммо доим ҳам хужжат шаклида қайд этилавермайдиган) муносабатлар. Мазкур битим, шартнома ёки контракт билан иштирокчи томонларнинг манфаатларини таъминлашга йўналтирилган ҳаракатлар белгиланиши мумкин.
Хизматлар кўрсатувчи профессионал билан мижоз, пациент ёки мазкур хизматлардан фойдаланувчи шахс ўртасидаги муносабатларни ҳам махсус муносабатларнинг турларидан бирида эътироф этиш мумкин. Профессионал - бу, айтайлик, врач, юрист, милиционер, ўқитувчи, мураббий ва ш.к., яъни махсус билим ва кўникмаларга эга бўлган, тегишли ижтимоий вазифани бажарадиган шахс. Унинг асосий вазифаси ўзига ёрдам сўраб мурожаат этувчи одамларнинг хожатини чиқаришдан иборат.
Табиийки, алоҳида врач ҳам, бутун соғлиқни сақлаш ва тиббиёт тизими ҳам ўз фаолиятида фақат пациентларга зиён етказмаслик вазифаси билангина чекланмайди. Акс холда жамият мазкур тизимни қўллаб-қувватлаш учун асосларга эга бўлмас эди. Соғлиқни сақлаш тизимининг вазифаси беморларга шунчаки зиён етказмасликдан эмас, балки барча пациентлар, демак, барча одамлар ва бутун жамиятнинг манфаатларини таъминлаш, яъни уларга
ҳис-туйғуларни тақозо этади. Кучсизлик, оғриқ ва азоб-уқубат, афсуски, муваққат, тарихнинг маълум босқичларига хос булган тушунчалар эмас, балки инсон ҳаётининг доимий йулдошларидир. «Яхшилик қил» принципи нафақат зиён етказмаслик, балки унинг олдини олиш ва (ёки) унинг оқибатларини бартараф этиш учун фаол ҳаракат қилиш зарурлигига эътиборни қаратади. Бунда факат врач ихтиёрий ёки беихтиёрий тарзда етказган зараргина эмас, балки врач олдини олиш ёки окибатларини бартараф этишга қодир бўлган ҳар кандай зиён назарда тутилади. «Яхшилик қил» принципини тушуниш ва асослашда маълум муаммолар мавжуд. Масалан, у ўзини ўзи қурбон келтириш ва ашаддий алтруизм маъносида талқин қилиниши мумкин. Айтайлик, кимдир мазкур принципга амал килиб, ўз буйрагини, ҳатто иккала буйрагини хам бошка, мутлако нотаниш одамга кўчириб ўтказишни таклиф килишга, бошқача қилиб айтганда, ўз ҳаётини бахшида этишга ўзини бурчли деб топди. ўз-ўзидан аёнки, инсондан ўзини бундай қурбон келтиришни талаб килишни адолатдан деб бўлмайди. Шунинг учун ҳам «яхшилик қил» принципи баъзан ахлоқий мажбурият сифатида эмас, балки ахлоқий идеал сифатида тушунилади - унга риоя этиш маъқул иш бўлса-да, бошқа бировга яхшилик қилишдан бош тортган шахсни ахлоқсиз деб айтиш ва қоралаш нотўғри. Хуллас, мазкур принципни асослаш яхшилик қилиш мажбурияти мавжудми, агар мавжуд булса, у хакда кандай лолларда суз юритиш мумкин, деган мураккаб масалага бориб такалади. Масалан, биз сузишни яхши билмайдиган одамдан қирғоқ яқинида чўкаётган одамни қутқаришни талаб қила оламизми? Бошқа томондан, сузишни яхши билмайдиган одам чўкаётган одамга қутқариш чамбарагини узатиш учун атиги икки-уч метр жойдан сузиб ўтиши керак бўлса, у бундай қилишга маънавий жихатдан бурчли эмас, деб хисоблаш мумкинми? .
Махсус муносабатларнинг яна бир тури - маълум битим, шартнома ёки контракт билан белгиланадиган (аммо доим ҳам хужжат шаклида қайд этилавермайдиган) муносабатлар. Мазкур битим, шартнома ёки контракт билан иштирокчи томонларнинг манфаатларини таъминлашга йўналтирилган ҳаракатлар белгиланиши мумкин.
Хизматлар кўрсатувчи профессионал билан мижоз, пациент ёки мазкур хизматлардан фойдаланувчи шахс ўртасидаги муносабатларни ҳам махсус муносабатларнинг турларидан бирида эътироф этиш мумкин. Профессионал - бу, айтайлик, врач, юрист, милиционер, ўқитувчи, мураббий ва т.к., яъни махсус билим ва кўникмаларга эга бўлган, тегишли ижтимоий вазифани бажарадиган шахс. Унинг асосий вазифаси ўзига ёрдам сўраб мурожаат этувчи одамларнинг хожатини чиқаришдан иборат.
Табиийки, алоҳида врач ҳам, бутун соғлиқни сақлаш ва тиббиёт тизими ҳам ўз фаолиятида фақат пациентларга зиён етказмаслик вазифаси билангина чекланмайди. Акс холда жамият мазкур тизимни куллаб-кувватлаш учун асосларга эга бўлмас эди. Соғлиқни сақлаш тизимининг вазифаси беморларга шунчаки зиён етказмасликдан эмас, балки барча пациентлар, демак, барча одамлар ва бутун жамиятнинг манфаатларини таъминлаш, яъни уларга
яхшилик қилишдан иборат. Сариқ, безгак ёки вабо сингари касалликларнинг олдини олиш усуллари кашф этилганидан сўнг умуммиллий миқёсда мазкур оғир касалликларни профилактика қилиш махсус дастурларининг қабул қилинишига табиий бир хол деб қаралди. Зотан, мазкур чора-тадбирларни амалга оширмаслик маънавий жихатдан масъулиятсизлик бўлар эди. Ҳозирги замон тиббиётида эса врачнинг жамият ва ўз пациентлари олдидаги мажбуриятлари биринчи ўринга чиқади. Умуман олганда, Гиппократ давридан фарқли ўларок, ҳозирги врач учун пациентларга яхшилик қилиш мажбурияти кўпрок даражада қоида хусусиятига эга. «Яхшилик қил» принципи билан боғлиқ яна бир муаммо мазкур яхшиликнинг мазмунини ким белгилайди деган саволга жавоб топишни назарда тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |