Янги ўқув материалини ўрганиш ва мустаҳкамлаш
Янги ўқув материалини ўрганиш ва мустаҳкамлаш дарслари таълим жараёнининг энг кўп қисмини ишғол қилади. Бу дарс турининг асосий вазифаси турли ўқув фанларига оид қонуниятларни, ғояларни, омилларни ўргатиш ва уларни дацлабки мустаҳкамлашдир.
Билимларни ўзлаштириш кенг тушунчадир. Ўзлаштиришнииг уч хил даражаси мавжуд: билимларни идрок этиш, маъносига тушуниш, хотирада сақлаш даражасида ўзлаштириш; билимларни ўхшаш шароитларга татбиқ эта олиш даражасида ўзлаштириш. Ўқувчилар янги ўқув материалини ўрганиш ва мустаҳкамлаш дарсларида билимларни ўз сўзлари билан айтиб бера билиш, ўрганилган билимларга доир омил келтира олиш, бугун ўрганилган билимларни олдин эгаллаган билимлардан ажрата билиш даражасида ўзлаштирмоғи лозим.
Бу дарс турида қуйидагича вазифалар ҳал этилади; ўқув материалининг асосий ғояси, мақсадни англаш; шу билимларнинг инсон фаолиятидаги аҳамиятини фаҳмлаш; янги ўқув материалига оид билимларни идрок этиш; уларнинг асосий ҳусусиятларини тушуниш; ўрганилган билимни қайта эсга олиш йўлини, уни амалиётда қўллаш йўлларини эгаллаш.
Ўқув материаллари,асосан,икки хил йўл билан ўрганилади; дедуктив йўл, индуктив йўл.
Янги ўқув материали дедуктив йўл билан ўргатилганда боланинг ақлий фаолияти таъриф, қоида, хулосалар, умумлашмалардан амалиётга қараб боради. Аввал асосида материалнинг умумий томонлари изоҳланади, кейин материалнинг хусусий томонлари изоҳланади. Ўқув фанлари (масалан, математика)га оид материалларни изоҳлашда дедукциядан фойдаланган маъқул.
Янги билимларни ўргатишнинг иккинчи йўли индуксиядир. Бундан олдин омиллар асосида ўқув материалининг ҳусусиятлари алоҳида таҳлил этилади. Сўнгра қоида, қонуният, таъриф, аксиома шаклида хулосалар чиқарилади.
Янги ўқув материалини ўрганишда ўқувчиларнинг олдин ўрганган билимлари, ҳосил қилинган малакалари, ҳаётий тажрибаларига таяниш таълимнинг самарадорлигини оширади. Ўрганилган билимларни, малакаларни, тажрибаларни эсга тушириш ва ундан билимларни онгли ўзлаштириш воситаси сифатида фойдаланиш турли йўллар билан амалга оширилади: янги мавзуни ўрганиш учун керакли билимларни, малакаларни ўқитувчининг ўзи эслатади ва янги билимлар
ўзлаштирилган мавзунинг давоми сифатида тушунтирилади: олдин ўрганилган материални ўқувчилардан биронтаси эсга тушириб айтиб беради, ўқитувчи ўқувчи фикрига боғлаб ўз тушунтиришларини бошлайди; ўтилган мавзу юзасидан синф жамоаси билан суҳбатўтказадилар, кейин янги мавзуни тушунтиришга ўтилади; ўтилган мавзуга оид мустақил иш ташкил этилади, бажарилган мустақил иш устида суҳбатўтказилади, сўнгра мавзуни изоҳлашга киришилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |