Мембраналарнинг асосий турлари
Плазматик мембраналар - хужайраларнинг ташқи мембранаси ҳисобланади. Бу мембрана хужайрани ўраб турувчи оддий қобиққагина эмас, балки хужайрадаги кирувчи ва ундан ташқарига чиқувчи моддаларни, ионларни тартибга солувчи ҳамдир. Бундан ташқари унда шу хужайрага мос келувчи ҳар хил ферментлар ва рецепторлар ҳам бор. Бу мембраналар таркиби ва кўриниши бўйича ҳар хил бўлади.
Хужайра ядроси мембранаси ҳайвонлар, ўсимликлар, гриблар ва оддий хужайраларда бўлади, унда генетик материал - хроматин сақланади. Бу материални ҳимоя қилиш учун учун ядро ўзини ўраб турувчи қобиқ билан таъминланган. Бу қобиқ икки мембранадан тузилган ва улар ўзига хос, ташқаридан (плазмадан) ҳар хил моддаларни ядрога киритмайдиган ва ундан чиқармайдиган тешикчаларга эга. У ўзидан ДНК молекуласини ўтказади. Ядро мембранаси уни ҳимоялашдан ташқари, у ерда борадиган жараёнлар учун кетадиган энергия билан ҳам таъминлайди. Бу мембрана ядро ҳамда хужайранинг бошқа қисмлари орасидаги информацияларни узатиб туради.
Митохондриялар - хужайра ичидаги мембраналар бўлиб, буларга хужайра ичида энергия станцияси вазифасини бажарувчи митохондриялар киради. Улар озуқа энергиясини ҳар хил энергияга айлантириб беради. Битта хужайрада бир неча минглаб шундай митохондриялар бўлиши мумкин, кўриниши бўйича ипсимон ёки грануль шаклида бўладилар.
Лизосомалар. Лизосомалар ҳам субхужайрали заррачалардан иборат бўлиб, мембрана пуфакчалари билан ўралган бўлади. Оқсилларни парчаловчи ферментлар, нуклеин кислоталар, полисахаридлар ва бошқа моддаларни тутувчи либосомал ферментлар нафақат ёт моддларни, ҳаттоки эски хужайраларнинг ўзини ҳам парчалаб йўқ қилиш қобилиятига эга. Улар яна янги хужайра ичидаги эски хужайра қолдиқларидан тозалашда ҳам қатнашадилар.
Эндоплазматик тармоқ (шохобча). Эндоплазматик тармоқ хужайра ички мембраналаридан бири ҳисобланади. Улар чуқур тахламларга эга бўлиб, плазматик мембранага ёпишган бўлади, жуда кўп пуфакчалар ва каналларга эга. Улар кимёвий синтез орқали оқсиллар, ёғлар ва бошқа моддаларни синтез қилишда қатнашадилар. Улар бир хил таркибга эга эмас ва ҳар хил мембранадан иборат. Эндоплазматик мембрана Гольджи аппарати деб аталувчи пуфакчаларда ва цистернадан иборат мембраналарда ёпишган бўлади. Улар асосан эндоплазматик мембранада синтез қилинган янги оқсилларни жойлаштиради ва тaшқарига чиқаради. Бундан ташқари Гольджи аппаратида оқсиллaрга углеводларни бириктириб гликопротеидлар ҳосил қилиш жараёни ҳам кетади.
Бактериаль деворлар. Алоҳида ва ҳар хил қийин шароитларда яшаш қобилиятига эга бўлган микроорганизмлар ўз хужайраларини ҳимоялаш учун махсус мембрана деворларига эга бўладилар. Бундай мембраналар бактериаль деворлар деб аталади. Буларнинг хужайралари устидан махсус иккинчи биополимерлардан иборат мембраналар билан ўралган бўлади. Бу мембрана қавати граммусбат бактериялар учун бир қаватдан иборат, грамманфий бактериялар учун эса икки қаватдан тузилган бўлади. Бу деворларни ички қатлами аминокислота ва қандлардан иборат полимер (пептидогликандан), ташқиси эса қанд ва липидлардан (липополисахаридлардан) иборат бўлади. Бундай қўшимча деворларга гриблар, сув ўсимликлари ва юқори ўсимликларнинг хужайралари ҳам эга бўладилар. Хужайра деворларининг асосий вазифаси уларнинг плазмаларини мембраник пармалашга олиб келувчи букилишдан сақлаш ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |