Маруза матни


-маъруза. Олигосахаридлар. Олигосахаридларнинг тузилишини ўрганиш методлари. Ўсимлик ва ҳайвон олигосахаридлари



Download 2,1 Mb.
bet25/46
Sana30.03.2022
Hajmi2,1 Mb.
#518642
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   46
Bog'liq
aminokislotalar

10-маъруза.
Олигосахаридлар. Олигосахаридларнинг тузилишини ўрганиш методлари. Ўсимлик ва ҳайвон олигосахаридлари


Дисахаридлар, олигосахаридлар
Ўсимлик ва ҳайвон организмларида моносахаридлар билан бирга дисахаридлар, трисахаридлар ва бошқа олигосахаридлар ҳам учрайди.Улардан энг кўп тарқалгани дисахаридлар ҳисобланади. Олигосахаридлар моносахаридларнинг ангидридлари ҳисобланади. Дисахаридлар иккита бир хил ёки ҳар хил моносахаридлардан ташкил топади. Дисахаридлар оксогурухга реакция бермайди.
Масалан, сахароза, мальтоза, лактоза, целлобиоза, трегалозаларнинг тузилишлари қуйидагича бўлади:


Дисахаридларни қандай моносахаридлардан тузилганлигини аниқлаш учун уларни юқорида кўрсатилгандек гидролизга учратилади, натижада ҳосил бўлган моносахаридларга қараб уларнинг таркиби ва тузилиши аниқланади.
Сахароза - ўсимликларда кўп учрайди. Масалан, у асосан шакар қамишидан олиниб, қамиш шакари деб ҳам юритилади. Сахароза лавлагида ҳам кўп миқдорда бўлади. Шунинг учун уни саноатда асосан шакар қамиши ва лавлагидан олинади. Сахароза ширин таъмга эга, у сувда яхши эрийди, буриш бурчаги D66,50. Сахароза гидролизга учратилса глюкоза ва фруктоза моносахаридларини беради, ҳосил бўлган глюкоза ўнгга, фруктоза эса чапга буради, чапга буриш бурчаги кучли бўлгани учун улар эритмасининг аралашмаси чапга буради. Бундай гидролизни инверсия жараёни деб ҳам аталади. Бу жараённи амалга оширувчи энзимни инвертаза, ҳосил бўлган глюкоза ва фруктозалар аралашмасини - инверт қанди деб аталади. Сахароза фелинг суюқлигини қайтармайди ва фенил гидразин билан таъсирлашмайди. У жуда яхши кристалланади, Тсуюқ.184 0C.
()-Сахарозани суюлтирилган сувли кислота ёки инвертаза (дрожжадан олинган) ферменти билан гидролизга учратилса тенг миқдордаги D-()-глюкоза ва D-(-)-фруктозалар ҳосил бўлади. Демак, сахароза бир молекула D-()-глюкоза ва бир молекула D-(-)-фруктозадан тузилган деб ҳисоблаш мумкин. Ҳосил бўлган глюкоза ва фруктоза аралашмасини хроматография йўли билан аниқлаш ва ажратиб олиш мумкин.
Мальтоза - солод қанди, крахмалга диастатик ферментни таъсир эттириб олинади. Бу фермент арпа ва солод уруғларининг янги кўкарган ўсимталарида кўп бўлади. Мальтоза икки молекула глюкозадан тузилган бўлиб, унинг биттаси бошқа молекуласи билан 4-ҳолати бўйича -гликозид типида боғланган. Мальтоза феллинг суюқлигини қайтаради, гидразон ва озазон ҳосил қилади. Мальтоза мальтаза энзими (ачитқиларда, моғол грибларида учрайди) таъсирида глюкозагача парчаланади.
Мальтоза - ва -форма кўринишларда мавжуд []D168 ва 112. Шунинг учун эритмада мутаротацияга учрайди ва []D136 бўлади. Бу фактлар шуни кўрсатадики, ()-мальтоза карбонил гурухини реакцияга қобилиятли полуацеталь ҳолатда тутади. Бундай карбонил гурухи унинг молекуласида битта бўлади.
Мальтоза сувли кислота эритмаси билан гидролизга учратилса ёки унга ачитқидан олинган мальтаза ферменти таъсир эттирилса тўлиқ D-()-глюкозага айланади. Демак, ()-мальтоза ҳосил бўлган D-()-глюкоза молекуласи хроматографик метод билан аниқланади ва иккита D-()-глюкозадан тузилган деб қараш мумкин бўлади.
Лактоза - сут қанди. Бу дисахарид сутда бўлади, уни сутнинг ширин зардобидан кристаллаб олинади. Лактозага кислота ва ферментлар таъсир эттирилса глюкозага ва галактозага парчаланади. Лактоза - ва - формада бўлади, буриш бурчаги D55,30. Лактоза фелинг суюқлигини қайтаради. У ширин таъмга эга ва ёш организмлар учун тўйимли озуқа вазифасини бажаради.
Лактозани кислотали ёки энзиматик гидролиз қилишдан ҳосил бўлган глюкоза ва галактозаларни аниқлаш учун хроматографик методдан фойдаланилади.
Целлобиоза. Бу дисахарид октаацетат кўринишида целлюлозадан уни сирка ангидриди ва концентрланган сульфат кислотаси таъсирида гидролизга учратиб олинган (Скрауп ва Кёнинг, Франшимон). Эркин ҳолатдаги целлобиоза яхши кристалланади, сувда яхши эрийди, спиртда ёмон эрийди, D34,60. У қайтарувчи ҳисобланади, озазон беради. Уни кислота ёки энзим (целлобиоз) таъсирида қайнатилса глюкозагача парчаланади. Целлобиоза ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсида кўп тарқалган. Унинг солод, арпа ва жовдар уруғларининг ўсимталарида, ўрик данаги мағзида ва шиллиққуртларнинг қорин шираларида ҳам борлиги аниқланган.
Трегалоза - ёш грибларда учрайди, қайтарувчанлик хусусияти йўқ, кислотали ёки ферментатив (мальтаза билан) гидролизга учратилса фақат Д-глюкозани ҳосил қилади. Трегалозанинг учта изомери мавжуд: ,-Трегалоза, асосан гриблардан олинган, D1970; Изотрегалоза (,), D-41,50, синтетик йўл билан олинган; Неотрегалоза (,), синтетик равишда олинган.
Дисахаридларни кимёвий синтез қилиш йўли билан ҳам олиш мумкин. Бунинг учун монозаларни, масалан, глюкозани сирка ангидриди билан ациллаб пентаацетилглюкозага айлантирилади, ундаги ацилланган гурухлардан биттаси глюкозид ҳисобланади. Олинган пентаацетилглюкозага водород хлорид ёки водород бромид таъсир эттириб ацетохлорглюкоза ёки ацетобромглюкоза олинади.





глюкоза

пентацетил-
глюкоза

-ацетобром-глюкоза

-Ацетобромглюкозани ишқорий эритмада моносахаридларга таъсир эттириб (А.А.Колли, 1879, кейинроқ Э.Фишер) дисахаридлар синтез қилинган.


Моноза молекуласини ацетобромглюкоза молекуласи билан реакцияга киришадиган гидроксилидан ташқари гидроксилларини ацетил (СН3СО) ва бензоил (С6Н5-СО) қолдиқлари билан ҳимояланиб реакцияга киритилса (Кенинг-Кнорр методи) биоза синтезига олиб келади. Бу методдан фойдаланиб Гельферих генциобиозани қуйидагича синтез қилган:



-ацетобром-
глюкоза

2,3,4-трибензоил-
метилглюкозид





Бу ерда:
Ас  СН3СО-
РhСО  С6Н5СО-

Биозаларни глюкозага водород хлорид кислотасини таъсир эттириб ҳам олиш мумкин. Бунда генциобиоза, целлобиоза, мальтоза, трегалоза ва бошқа биозалар ҳосил бўлади, уларнинг ацетатларини ҳосил қилиб бир-биридан хроматография усули билан ажратиб олиш мумкин.


Сахароза Лемье ва Губерулар томонидан кимёвий усул билан синтез қилиб олинган. Бунинг учун улар 1,2-ангидро--D-глюкопиранозотриацетат ва 1,3,4,6-тетраацетил-D-фруктозани концентрланган бензол эритмасини бир неча кун мобайнида қайнатишган. Шунда оз миқдорда сахароза ҳосил бўлганлиги аниқланган. Уни ацетил ҳосиласига айлантириб хроматография усули билан аниқланган.
Биозаларни ферментатив катализлаш йўли билан ҳам олиш мумкин. Масалан, концентрланган глюкоза эритмасига ачитқи ферментини таъсир эттириб мальтоза синтез қилинган (1902). Концентрланган глюкоза эритмасига амульсин (аччиқ данаклардан олинган) ферментини таъсир эттириб генциобиоза олинган. Глюкозанинг фосфат кислотаси билан ҳосил қилган эфири (1-фосфат) ва фруктоза аралашмасига фосфатаза ферментини таъсир эттириб сахароза олинган. Лекин ферментатив усулда дисахаридларнинг ҳосил бўлиш унуми анча кам бўлади.

Download 2,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish