Ҳашоратларнинг ювенил ва антиювенил гормонлари Ҳашоратларнинг юзага келиши уларнинг тухумларининг бирқанча ўсиш этапларида бўлади, яъни тухумнинг ривожланиши, унинг личинкага айланиши, қўғирчоқ шаклига ўтиши ва сўнгра етук ҳашоратга айланишидан иборат бўлади. Бу ҳолатларнинг ривожланиши ҳашоратлардаги нейросекретор безларидан ажралиб чиқадиган биорегуляторлар қатнашишида боради. Бу жараённи биринчи бўлиб 1934 йили Буюкбританиялик олим В.Б.Унглерор топган. Унинг кўрсатишича, ҳашоратларнинг ўсиш ва метаморфоз ҳолатларига таъсир этувчи секретларни нейросекретор хужайралар, проторакаль безлар ва унга қарашли таналар ажратиб чиқаради,
Ҳашоратларнинг ўсишини тартибга солишда иккита бир-бирига антагонист ҳисобланган гормонлар системаси қатнашади. Улардан бири, харакатланувчи танача сесквитерпен табиатига эга бўлган умумлашган «ювенил гормонлари» (инглизча juvenile-молодой-ёш) деб аталувчи гормонларни тутади.
Бу турга кирувчи гормонларнинг номидан кўриниб тўрибдики, улар ҳашоратларнинг ўсишини фақат дастлабки пайтларида назорат қилади ва уларнинг йиғилишига қараб ўсишини личинка ҳолатида тўхтатади. Кейин ювенил гормонларнинг таъсирини биологик жиҳатдан ингибирлаш ҳам катталашиб пўст ташлаётган органларининг ўсишини назорат қилувчи экдизонларнинг ҳосил бўлиши бошланади. Пўст ташлаган ҳашоратлар гормонларининг проторакал безларидан ажралиб чиқиши ҳашоратларнинг мия хужайралари ишлаб чиқарадиган пептид гормонлари таъсиридан ўтиб келади.
1956 йил К.М.Вильямс (А+Ш) томонидан биринчи ювенил гормон (гормон О) эркак капалак (Hyalophora ceccropia) нинг қоринча қисмидан ажратиб олинган. Кейинчалик ҳар хил ҳашоратлардан биологик жиҳатдан актив бўлган яна учта ювенил гормонлар (I-III) ажратиб олинган:
(0) RR1R2C2H5
(II) RR2CH3 ;R1 C2H5
(I) RR1 C2H5 ; R2CH3
(III) RR1R2CH3
Ўсимликларда бундай тузилишга эга бўлган ювенил гормонлар учратилмаган. Аммо Канада пихтаси (Abies grandis)дан бошқа, ҳашоратлар личинкасини ўсишига тўсқинлик қилувчи секвитерпен бирикма-ювабион ажратиб олинган:
Ювабион
1976 йили В.С.Бауэрс (А+Ш) томонидан аниқланишича, ҳинд ўсимлиги агератун (Ageratum conzoides)дан ажратиб олинган хроменнинг ҳосилалари - прокоцен I ва прокоцен II лар ювенил гормонлари учун кучли антогонист ҳисобланади. Масалан, прокоцен II колорад қўнғизи личинкасининг ўсишини тўхтатади.
Прокоцен I RH
Прокоцен II ROCH3
Антиювенил гормонлар ҳашоратларга антифидант эффект кўрсатади, тухумларида дегенерация чақиради ва натижада зараркундаларни умумий ўлиши бошланади.
Кейинги вақтларда базилик камфор (Ocimum basilicum) ўсимлигидан бошқа антиювенил гормон - ювооцимен II ажратиб олинган. У колорад қўнғизига ва зарарли тошбақаларга 10 пг дозада худди прокоцен I га ўхшаш таъсир кўрсатади.
Ювооцимен II
Табиий ювенил гормонларни синтетик аналогларидан гидропрен, метопрен ва кинопренлар қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши кенг қўлланилади: