Маъруза №12. 2 соат
Мавзу: Амниоталар - мўртак пардали умуртқалилар.
Режа:
1.Амниоталарнинг қисқача тавсифи.
2.Судралиб юрувчилар
синфининг умумий тавсифи, систематикаси, қисқача
систематик обзори.
3.Қуўлар синфининг умумий тавсифи, систематикаси, катта туркумларига қисқача
тавсиф.
4.Сут эмизувчиларнинг умумий тавсифи, систематикаси.
5.Уй ҳайвонларининг келиб чиқиши.
АДАБИЁТЛАР:
1. Б.С.Салимов , А.С.Даминов «Зоология» Тошкент, 2012 й.
2. Ж.Л. Лаханов «Умуртқалилар зоологияси» Тошкент, 2005 й.
3. С.П.Наумов «Умуртқали ҳайвонлар зоологияси» Тошкент, 1995 й.
4. Е.И. Лукин «Зоология» Москва, 1989 й.
ҚЎШИМЧА АДАБИЁТЛАР:
1.И.А.Каримов “Ўзбекистон иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш
йўлида”. Тошкент 1995 й.
2. С.П.Богданов “Ўзбекистон ҳайвонлари”. Тошкент. 1993 й.
3. Ўзбекистон “Қизил китоби”. Тошкент 1988 й.
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР:
Амниота, амнион, эмбрион, муртак, аминион суюқлиги,
амнион парда,
аллонтоис,сариқлик пардаси, метанефрос,
волф канали, рептилия, процел,
эпистрофея, отлоит, аорта ёйи, ихтиозавр, птеродактип, мезозой, кайназой, клоака,
панпир, кўкрак тожли, кўрак тожсиз.
12.1 - савол.
Амниоталарнинг қисқача тавсифи.
Амниоталар ўз ичига ҳақиқий қуруқликда
яшашга мослашган
умуртқалилар:
судралиб
юрувчилар,
қушлар,
сут
эмизувчилар
синфларини олади. Шулардан биринчи икки синф вакиллари тухум
қўйиб кўпаядилар, учунчи синф вакиллари эса тирик туғиб кўпаядилар
ва ўз болаларини сут билан боқадилар.
Амниоталар тухуми қуруқликда
ривожланишга мослашган, шу
сабабли уларнинг маълум систематик гуруҳлари сувга яшашга қайта
мослашган бўлсада, улар кўпайиш учун албатта қуруқликка чиқадилар
(баъзи бир тирик туғувчилар бундан мустасно). Амниоталарнинг
тухумлари қалин пўчоқ билан ўралган, тухумлари бўлажак эмбрион учун
зарур бўлган озуқа (сариқлик) моддасига бой. Намликда ва совуқ
шароитда тухумлар ривожланмайди.
Амниоталарнинг эмбрионал тараққиётининг
дастлабки даврларида
муртакни ўраб турувчи халта - амнион (
қоғоноқ) парда ҳосил бўлади.
PDF created with pdfFactory Pro trial version
www.pdffactory.com
Парданинг ичида суюқлик пайдо бўлади. Бу суюқлик амнион суюқлиги деб
аталади. Бу суюқлик ичида муртак қалқиб туради. Амнион суюқлиги муртакни
ҳар қандай физикавий ва механиқ таассуротлардан сақлайди. Амнион пардаси
билан бир вақтда бошқа эмбрионал орган -
аллантоис ривожланади.
Аллантоис муртак учун сийдик пуфаги ва нафас олиш органи бўлиб
ҳисобланади (унда қон
томирлари, капиллярлар тури ҳосил бўлади).
Аллантоиснинг ташқи девори сероз парда билан қўшилиб ўсиб кетади. Сут
эмизувчиларда аллантоис муртакни она организми билан боғловчи йўлдошга
айланади.
Амниоталар тухумида запас озиқа модда - сариқликни қамраб турувчи яна
бир халта - сариқлик халтаси пайдо бўлади.
Амниоталарнинг ривожланиши тўғри йўл билан боради, шу сабабли уларда
личинкалик давр бўлмайди.
Барча
амниоталарда гавда, яьни мезонефрик буйраклар йўқолиб,
уларнинг пастида (орқасида) метанефрик ёки тос буйраклар пайдо бўлади.
Урғочиларида вольф канали йўқолади, эркакларида у уруғ йўли вазифасини
бажаради. Фақат сут эмизувчиларда ташқи жинсий органда сийдик ва уруғ
йўллари қўшилади. Амниоталар гуруҳидан рептилиялар ва қушлар клоакали
умуртқалилар бўлиб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: