Маъруза матни Ҳаётга қарши жиноятлар



Download 2,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/42
Sana28.04.2022
Hajmi2,19 Mb.
#586192
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   42
Bog'liq
1-мавзу.маъруза

2.)
 
Зарурий мудофаа . 
Зарурий мудофаа ҳолатида содир этилган, яъни 
мудофааланувчи ёхуд бошқа кишининг шахси ёки 
ҳуқуқларини, жамият ёки давлат манфаатларини қонунга 
хилоф тажовузлардан тажовузчига зарар етказган ҳолда 
ҳимоя қилиш чоғида қилинган ҳаракат, агар зарурий 
мудофаа чегарасидан четга чиқилмаган бўлса, жиноят 
деб топилмайди.
Қонун чиқарувчи жамият аъзоларига ўз ҳуқуқ ва 
манфаатларини жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш 
ҳуқуқини тақдим этар экан, зарур ҳолларда тажовузчига 
Kam ahamiyatli qilmishlar 
– jinoyat qonunida jinoyat sifatida nazarda 
tutilgan qilmishning jinoyat tarkibi elementlari mavjud bolsa-da, biroq 
qilmishning kam ahamiyatliligi sababli jinoyat deb e’tirof etilmaydigan ijtimoiy 
xavfli bolmagan harakat yoki harakatsizlik. 


зарар етказиш орқали ўзи ёки бошқа кишининг шахси ёки 
ҳуқуқларини, жамият ёки давлат манфаатларини ҳимоя 
қилишга рухсат этади. Таъкидлаш керакки, зарурий 
мудофаадан фойдаланиш ҳуқуқи шахснинг ўзига 
қилинган тажовузга нисбатангина амалга оширилмайди, 
балки зарурий мудофаадан фойдаланиш давлат мулки
жамоат тартиби, бошқа фуқароларнинг ҳаёти, шаъни 
қадр-қиммати, манфаатларини жиноий тажовуздан 
қўриқлашга ҳам хосдир. Шунга кўра, зарурий 
мудофаадан фойдаланиш ҳуқуқи нафақат ҳуқуқни 
муҳофаза қилувчи органлар ходимларига, балки ҳар бир 
шахсга берилган. 
Zaruriy mudofaa
– mudofaalanuvchining ozi yoki 
boshqa kishining shaxsi yoki huquqlarini, jamiyat yoxud 
davlat manfaatlarini qonunga xilof tajovuzlardan 
tajovuzchiga zarar yetkazgan holda himoya qilish chogida 
qilingan xatti-harakati.


154 
Бироқ тажовузнинг хусусияти ва хавфлилиги 
даражасига бутунлай мувофиқ келмайдиган мудофаа 
зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиш деб 
топилади. Бунда ҳимояланиш ва ҳужум воситалари, 
тажовузчи томонидан ҳимояланувчига туғдирилган 
хАфвнинг характери, ҳимоянинг кучи ва тажовузни 
қайтариш имкониятлари ҳисобга олинади.
Ўз навбатида, зарурий мудофаадан фойдаланишнинг 
ўзига хос шартлари ҳам мавжуд. Ушбу шартлар 
тажовузга ҳамда мудофаага нисбатан қўлланилади. 
Зарурий мудофаадан фойдаланишнинг тажовузга 
нисбатан шартлари қуйидагилар: 
– жиноят обектларига қарши тажовузнинг мавжудлиги; 
– тажовузнинг муқаррарлиги; 
– тажовузнинг реаллиги. 
Зарурий мудофаадан фойдаланишнинг тажовузга 
нисбатан шартлари қуйидагилар: 
- жиноят обектни тажовуздан қўриқлаш мақсадида зарар 
етказилиши; 
- зарарнинг тажовузчига нисбатан етказилиши; 
- зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқилмаганлиги. 
Қонун чиқарувчи тажовуз бошланиши муқаррар 
ҳолатларда у бошланмаган пайтда ҳам зарурий 


мудофаадан фойдаланишга йўл қўяди. Ўзбекистон 
Республикаси Олий Суди Пленумининг 1996-йил 20-
декабрдаги “Ижтимоий хавфли тажовузлардан зарурий 
мудофаа ҳуқуқини таъминловчи қонунларнинг судлар 
томонидан қўлланилиши ҳақида”ги 39-сонли қарорида 
зарурий мудофаа ҳолати фақатгина ижтимоий хавфли 
тажовуз юз берган пайтнинг ўзидагина эмас, балки 
тажовузнинг бошланиш хАфви мавжуд бўлган ҳолларда 
ҳам вужудга келиши тушунтирилади. Масалан, 
жиноятчи жабрланувчининг номусига тегиш мақсадини 
ошкор қилиб, жинсий алоқа қилишга тайёргарлик 
кўраётган (кийимларини ечиш, жабрланувчининг қочиб 
кетишининг олдини олиш мақсадида эшикни қулфлаш 
ва бошқ.) вазиятда жабрланувчи номусга тегиш 
жиноятини содир этилишининг олдини олиш мақсадида 
тажовузчига зарар етказиши орқали зарурий 
мудофаадан фойдаланиши. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 
1996-йил 20-декабрдаги 39-сонли “Ижтимоий хавфли 
тажовузлардан зарурий мудофаа ҳуқуқини таъминловчи 
қонунларни судлар томонидан қўлланиши ҳақида”ги 
қарорида шахснинг зарурий мудофаадан 
фойдаланишига оид айрим тушунтиришлар берилган. 
Жумладан, мазкур Пленум қарорининг 2-бандида агар 
ҳимояланувчи иш ҳолатларига кўра тажовуз тугаган 
вақтни аниқ англай олмаган бўлса, зарурий мудофаа 
ҳолати тажовуз тугагандан сўнг ҳам бўлиши 
мумкинлиги баён қилинган. Шунингдек, ҳужум вақтида 
ишлатилган қурол ва бошқа ашёларнинг тажовузчидан 


156 
ҳимояланувчининг қўлига ўтиб қолишининг ўзи 
тажовуз тугаганлигидан далолат бермаслиги айтилган.
Бироқ зарар етказиш мақсадида қасддан ҳужум 
қилиш истагини қўзғатиш зарурий мудофаа деб 
топилмайди. Яъни шахс зиён етказиш мақсадида 
ҳужумнинг келиб чиқишига сабаб бўлганда унинг 
ҳаракатларини зарурий мудофаа ҳолатида содир этилган 
деб ҳисобланмайди. 
Мудофааланувчининг тажовузнинг характери ва 
хавфлилик даражасига бутунлай мувофиқ бўлмаган 
ҳаракатлари натижасида тажовузчига қасддан зарар 
етказилса, унинг ҳаракатлари ЖКнинг 100-моддаси 
(зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам 
ўлдириш) 
ҳамда 
107-модда 
(зарурий 
мудофаа 
чегарасидан четга чиқиб, қасддан баданга оғир шикаст 
етказиш)ларида назарда тутилган қилмиш билан 
жавобгарликка тортилади. Лекин мудофааланувчи 
томонидан тажовузни қайтариш вақтида эҳтиётсизлик 
билан етказилган зарар жиноий жавобгарликни келтириб 
чиқармайди. Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, 
қасддан баданга оғир тан жароҳати етказилганлик 
тажовузчининг ўлимига олиб келса, ҳимояланувчининг 
айби тажовузчининг ўлимига нисбатан эҳтиётсизлик 
оқибатида юз берган бўлса, ЖКнинг 107-моддаси билан 
квалификатсия қилинади. 
Агар шахс тажовузнинг аслида йўқ ва 
хаёлийлигини била туриб, иш ҳолатларига кўра ҳам уни, 


албатта, билиши мумкин бўлган ҳолда зарар етказса, 
унинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг эҳтиётсизлик 
орқасида зарар етказганлик учун жавобгарликни назарда 
тутувчи моддаси билан тавсифланиши лозим. 

Download 2,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish