етказиш
мумкинлигини англаган ҳолда тўхтатса, шунингдек
жиноий оқибат келиб чиқиши мумкинлигини англаган
ҳолда, шундай оқибат келиб чиқишининг олдини олса,
жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш деб
топилади.
Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтишнинг
ҳуқуқий оқибати, аввало, шахсни жиноий жавобгарликка
тортилмаслиги ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида
жиноятдан ихтиёрий қайтишнинг икки тури назарда
тутилган: биринчиси жиноятнинг обектив томонига
кирадиган барча ҳаракат содир этилгунга қадар ва
иккинчиси эса барча ҳаракатлар содир этилганидан сўнг
амалга ошириладиган ихтиёрий қайтиш.
Ихтиёрий қайтишнинг биринчи тури шахснинг
пассив хулқ атворида намоён бўлади: жиноятга
тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд
қилиш босқичида жиноий фаолиятнинг тўхтатилиши;
иккинчиси – шахс томонидан жиноятнинг обектив
томонига кирадиган барча ҳаракатлар содир этилганидан
кейин жиноий оқибат юз беришини олдини олиш
ҳисобланади.
Жиноятга
тайёргарлик
кўришдан
ихтиёрий
қайтиш, одатда, ҳаракатсизлик орқали ифодаланиб,
жиноятга
шарт-шароит
яратишга
қаратилган
ҳаракатларнинг
якунланишида
ифодаланади.
Ҳужжатларни қалбакиллаштиришдан воз кечиш, жиноят
қуролини қидириш ёки мослаштиришни тўхтатиш,
жиноий йўл билан қўлган киритилган мулкни сақлаш
учун жой қидирмаслик, айрим ҳолларда эса ихтиёрий
қайтиш актив ҳаракатда ифодаланиши мумкин. Жиноят
қуроли ёки воситасини йўқ қилиш, ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органларга ихтиёрий топшириш, жиноят
иштирокчиларини жиноий фаолият тўхтатилганлиги
тўғрисида огоҳлантириш ва ҳ.к. Юқоридаги ҳаракатлар
муқобил хусусиятга эга бўлиб, мажбурийлик касб
этмайди, асосийси жиноий фаолиятни давом эттиришдан
воз кечиш ҳисобланади.
Тамом бўлмаган суиқасддан ихтиёрий қайтиш,
одатда, ҳаракатсизликда ифодаланади. Жиноятнинг
обектив томонига кирадиган ҳаракатларни содир этишни
бошлаган шахс жиноий фаолиятини тўхтатади (одам
ўлдириш учун жабрланувчини нишонга олган шахснинг
ўқ узмаслиги, номусга тегиш жиноятида зўрлик ишлатиш
126
вақтида жабрланувчига ачинганлиги туфайли жинсий
алоқа қилмаслик.
Жиноятнинг обектив томони ҳаракатсизлик орқали
ифодаланадиган жиноятларда ихтиёрий қайтиш актив
хулқ-атворда намоён бўлиб, мақсад-жиноий оқибат юз
беришини олдини олиш ҳисобланади. Масалан, гўдакни
ўлдириш мақсадида уни эмизмаётган онанинг гўдакни
эмизишни бошлаши.
Тамом бўлган суиқасддан ихтиёрий қайтиш
мумкин эмас (одам ўлдириш жинояти мисолида).
Қасддан одам ўлдириш жиноятида қилмиш содир
этилганидан сўнг ҳам айбдор жабрланувчини ўлими юз
бермаслигини олдини олиш имкониятига эга бўлган
тақдирда ҳам содир этилган қилмишни орқага қайтариш,
бартараф этиш мумкин эмас. Бундай ҳолларда
жабрланувчининг ўлими юз бермаслиги эҳтимоли
мавжуд бўлиб, бу ҳам айбдорнинг иродасига боғлиқ
бўлмаган ҳолатларга боғлиқ, умуман олганда, жиноятдан
ихтиёрий қайтиш актив эмас, балки пассив хулқ-атворда
ифодаланиши керак.
5.) Жиноятда иштирокчилик тушунчаси ва белгилари
Иштирокчилик
тушунчаси
–
Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодексининг 27-моддасига
кўра икки ёки ундан ортиқ шахснинг қасддан жиноят
содир этишда биргалашиб қатнашиши иштирокчилик
деб топилади.
Иштирокчиликда жиноят содир этиш жазони ва
қилмишни оғирлаштирувчи ҳолат бўлганлиги сабабли
қилмишни тўғри квалификатсия қилиш ҳамда адолатли
ва қонуний жазо тайинлашда жиноятда иштирокчилик
тушунчасини ва унинг белгиларини билиш муҳим
аҳамият касб этади.
Жиноят кодексининг 56-моддасининг “м” бандида
жазони оғирлаштирувчи ҳолатлардан бири сифатида
жиноятни “бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил
бириктирган ҳолда ёки уюшган гуруҳ ёхуд жиноий
уюшма томонидан” содир этилиши ифодаланган бўлса,
ушбу кодекснинг махсус қисми моддаларида “бир гуруҳ
шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир
этилган бўлса”, “бир гуруҳ шахслар томонидан”,
“олдиндан тил бириктириб ёки бир гуруҳ шахслар
томонидан” каби қилмишни оғирлаштирувчи белгилар
мавжуд.
Иштирокчиликда содир этилган жиноят ўз
хусусиятига
кўра
якка
ҳолда
содир
этилган
жиноятлардан
хавфлироқ
ҳисобланади.
Чунки
иштирокчиликда жиноятни содир этиш якка ҳолда
жиноят содир этишга нисбатан осон бўлади. Бундан
ташқари, жиноятда иштирокчилик жамият учун ҳам
ижтимоий хавфли ҳисобланади. Яъни содир этилган
жиноят битта бўлса ҳам, жиноятчилар сони икки ёки
128
ундан ортиқ бўлади. Яъни жиноятда иштирокчилик
жиноят сонига нисбатан жиноятчилар сони ортиши
билан жамият учун ижтимоий хавфли ҳисобланади.
Жиноятда иштирокчиликнинг белгилари – обектив
ва субектив белгиларга бўлинади.
Жиноятда иштирокчиликнинг обектив белгиси
жиноятни содир этишда икки ёки ундан ортиқ шахснинг
(миқдор кўрсатгичи) биргаликда (сифат кўрсатгичи)
қатнашиши тушунилади. Яъни жиноят содир этилишида
икки ёки ундан ортиқ шахс иштирок этади.
Иштирокчиликда жиноят содир этилганлик деб топиш
учун ҳар қандай шахсни жиноят содир этишда
иштирокини эмас, балки жиноий жавобгарлик ёшига
тўлган (ЖКнинг 17-модда.) ва ақли расо бўлган
жисмоний шахсларни (ЖКнинг 18-модда.) иштироки
тушунилади. Жиноятни биргаликда содир этган
шасхларни бири ақли расо ва жиноий жавобгарлик ёшига
тўлган иккинчиси ақли норасо ёки жиноий жавобгарлик
ёшига тўлмаган шахс бўлса, мазкур жиноятни
иштирокчиликда содир этилган деб бўлмайди.
Жиноятни биргаликда содир этиш деб умумий
жиноий мақсадни амалга ошириш учун ҳамда умумий
жиноий оқибатни юз беришини кўзлаб содир этиш
тушунилади. Агар иштирокчилардан бирининг ҳаракати
бошқа иштирокчиларнинг умумий мақсади билан қамраб
олинмаган бўлса, юз берган оқибат учун бошқа
иштирокчилар жавоб бермайди ҳамда ушбу жиноий
оқибат юз берган ҳолат иштирокчиликда содир этилган
деб топилмайди. Масалан, бир гуруҳ шахслар томонидан
ўғрилик жинояти учун уй жойга кирилганда,
иштирокчилардан бири уй эгасини уйғониб қолганлиги
учун унга тан жароҳати етказганда, бошқа иштирокчилар
тан жароҳати етказиш ҳолати бўйича жавоб бермайди.
Демак, иштирокчиликда биргаликдаги ҳаракат умумий
мақсад ва умумий жиноий оқибатни назарда тутади
ҳамда иштирокчиларнинг ҳаракатлари ва юзага келган
оқибат ўртасида сабабий боғлиқлик бўлиши талаб
этилади.
Сабабий
боғлиқликни
бўлмаслиги
иштирокчиликни истисно этади.
Жиноятда иштирокчиликнинг субектив белгиси
жиноятни ўзаро хабардорлик ва келишганлик асосида
қасддан
содир
этилиши
тушунилади.
Жиноят
кодексининг
27-моддасида иштирокчилик қасддан содир этилиши
назарда тутилган. Яъни қасддан содир этиладиган
жиноятларда иштирокчилик бўлиши мумкин. Бу эса
эҳтиётсизлик орқасида иштирокчиликда жиноят содир
этилишини истисно қилади. Яъни эҳтиётсизлик
орқасидаги жиноятларда ўзаро хабардорлик ва
келишганлик белгиси мавжуд бўлмайди.
Жиноятда иштирокчиликнинг субектив белгиси
сифатидаги ўзаро хабардорлик бу жиноятни содир
этишда иштирок этаётган шахслар мазкур жиноятни
биргаликда содир этаётганликларини англайдилар ҳамда
якка ҳолда ҳаракат қилмаётганликларини тушунадилар.
130
Жиноятда иштирокчиликнинг субектив белгиси
сифатидаги келишганлик бу шахсни бошқа шахс билан
биргаликда жиноят содир этиш истагини мавжудлигини
англатади. Келишганлик белгиси жиноят содир
этилишидан олдин ёки жиноят тамом бўлгунига қадар
бўлиши мумкин. Жиноят содир этилганидан кейин
жиноятни ёки жиноятчини яшириш бу иштирокчиликни
англатмайди.
Шундай қилиб, жиноят иштирокчиликда содир
этилган деб топилиши учун иштирокчиликнинг обектив
ва субектив белгилари мажмуи бўлиши талаб этилади.
Яъни жиноятда икки ёки ундан ортиқ ақли расо ва
жиноий жавобгарлик ёшига тўлган шахснинг умумий
қасд билан қамраб олинган ҳаракатни биргаликда содир
этилиши тушунилади.
6. Жиноят иштирокчиларининг турлари
Жиноятда иштирокчилар бу қасддан биргаликда
жиноят содир этиш учун тил бириктирган (келишган)
ақли расо ҳамда жиноий жавобгарлик ёшига тўлган
шахслар.
Жиноят иштирокчилари жиноят содир этишда
бажарадиган
ҳаракатларига
кўра
бир-биридан
фарқланади. Жиноят кодексининг 28-моддасига кўра
жиноятда иштирокчиларнинг 4 тури мавжуд. Булар
бажарувчи, ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчилар.
Жиноят иштирокчилари жиноятни содир этишда улар
томонидан бажариладиган ҳаракатлар ҳамда уларнинг
вазифаларига
кўра
бир-биридан
фарқланади.
Иштирокчиларнинг
жиноятда
иштирок
этганлик
даражаси жиноят учун жазо тайинлашда ҳам аҳамиятли
ҳисобланади.
Жиноятни бевосита тўла ёки қисман содир этган
ёхуд ушбу Кодексга мувофиқ жавобгарликка тортилиши
мумкин бўлмаган шахслардан ёки бошқа воситалардан
фойдаланиб, жиноят содир этган шахс бажарувчи деб
топилади. Демак, жиноятда бажарувчи, энг авваламбор,
жиноят субекти талабларига жавоб бериши шарт. Яъни
ақли расолик ва жиноий жавобгарлик ёшига тўлган шахс
бўлиши керак. Жиноятнинг субекти махсус субект
бўлганда, бажарувчи ҳам махсус субект бўлиши талаб
этилади. Масалан, пора олиш жиноятининг бажарувчиси
тегишли мансабдор шахс ҳисобланади. Бажарувчи
жиноятни обектив томони ҳаракатларини бевосита тўла
ёки қисман содир этади ёки бўлмаса, жиноий
жавобгарликка тортилиши мумкин бўлмаган шахслардан
ёки бошқа воситалардан фойдаланади. Масалан, ўғрилик
жиноятини содир этиш учун шахс ақли норасо ёки
жиноий жавобгарлик ёшига тўлмаган шахслардан
фойдаланади. Бундай ҳолатда шахс жиноятни обектив
томонини бевосита ўзи бажармаган бўлса-да, аммо
бажарувчи сифатида жавобгар бўлади ҳамда шахснинг
ҳаракатлари иштирокчиликни келтириб чиқармайди.
Бошқа воситалардан фойдаланиб жиноят содир этиш
132
деганда, масалан, ўғрилик жиноятини содир этишда
ўргатилган ҳайвонлардан фойдаланиб мол-мулкни талон-
торож қилиш. Бундай ҳолатда ўргатилган ҳайвон
жиноятни содир этиш воситаси бўлиб хизмат қилади.
Жиноятга тайёргарлик кўрилишига ёки жиноят
содир этилишига раҳбарлик қилган шахс ташкилотчи деб
топилади. Уюшган қуролли гуруҳ ёки жиноий уюшма
ташкил этган ёки унга раҳбарлик қилган шахс ҳам
ташкилотчи ҳисобланади. Жиноят ташкилотчиси жиноят
содир этилишига раҳбарлик қилиши, жиноятнинг бошқа
иштирокчиларини вазифаларини бўлиб бериши, улар
ўртасида ҳамжиҳатликни таъминлаш, жиноятни содир
этишни бошқариши билан бошқа иштирокчилардан
хавфлилиги билан ажралиб туради. Демак, ташкилотчи
бошқа шахсларни жиноятга жалб этади, жиноий
қилмишни амалга ошириш учун шарт-шароитлар
яратади, иштирокчиларга тегишли вазифаларни бўлиб
бериши орқали уларга раҳбарлик қилади. Масалан,
босқинчлик жиноятини ташкилотчиси А. Б. ва С. исмли
шахсларни жиноят содир этиш учун жалб этади, уларга
жиноят жабрланувчиси бўлган И.нинг уйини кўрсатиб
унинг қачон уйга келиши, кимлар билан яшаши,
жиноятни қачон содир этиш, Б. ва С.нинг вазифаси
нимадан иборат эканлигини тушунтиради. Мазкур
ҳолатда А. жиноят ташкилотчиси ҳисобланади. Жиноят
ташкилотчиси жиноятни обектив томонини содир
этишда
бевосита
иштирок
этганда
қилмишни
квалификатсия қилишда ЖКнинг 28-моддаси билан
бирга квалификатсия қилинмайди. Фақат ЖКнинг
Махсус
қисмидаги
тегишли
моддаси
бўйича
квалификатсия қилинади.
Жиноят содир этилишига қизиқтирувчи шахс
далолатчи деб топилади. Далолатчининг ижтимоий
хавфлилиги шундаки, у шахсда жиноят содир этиш
хоҳишини уйғотади. Жиноят содир этиш ташаббуси
билан чиқади. Далолатчини жиноят содир этишга
қизиқтириши турли шаклда намоён бўлиши мумкин.
Масалан, жиноят содир этишга ҳақ эвазига кўндириши,
илтимос
қилиши,
ишонтириши
ва
бошқалар.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, жиноятда
далолат қилиш фақат ҳаракат орқали содир этилиши
мумкин. Жиноятда далолатчилик қилишда далолатчи
бошқа шахсни аниқ бир жиноятни содир этишга далолат
қилган ҳолдагина далолатчи сифатида жавобгар бўлади.
Масалан, умумий маънода жиноят содир этишга
қизиқтириш далолатчилик ҳисобланмайди. Жиноят
ташкилотчисининг жиноят далолатчисидан фарқи
шундаки, далолатчи фақат жиноят содир этишга
қизиқтирса, ташкилотчи нафақат қизиқтиради, балки
жиноят содир этиш учун тегишли шароитларни яратади
ҳамда жиноят охирига етгунга қадар уни содир этишга
раҳбарлик қилади. Далолатчи жиноятни обектив
томонини
содир
этишга
иштирок
этмаганда
далолатчининг қилмиши ЖКнинг 28-моддаси ва ЖКнинг
Махсус қисми тегишли моддаси бўйича квалификатсия
қилинади.
134
Жиноят содир этилишига ўз маслаҳатлари,
кўрсатмалари билан, воситалар бериш ёки тўсиқларни
йўқотиш билан кўмаклашган, шунингдек жиноятчини,
жиноят содир этиш қуроли, излари ва воситаларини ёхуд
жиноий йўл билан қўлга киритилган нарсаларни
яширишга, шунингдек бундай нарсаларни олиш ва
ўтказиш тўғрисида олдиндан ваъда берган шахс ёрдамчи
деб топилади. Жиноятда ёрдамчи жиноятнинг бошқа
иштирокчиларидан
фарқи
жиноят
содир
этиш
ташаббуси, жиноятга қизиқтириш, жиноятга раҳбарлик
қилиш каби вазифаларни бажармайди. Жиноятда
ёрдамчи жиноят содир этилишига ўз ёрдамини бериши
ҳақида олдиндан ваъда беради. Жиноят содир этилгандан
сўнг жиноятчини, жиноят содир этиш қуроли ва
воситаларини, жиноят изларини ёки жиноий йўл билан
қўлга киритилган нарсаларни олдиндан ваъда бермаган
ҳолда яширганлик жиноятда ёрдамчиликни ташкил
этмайди. Бундай ҳолда шахс ЖКнинг 241-моддасида
назарда тутилган ҳоллардагина жавобгарликка сабаб
бўлади. Жиноятда ёрдамчининг ҳаракатлари характерига
кўра икки турини ажратиб кўрсатиш мумкин. Бу
интеллектуал ҳамда жисмоний. Жиноят содир этилишига
ўз маслаҳатлари, кўрсатмалари билан ёрдам бериш
интеллектуал характер касб этса, жиноят содир
этилишига воситалар бериш ёки тўсиқларни йўқотиш
билан кўмаклашган, шунингдек жиноятчини, жиноят
содир этиш қуроли, излари ва воситаларини ёхуд жиноий
йўл билан қўлга киритилган нарсаларни яшириш,
шунингдек бундай нарсаларни олиш ва ўтказиш
жисмоний аҳамият касб этади. Жиноятда ёрдамчи ўз
маслаҳатлари, кўрсатмалари билан жиноят содир
этилишига ёрдам бериши далолатчининг айрим
хусусиятларига ўхшаб кетади. Аммо жиноят содир
этишга хоҳишни далолатчи уйғотса, ёрдамчи ўз ёрдами
билан мазкур хоҳишни мустаҳкамлайди. Шу сабабли
далолатчи жиноят содир этиш ташаббусини кўрсатса,
ёрдамчи бундай ташаббусни кўрсатмайди. Жиноят
ёрдамчиси одатда ҳаракат билан жиноятда иштирок
этади. Баъзида жиноятда ёрдамчи ҳаракатсизлик билан
ҳам иштирок этиши мумкин. Масалан, қўриқлашга
масъул ходим жиноят иштирокчилари билан тил
бириктириши натижасида ўғрилик жиноятини содир
этилишига йўл қўйиб беради. Ёрдамчи жиноятнинг
обектив томонини бажармайди ва бевосита жиноят содир
этилиши жараёнида иштирок этмайди. Ёрдамчи
жиноятни обектив томонини содир этишга иштирок
этмаганда унинг қилмиши ЖКнинг 28-моддаси ва
ЖКнинг Махсус қисми тегишли моддаси бўйича
квалификатсия қилинади.
7. Иштирокчиликнинг шакллари
Жиноят
кодексининг
29-моддасида
иштирокчиликнинг қуйидаги шакллари келтирилган.
136
Оддий иштирокчилик, мураккаб иштирокчилик,
уюшган гуруҳ, жиноий уюшма.
Икки ёки ундан ортиқ шахснинг олдиндан тил
бириктирмай жиноят содир этишда қатнашиши оддий
иштирокчилик деб топилади. Оддий иштирокчиликда
икки
ёки
ундан
ортиқ
шахс
олдиндан
тил
бириктирмасдан жиноятни обектив томонини содир
этишда биргаликда иштирок этади. Яъни жиноят
бажарувчилари камида иккита шахс бўлиши ҳамда
олдиндан тил бириктирилмаганлиги талаб этилади.
Масалан, А. томонидан Б. ҳақорат қилинади. Ушбу
ҳолатни С. кўриб қолади. Б. ҳақорат қилган А.ни
ураётганда С. ҳам Б.га ёрдам бериб А.ни ура бошлайди.
Оддий иштирокчиликда жиноят содир этилиши
жараёнида бошқа шахс билан келишувга эришиши ҳам
мумкин. Масалан, А. Б.нинг хонадонига ўғриликка
киради. Барча мулкларни олиб кетишга ўз кучи
етмаслигини англаб ёрдамга С.ни чақиради. С. ёрдамга
келиб мулкларни олиб чиқишга ёрдам беради. Мазкур
ҳолат ҳам оддий иштирокчилик сифатида баҳоланади.
Икки ёки ундан ортиқ шахснинг олдиндан тил
бириктириб жиноят содир этилишида иштирок қилиши
мураккаб иштирокчилик деб топилади. Мураккаб
иштирокчиликда жиноятга тайёргарлик кўриш ёки
жиноятнинг обектив томонини содир этилишидан олдин
тил
бириктирилади.
Мураккаб
иштирокчиликда
иштирокчилар
ўртасида
вазифалар
олдиндан
тақсимланиши, ҳар бир иштирокчининг айнан қандай
ҳаракатларни содир этиши олдиндан келишилади.
Икки ёки ундан ортиқ шахснинг биргаликда
жиноий фаолият олиб бориш учун олдиндан бир гуруҳга
бирлашиши уюшган гуруҳ деб топилади. Уюшган
гуруҳнинг ижтимоий хавфлилиги бунда икки ёки ундан
ортиқ шахс жиноят фаолият олиб бориш учун бир
гуруҳга бирлашади. Уюшган гуруҳ ўз жиноий
фаолиятини доимий ташкил этишга йўналтирганлиги
билан ҳам иштирокчиликнинг бошқа шаклларидан
ажралиб туради. Оддий ва мураккаб иштирокчиликда
маълум бир жиноятни содир этиш учун икки ёки ундан
ортиқ шахс биргаликда ҳаракат қилса, уюшган гуруҳ эса
бир жиноят учун эмас, балки жиноий фаолият олиб
бориш учун бирлашади. “Транспорт воситаларини олиб
қочиш ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида”ги Олий суд
Пленумининг 1996-йил 20-декабрдаги 37-сонли қарорида
“жиноий фаолиятнинг олдиндан режалаштирилганлиги,
жиноий қасдни амалга ошириш учун зарур бўлган
воситаларнинг тайёрланиши, иштирокчиларни танлаш,
ёллаш ва улар ўртасидаги вазифаларнинг тақсимланиши,
жиноятни яшириш чораларини таъминлаш, гуруҳда
ўрнатилган
интизомга
ва
ташкилотчининг
кўрсатмаларига
бўйсунишлик
жиноий
гуруҳнинг
уюшганлигидан далолат беради” деб мустаҳкамланган.
Уюшган гуруҳнинг яна бир ўзига хос хусусияти ушбу
гуруҳда, албатта, ташкилотчи бўлади. Яъни гуруҳ
фаолиятини тартибга солиб, вазифаларни белгилаб,
жиноий фаолиятни амалга оширишни бошқариб туради.
138
Икки ёки ундан ортиқ уюшган гуруҳнинг жиноий
фаолият билан шуғулланиш учун олдиндан бирлашиши
жиноий уюшма деб топилади. Жиноий уюшма
иштирокчилик шакллари орасида энг хавфлилиги билан
ажралиб туради. Бунда икки ёки ундан ортиқ уюшган
гуруҳ жиноий фаолият олиб бориш учун бирлашади.
Жиноий уюшмада уюшган гуруҳнинг барча аломатлари
мавжуд бўлади. Бундан ташқари, жиноий уюшманинг
раҳбари
уюшган
гуруҳлар
фаолиятини
мувофиқлаштириб боради. Бундан ташқари жиноий
уюшма ташкил этишнинг ўзи Жиноят кодекси махсус
қисми бўйича жавобгарликни келтириб чиқаради. Яъни
жиноий уюшма ташкил этилган вақтдан бошлаб жиноят
тамом бўлган ҳисобланади. жиноий уюшма ташкил
этиш, яъни жиноий уюшма ёхуд унинг бўлинмаларини
тузиш ёки унга раҳбарлик қилиш, шунингдек уларнинг
мавжуд бўлиши ва ишлаб туришини таъминлашга
қаратилган
фаолият
Жиноят
кодексининг
242-
моддасининг 1-қисми бўйича жавобгарликни келтириб
чиқаради. Жиноий уюшманинг ижтимоий хавфлиги
юқорилигидан келиб чиқиб, қонунчиликда жиноий
уюшма ташкил этилган вақтдан бошлаб жиноят сифатида
баҳоланган ҳамда жиноий уюшманинг жиноят содир
этган ёки этмаганлигидан қатъий назар жиноий
жавобгарлик белгиланган.
Таъкидлаш лозимки, Жиноят кодекси Умумий
қисмида белгиланган иштирокчилар турлари ва
шакллари билан бир қаторда Жиноят кодексининг
Махсус қисми моддаларида “бир гуруҳ шахслар
томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган
бўлса”, “бир гуруҳ шахслар томонидан”, шунингдек
“олдиндан тил бириктириб ёки бир гуруҳ шахслар
томонидан” каби оғирлаштирувчи белгилар мавжуд.
Агар Жиноят кодексининг Махсус қисмида
оғирлаштирувчи ҳолат сифатида “бир гуруҳ шахслар
томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган
бўлса” деб номланувчи оғирлаштирувчи ҳолат мавжуд
бўлса, аммо жиноят бир гуруҳ шахслар томонидан
олдиндан тил бириктирмай содир этилган бўлса, Жиноят
кодексининг махсус қисмидаги оғирлаштирувчи белги
билан квалификация қилиб бўлмайди.
Жиноят кодексининг Махсус қисми моддаларидаги
“бир гуруҳ шахслар томонидан” оғирлаштирувчи
белгиси олдиндан тил бириктиришни ҳам олдиндан тил
бириктирмасликни ҳам қамраб олади. Масалан, Олий суд
Пленумининг “Баданга қасддан шикаст етказишга оид
ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорида
“Баданга қасддан оғир, ўртача оғир шикаст етказган бир
гуруҳ шахсларнинг ҳаракатлари, олдиндан тил
бириктирилган ёки бириктирилмаганлигидан қатъий
назар, тегишлича, ЖК 104-моддаси иккинчи қисмининг
“к” банди, 105-моддаси иккинчи қисмининг “и” банди
билан квалификатсия қилиниши лозим. Бунда баданга
қасддан оғир, ўртача оғир шикаст бир гуруҳ шахслар
томонидан етказилган деб топиш учун икки ва ундан
ортиқ шахс бундай шикаст етказиш мақсадида
биргаликда ҳаракат қилиб, уни содир этишда ҳам ижрочи
140
сифатида қатнашган бўлиши керак. Бироқ баданга
шикаст улардан ҳар бири томонидан етказилган бўлиши
шарт эмас (масалан, гуруҳ иштирокчиларидан бири
жабрланувчининг қаршилигини бостирса, айни пайтда
бошқаси унга жароҳат етказади). Баданга оғир, ўртача
оғир шикаст етказишга қаратилган ҳаракатлар бир шахс
томонидан содир этилиш жараёнида унга бошқа шахслар
шу мақсадда келиб қўшилганда ҳам бундай жиноят бир
гуруҳ шахслар томонидан содир этилган деб топилиши
керак”лиги қайд этилган. Яъни жиноятни бир гуруҳ
шахслар томонидан содир этилган деб топиш учун
жиноятнинг обектив томонини бажарувчилари икки ёки
ундан ортиқ шахс бўлиши керак.
8. Жиноятда иштирок этганлик учун жавобгарлик
доираси
Жиноят кодексининг 30-моддасида жиноятда
иштирок
этганлик
учун
жавобгарлик
доираси
белгиланган.
Жиноят
иштирокчилилари
бўлган
ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчилар ҳам Жиноят
кодекси Махсус қисмининг бажарувчини жавобгарликка
тортиш белгиланган моддаси бўйича жавобгарликка
тортиладилар.
Иштирокчиликда
содир
этилган
жиноятлар учун жавобгарликнинг ўзига хослиги жиноят
кодексининг
айрим
моддаларида
жиноятнинг
оғирлаштирувчи ҳолат сифатида қайд этилгани билан
ҳам изоҳлаш мумкин.
Олдиндан тил бириктирган гуруҳ, жиноий гуруҳ ва
жиноий уюшманинг ташкилотчилари ҳамда аъзолари
тайёргарлик кўрилиши ёки содир этилишида ўзлари
қатнашган барча жиноятлар учун жавобгарликка
тортиладилар. Олдиндан тил бириктирган гуруҳ, жиноий
гуруҳ ва жиноий уюшманинг ташкилотчилари ҳамда
аъзолари томонидан содир этилган жиноятларда бошқа
иштирокчиларнинг жиноий нияти ва хабардорлиги,
умумий мақсадлари бирлиги талаб этилади. Уюшган
гуруҳ аъзосининг якка ўзи томонидан бошқа аъзоларнинг
жиноий нияти билан қамраб олинмаган жинояти учун
фақат ўша уюшган гуруҳ аъзосининг ўзи жавобгарликка
тортилади. Уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма ташкил
этган ёки уларга раҳбарлик қилган шахслар шу гуруҳ ёки
уюшма содир этган барча жиноятлар учун, башарти, бу
жиноятлар уларнинг жиноий нияти билан қамраб
олинган бўлса, жавобгарликка тортиладилар.
Бошқа иштирокчиларнинг жиноий нияти билан
қамраб олинмаган қилмиш учун уни содир этган шахс
жавобгар бўлади. Яъни иштирокчиликда содир этилган
жиноят
иштирокчиларининг
қасди
бошқа
иштирокчиларнинг қасди билан уйғун бўлиши талаб
этилади.
бажарувчи
томонидан
бошқа
иштирокчиларнинг жиноятидан ташқари бошқа бир
жиноятнинг содир қилинишини “ексесс бажарувчи” деб
айтамиз. Яъни экстсесс бажарувчи қилмиши бошқа
142
иштирокчиларнинг қасди билан уйғун бўлмайди. Бошқа
иштирокчиларнинг эрки-иродасидан ташқари содир
этилади. Масалан, ўғриликка хонадонга кирган бир гуруҳ
шахслардан бири бошқа иштирокчиларнинг жиноий
ниятидан ташқари хонадон эгасига тан жароҳати
етказади. Бундай ҳолда бошқа иштирокчилар етказилган
тан жароҳати учун жавобгарликка тортилмайдилар.
Шунингдек, тан жароҳати етказилиш ҳолати бўйича
бажарувчининг ҳаракатлари якка ҳолда содир этилган
жиноят сифатида квалификатсия қилинади.
Ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчи жиноятдан
ихтиёрий равишда қайтиб, жиноятнинг олдини олиш
учун ўзига боғлиқ бўлган барча чораларни ўз вақтида
кўрганлиги,
жиноятда
иштирокчилик
учун
жавобгарликни истисно қилади. Яъни ташкилотчи,
далолатчи ёки ёрдамчи жиноят бажарвчиси жиноятни
содир этишнинг обектив томони бошлангунга қадар
жиноят содир этилишини олдини олиш учун ўзига
боғлиқ бўлган барча ҳаракатларни бажариши ҳамда
жиноятни олдини олишни барча чораларини кўрган
бўлиши талаб этилади. Яъни юқоридаги шахслар жиноят
бажарувчисини жиноят содир этиш ҳаракатидан
қайтариш бўйича барча зарур чораларни кўриши,
ҳокимият органларига хабар қилган бўлиши шарт.
Ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчи оғир ёки ўта оғир
жиноят содир этишдан ихтиёрий равишда қайтиб,
жиноятнинг олдини олиш учун ўзига боғлиқ бўлган
барча чораларни ўз вақтида кўрган бўлса, аммо бу ҳақида
тегишли органларга хабар бермаса, юқоридаги шахслар
жиноятга дахлдорлик бўйича қонунда белгиланган
тартибда жавобгарликка тортиладилар.
9. Жиноятга дахлдорлик
Жиноят содир этилишида иштирок этмаган, аммо
унга алоқадор шахслар ҳам бўлиши мумкин. Буни
жиноят қонунчилигида жиноятда дахлдорлик деб
аталади.
Жиноятга дахлдор шахс жиноят содир этилишида
иштирок этмайди, жиноий оқибатни келиб чиқишига
кўмаклашмайди, жиноят иштирокчилари билан олдиндан
келишмайди.
Жиноятга
дахлдорликни
ижтимоий
хавфлилиги шундаки, жиноятга дахлдор бўлган шахсни
жиноят ҳақида хабар бермаслиги жиноятни олдини олиш
ёки
жиноятни
фош
этиш
имкониятини
мураккаблаштиради.
Жиноятга тайёргарлик кўрилаётганлиги, жиноят
содир этилаётганлиги ёки жиноят содир этилганлиги
ҳақида аниқ била туриб, олдиндан ваъда бермаган ҳолда,
ҳокимият
органларига
хабар
қилмаслик,
ушбу
Кодекснинг 155
1
ва 241-моддаларида назарда тутилган
ҳоллардагина жавобгарликка сабаб бўлади.
Яъни
Жиноят
кодексининг
155
1
-моддасида
тайёрланаётган ёки содир этилган террорчилик
ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотлар ва фактларни
144
хабар қилмаслик учун жавобгарлик белгиланган. Жиноят
кодексининг 155, 155
2
, 155
3
, 158, 159, 161, 242, 245, 254,
255
1
ва (ёки) 264-моддаларида назарда тутилган,
дастлабки тергов ҳамда суд муҳокамаси материаллари
билан исботланган, аниқ маълум бўлган тайёрланаётган
ёки содир этилган террорчилик хусусиятига эга жиноят
тўғрисида хабар қилмаслик жиноятга дахлдорлик
сифатида жавобгарликни келтириб чиқаради.
Ушбу норманинг мазмуни шундаки юқорида
келтирилган Жиноят кодексининг махсус қисмидаги
тайёрланаётган ёки содир этилган террорчилик
ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотлар ва фактларни
хабар қилмаслик жиноий жавобгарликни келтириб
чиқаради. Жиноятчини, жиноят содир этиш қуроли ва
воситаларини, жиноят изларини ёки жиноий йўл билан
қўлга киритилган нарсаларни олдиндан ваъда бермаган
ҳолда яширганлик ушбу Кодекснинг 241-моддасида
назарда тутилган ҳоллардагина жавобгарликка сабаб
бўлади. Яъни, Жиноят кодексининг 241-моддасига
асосан, тайёргарлик кўрилаётган ёки содир этилган оғир
ёки ўта оғир жиноят ҳақида аниқ билгани ҳолда хабар
бермаслик, оғир ёки ўта оғир жиноятларни олдиндан
ваъда бермасдан яшириш учун жавобгарлик белгиланган.
Жиноятга дахлдорликни жиноятда иштирок этганликдан
асосий фарқи жиноят иштирокчиларида жиноят тамом
бўлгунга қадар келишиш, олдиндан ваъда бериш бўлади.
Жиноятга дахлдорликда эса олдиндан ваъда бериш
мавжуд бўлмайди.
Олдиндан ваъда бермаган ҳолда жиноят ҳақида
хабар бермаганлик ёки жиноятни яширганлик учун
гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг яқин
қариндошлари жавобгарликка тортилмайди. Яқин
қариндошлар тушунчаси жиноят кодексининг 8-
бўлимида келтирилган бўлиб, унга кўра яқин
қариндошлар – қариндош ёки қуда томондан қариндош
бўлган шахслар, яъни ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука
ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан
фарзандликка олинганлар, бобо, буви, неваралар,
шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай
ака-ука ва опа-сингиллари тушунилади.
Жиноятга дахлдорлик қасддан содир этилади.
Шахс оғир ёки ўта оғир жиноятни яшираётганлигини, ўз
ҳаракатлари ижтимоий хавфлилигини англайди. Шахс
оғир ёки ўта оғир жиноят тайёрланаётганлиги ҳақида
билган ҳолда олдиндан ваъда бермасдан хабар
бермаганлиги натижасида жиноят содир этилади. Яъни
жиноят содир этилишига йўл қўйиб беради. Жиноятни
содир этилишини олдини олиш, унга қарши курашиш ўз
хизмат вазифасига кирган ходим томонидан жиноят
содир этилишига олдиндан ваъда бермаган ҳолда йўл
қўйиб берилиши алоҳида жиноят таркибини беради.
Жиноятда дахлдорликни жиноят ёрдамчисидан асосий
фарқи жиноятда дахлдор шахс жиноят содир этилишида
иштирок этмайди. Жиноят ёрдамчиси эса жиноят содир
этилишида иштирок этади.
6-Мавзу.Қилмишнинг жиноийлигини истисно
146
қиладиган ҳолатлар. Бир қанча жиноят
содир этиш
Do'stlaringiz bilan baham: |