4-мавзу: Феодал ва демократик маданиятларнинг нисбатан тенг ривожланиш даври.
Режа:
Янги замон даврининг бошланиши тўғрисида.
Феодал ва демократик маданиятларнинг тенг ривожланиш даври.
Табиий фанларнинг ривожи ва табиат қонунлари.
Феодал маданиятнинг ўзига хос хусусиятлари.
Барокко бадиий йўналиши ҳақида.
Классисизм йўналиши.
1. Янги замон даврининг бошланиши тўғрисида. Бизлардаги ҳозирги давр тарихшунослигида янги замон даврининг бошланиши ХВИИ аср ўрталаридан, аниқроғи инглиз буржуа инқилобидан белгиланган. Лекин бу ягона фикр эмас. Ўша марксистик дунёқараш тарафдорларининг ичида ҳам ўзгача ёндашишлар мавжуд. Масалан, 1957 йилда чоп этилган «Всемирная история (Том 3)»нинг нуфузли таҳририяти шундай изоҳлайди: «маълум асосларга таяниб янги замон тарихининг бошланғич даврини ХВИ асрдан олса бўлади, чунки унда мануфактура пайдо бўлиб капиталистик давр бошланади. Ёки ХВИИИ аср охирларидан, яъни француз буржуа инқилоби (1789-1794) ғалабаси таъсири остида капиталистик ишлаб чиқариш муносабатларнинг ҳукмронлиги давридан бошлаш мумкин Баъзи сосиалистик давлатларда ўша даврда ҳам янги замон даври тарихи ХВИ аср ўрталаридан, баъзиларида эса ҳатто ХВИ аср бошларидан қабул қилинган эди. Бу билан маданият тарихининг даврланишини ҳам у билан боғлаш керак деган маъно келиб чиқмайди. Аксинча, бу даврланиш шартли ва ўзгарувчан эканлигини кўрсатиш учун мисол келтирилди. Капиталистик укладлар феодал жамияти заминида пайдо бўлиши ва иқтисоддаги ҳукмронлик аста-секин буржуазия қўлига ўтиши кузатилган, лекин сиёсий ҳокимият эса абсолютик монархия тартиби билан феодаллар қўлида бўлади.
Капиталистик базис ўз устқурмасини пайдо этади, лекин то ҳокимиятнинг буржуазия қўлига ўтишигача бу янги устқурма деярли фақат маданият соҳасида ривожланиб боради яъни омманинг оддий тафаккурида, чунки у аллақачон капиталистик ишлаб чиқариш муносабатлари билан боғланган, буржуа психологияси ва идеологиясида, ҳукмрон доиралар вакиллари фикр доирасидаги баъзи бир силжишларда ўз аксини топади.
Албатта бу маданиятнинг ўз муоммолари ва зиддиятлари мавжудки улар ўша жамиятдаги табақаларнинг турли қатламлардан иборат эканлигидан келиб чиқади. Лекин барибир, бу дастлабки босқичда буржуазия ва меҳнаткашлар ижтимоий мавқеидаги мақсад ва интилишлар ўртасидаги тафовут унчалик катта эмасди. Кейинчалик, капиталистик тузум ўрнатилиши билан бу зиддият кучайиб кетади. Бундан албатта меросий мавқега эга бўлган банк ва савдо буржуазияси вакиллари мустаснодир.
2. Феодал ва демократик маданиятларнинг тенг ривожланиш даври. Янги замон даврининг дастлабки босқичида буржуазия ҳали халқ оммасидан ажралиб чиқмаган эди, шу тариқа буржуа маданияти ҳам умумдемократик маданият билан узвий боғлиқ эди. Бу босқичда иккита асосий ўзига хос маданият, яъни феодал ва демократик маданиятлар икки турдаги ёнма-ён базисларда намоён бўлади. Капиталистик тузум ҳукмрон бўлган даврда эса ягона капиталистик базисда буржуа, демократик маданиятлар ўз зиддиятлари билан пайдо бўлади. ХВИИ асрдаги маънавий вазиятнинг мураккаблиги ҳам шунда. Чунки бу даврдаги фалсафий қарашлар ва бадиий оқимларда ҳар иккала бу маданият - мужассамлашган.
Айнан шу даврда Ғарбий Европада феодал ва капиталистик жамиятларнинг бир вақтда мавжудлиги кузатилган. Голландия ва Англияда буржуа давлатларининг ўрнатилиши демократик маданият ривожи учун мустаҳкам базис бўлди. Айниқса Англия буржуа инқилоби бу жиҳатдан бошқа давлатлар маънавий ҳаётига катта таъсир ўтказди. Умуман ХВИИ-ХВИИИ асрларда Ғарбий Европада маданий тараққиёт янги даврга кирди, яъни бу соҳадаги ҳукмронлик прогрессив буржуазия қўлига ўтган эди.
Унгача тахминан ХВИИ асрнинг 80 йилларигача икки маданиятнинг нисбатан тенг ривожланиши шаклланиб боради. Испания, Германия, эҳтимол Италияда ҳам бўлса керак реакция ҳукмронлиги шароитида феодал маданияти сезиларли устунлик қиларди. Англия ва Голландияда эса демократик маданият устун, Францияда эса уларнинг мавқеи деярли тенг ривожланарди. Баъзи муаллифларнинг фикрича бу давр феодал маданиятнинг инқирозга юз тутаётган даври бўлган. Табиийки феодал задагонлар ўзларининг ҳукмронлик мавқеъларини сақлаб қолиш учун жон-жаҳдлари билан ҳаракат қиладилар. Феодал тузум «юқори»ларининг бундай ижтимоий-психологик хусусиятлари айнан янги замон даврининг дастлабки босқичида яққалроқ намоён бўлади. Гарчанд бу хусусият кейинги даврларда ҳам, яъни ХВИИИ ва ҳатто ХИХ асрларда ҳам давом этсада, лекин энди уларнинг Европа халқлари маънавий ҳаётида тутган ўрни анча пасайган ва ХВИИ асрдагидек даврнинг умумий маънавий ёки руҳий қиёфасини белгила олмасди. Бошқача айтганда дастлаб Уйғониш даврида пайдо бўла бошлаган феодал маданияти инқирози бу даврга келиб сезиларли чуқурлашган эди. Бу инқирознинг асосий хусусиятлари-консерватизм, пессимизм ва иррасионализм (ақлга сиғмас беқиёс) дир. Бу ҳол ҳам онгли ва ҳам ғоявий соҳаларда ўз аксини топган эди. Тўғри, бу хусусият маълум маънода оддий халқ оммаси орасига ҳам кириб борди. Феодал-католик реакция ҳукмрон бўлган бир даврда омманинг ўз имкониятларига ишончи қолмас эди, то ҳатто маълум миқдорда Реформасия ва бошқа прогрессив ҳаракатлар томонидан илгари сурилган ғояларга ҳам ишончсизлик билан қараш намоён бўлди. Омма орасига бундай инқирозни мажбурлаб ёки зўрлик билан олиб кирган ҳам «юқори»лар, давлат ва черков эди деса хато бўлмайди. Шунинг учун уни феодал жамияти маданиятининг инқирози деб эмас, балки феодаллар маданиятининг инқирози деб тушуниш керак, чунки демократик халқ маданияти ривожланишда эди.
ХВИИИ асрда турли ижтимоий қатламлардаги жонли фикрловчи кишиларнинг манфаатлари жамиятни тузилиши муаммоларига қаратилган бўлса, ХВИИ асрда ундан фарқ қилган ҳолда, бутун диққат эътибор табиат воқеаларини илмий асослашга қаратилган эди. Галилей, Бекон, Декарт ва айниқса Ньютон ижтимоий масалаларга деярли эътибор қаратмаган, шунга қарамай уларнинг ихтиролари кенг жамоатчилик орасида тез тарқалди.
3. Табиий фанларнинг ривожи ва табиат қонунлари. Табиий фанлар ва математиканинг ривожланиши натижасида ХВИИИ аср охирига келиб табиат ва унинг қонунлари тўғрисида шундай механик-материалистик тасаввур пайдо бўлдики, улар Исаак Ньютоннинг классик асари «Математические начала натуралной философии»да (1687) ўзининг тўла аксини топди. Ньютончалик дунёни тасаввур этиш, кузатиш, тадқиқ этиш ва дастлабки маълумотларни математик қайта ишлаш тажрибалари фақатгина уларнинг йиғиндиси натижасида вужудга келган. Кейинчалик Галилей ҳам илмий механикани яратганида на Библия, на Аристотель ва на бир бошқа улуғ зотга таяниб иш кўрган эмас.
Француз файласуфи Рене Декарт ҳам математика ва табиий фанлар соҳасини ўрганиб уларнинг асосини художўйликдан эмас, балки ақлу-заковат, фикрлашдан излайди. Гарчанд Декартнинг кўп сонли ғоялари кейинчалик тажриба асосида ўз тасдиғини топмаган бўлсада, унинг физика соҳасидаги назарияси фаннинг кейинги тараққиёти учун, айниқса, замондошларининг ижтимоий онгига катта таъсир кўрсатди.
Декартнинг математика соҳасидаги таълимоти айниқса юксакдир, у аналитик геометриянинг асосчиси бўлди. Айтиш ўринлики, ХВИИ асрнинг ҳеч бир буюк олими изчил атеист бўлган эмас, ҳатто голландиялик буюк философ-материалист Б.Спиноза черковдан қатъий ажралган бўлсада, лекин пантеизмдан нарига ўтолмади.
Олимлар томонидан тадқиқот, таҳлил ва тажриба асосида яратилган илмий таълимотлар умуминсоний бойлик бўлиб уни демократик ёки феодал маданиятга бўлмаслик керак.
4. Феодал маданиятнинг ўзига хос хусусиятлари. Феодал маданиятда ҳам ўзига хос ғоялар тизими, эстетик тушунчалари мавжуд бўлиб, улар Ренессанс маданиятига ва ХВИИИ асрда яратилган демократик маданиятга қарши турарди. Ҳар қандай эркин фикрлашга қарши турган кучлар ичида энг реакциони иезуитлар орденидир. Бу орден 1534 йилда Парижда Игнати Лаёла томонидан таъсис этилган, Рим папаси уни эътироф этган (1540й.) Тараққийпарвар ижтимоий кучларга қарши курашувчи католик ордени, ХВИ-ХВИИ асрларда яширинча ўлдириш, алдаш, жосуслик, айрим давлатларнинг ички ишларига аралашиш каби усулларини кенг миқёсда қўллаш билан ном чиқарган. Кўпчиликнинг ғазабига дўчор бўлган бу орденни Папа 1773 йил тарқатиб юборишга мажбур бўлди. Бироқ 1814 йилда у яна тикланган, Ватиканда. Дастлаб Реформасияга қарши қаратилган бу орден тез орада умуман ҳар қандай эркин фикрга қарши турди.
Ҳукмрон доираларнинг маданияти инқирозини англатувчи бундай экстримистик йўналишлардан ташқари маънавий ҳаётда яна кўплаб дерз ва мураккаб кўринишлар ҳам бор эди. Ҳукмрон синфларни абсолютик монархия теварагида жипслаштиришга ва бирлаштиришга уринган бир қисм феодаллар ўз ҳукмронликларини, давлатни ислоҳот қилиш йўли билан сақлаб қолмоқчи бўладилар ва бу учун олдинги баъзи, «феодал имтиёзлик» лардан ҳам воз кечишга тайёр эдилар. Айтиш лозимки, ўзининг дастлабки босқичида абсолютик монархия цивилизасиялаштирувчи марказ жамиятни бирлаштиришни бошловчи ва шу билан бирга мазкур ижтимоий қатлам маданиятига прогрессив ҳолатларни олиб кирадиган эди.
Абсолютизмнинг савдо-саноат доираларига ҳомийлик қилиши эса ўз навбатида дворян маданиятига ёш буржуазия ва шаҳар демократияси таъсирининг кириб боришини таъминлайди.
Бу ўринда мисол тариқасида ХВИИ аср иккинчи ярми маданиятининг йирик намояндаси, француз аристократи, Фронда иштирокчиси, машҳур «Фикрлаш ёки ахлоқий намуналар ва максим» асарининг муаллифи герсог Франсуа де Ларошфукони келтириш мумкин. Унинг қарашлари энг аввало инсонга нисбатан пессимистик нуқтаи назардан иборат бўлган. Унингча одам табиатан кучсиз, маккор, шухратпараст, эрксиз, ношукур, худбин ва ҳамиша эҳтирослар таъсири остида, шунингдек бошқа ақлга сиғмас ниятлар таъсири остида ҳаракат қилади. Сарой задагонлари ҳаётини кузатиш йўли билан чиқарган хулосасини идеаллаштирган Ларошфуко бу хусусиятларни жамиятдаги ҳамма одамларга таалуқли деб билади. Муаллифнинг бу фикрини феодал даврининг ҳосили деб тушуниш мумкин, лекин шу билан бирга у теологик бўяшлардан мутлақо узоқда эканлигига эътибор қаратиш керак. Инсон хулқидаги психологик кўринишларни шунчаки юзаки, объектив таҳлилдан узоқда ифодалаш ўз давридаги хос маданият билан мутлақо умумийликка эга эмас. Инсоннинг кўнглига кириб, уни ҳар жаҳатдан тўғри тушуна олишни баъзи рус олимларининг (Кертман Л.Е.) фикрича орадан 2,5 аср ўтгач Лев Толстойнинг фаолияти ҳал этган экан. Агар инсон руҳиятидаги ижтимоий хусусиятлар таркиби (компоненты) алоҳида бўлган рассом ёки тафаккур эгасининг фаолиятида мужассамлашган экан, бу кўпқиррали таркибнинг туб бурилиш давридаги бутун бир бадиий оқимларга алоҳида таалуқли эканлигини англаш зарур. Буни ХВИИ-ХВИИИ асрларга мансуб бўлган иккита асосий бадиий йўналиш-барокко ва классисизм ўз даври моҳиятига тегишли эканлигига шубҳа йўқ.
5. Барокко бадиий йўналиши ҳақида. «Барокко» атамасининг пайдо бўлиши тўғрисида бир неча (версия) фикр мавжуд. Дастлаб у ХВИИИ асрда пайдо бўлиб, аввалига нуқул салбий аҳамият касб этди. Қандай бўлмасин, у нотўғрилик, меёрдан чекланиш принципини ўзида акс эттирди. Шунинг ўзи кифоя эдики меъморчилик биноларидаги қинғир-қийшиқликларни, ҳайкалтарошлик ва рассомчиликдаги серҳашамлик, жимжимадорликни, поэзия ва прозада тил бирикмаларидаги мажозлик (метафор)ни ҳам барокко билан боғладилар. Умуман барокко услубини, унинг чегарасини ва хронологик даврини аниқлаш жуда мушкул. Баъзи тадқиқотчилар мустақил услубий йўналишларни барокконинг таркибий қисми ёки бир кўриниши деб баҳоласалар, бошқалари эса аксинча, барокко услуби бу йўналишларга қарама-қарши бўлиб яратилган ва Ренессанс санъати анъаналарининг давомчиси деб ҳисоблашади.
Рассомчиликдаги манеризм ХВИ аср охирларида Италияда таркиб топди. Манеризм итальянча сўз бўлиб айнан манера, стиль маъносини англатади. У ХВИ асрда Ғарбий Европа санъатидаги бир оқим бўлиб, гуманистик, Уйғониш даври маданиятининг инқирозини белгиловчи оқимдир. Манеристлар кўринишдан Уйғониш даври санъаткорларининг давомчисидек кўринсаларда, аслида улар санъатнинг субъективлигини, чидамсизликни, ҳалокатни ва турмушдаги ихтилофларни кўйладилар. Уларнинг назарида санъат табиатдан устун туради, энг асосийси ижодий жараёнда, бу ғоя реалликдан қатъий назар ижодкорда пайдо бўлади дейишади. Манеризмдаги бу хусусиятлар адабиётга ҳам таалуқли, айниқса Испания поэзиясида. Унда реал воқейликдан ажралган ҳолда қуруқ намойишчиликка, сунъий мураккабликка, турли сўз ўйини ёки қочириқларга ўрин берилади.
Францияда ҳам бу оқимга яқин бўлган пресиоз (жеман)ли адабиёт мавжуд. У ўз сюжетлари, тили ва реал воқеликдан, ижтимоий масалалардан мутлақо узоқда бўлиб, аристократик доиралар манфаатига тўғри келарди. Барча бу оқимларни «барокко» номи билан атаб, уни Ренессансдан кейинги давр маҳсули (классисизмдан ташқари) деб тушуниш ёки манеризмни Ренессанс таркибидаги оқим деб, балки манеризм ва пресиоз адабиётини Ренессанс ва Барокко ўртасига суқилиб кирган алоҳида бир оқим деб ҳисоблашсада, бу оқимларнинг барчаси уларнинг ижтимоий хусусиятидан келиб чиққан ҳолда тўлалигича феодал-дворянларга хос маданиятнинг инқирозий даврига тўғри келади.
Хулоса қилиб айтганда дворянларнинг идеаллари ва табиатларини ифода этиш билан бир қаторда маълум маънода ҳали прогрессив қийматларни ўзида сақлаб қолган, халқ оммасининг дунёқараши билан қисман бўлсада ҳисоблашадиган ҳукмрон синфларнинг маълум қисми манфаатларига ҳам тўғри келади. Айнан шу жиҳатлари билан бароккога тегишли адабиёт ва санъат асарларининг ўчмас из қолдиргани белгиланади. Барокко санъати ақл-идрок ғояси билан руҳлантирилган. Бу жиҳатдан у Ренессанс анъаналарини давом эттиради, лекин шу билан бирга унинг кучига, илғорлик қонуниятига ишонмайди. Одам-тарих гирдобига бир заррача, унинг ҳаёти тасодифий ҳалокатларга тўла. Барокко адабиётидаги бундай қарашлар Луис Гонгора лирикасидан бошланади. («Гонгоризм» тушунчаси ҳам шундан келиб чиққан). Италияда Баракко поэтик мактабининг асосчиси Жанбаттист Марино («маринизм» шундан келиб чиққан) асарларида, испан драматурги Педро Калдерона драмаларида ва ХВИИ аср - ХВИИИ аср бошларидаги яна кўплаб ёзувчиларни ҳам шу тоифага қўшиш мумкин. Баъзи олимлар уларнинг дунёқарашини «ҳалокатли гуманизм» деб жуда тўғри таърифлаган. Айнан шу таъриф эҳтимол бароккони тўлалигича ички қарама-қаршиликларини ифода этмасада, лекин кўпгина бу оқим вакилларига берилган тўғри баҳо эди.
Бароккога хос хусусиятлар-«юқори» ва «қуйи», «руҳий» ва «моддий», «сокинлик» ва «жазавали» ва ҳ.к. каби ўз даври музикасини ҳам қамраб олган эди. Музикада ҳиссиётнинг мураккаб ва алғов-далғовлиги, руҳий азобланиш ва албатта мотамли ўртанишлар ўз ифодасини топган. Унда, санъатнинг бошқа турларига нисбатан ғоявий-бадиий қарашнинг ижтимоий-психологик манбаъларидаги турли кўринишларнинг уйғунланиши кўпроқ ва сезиларлироқ эди ўз ифодасини топган. Бунинг сабаби – биринчидан, музиканинг ўзига хос хусусиятга эга бўлганлиги бўлса, иккинчидан, бастакорларнинг истаса-истамаса шу соҳадаги халқ ижодига таяниб иш кўриши эди. Демак халқнинг оҳангли овози бароккога четдан кирган бегона қисм бўлмай, балки унинг ўзининг таркибий қисми экан. Бароккодаги демократик элементлар санъатнинг бошқа соҳаларига нисбатан айниқса музика ва адабиётда кўпроқ ўз аксини топган. Меъморчилик, ҳайкалтарошлик, портрет яратиш, сарой қошидаги театр ва бошқа шу каби санъат тармоқларида санъаткор буюртмачи аристократнинг хоҳиш-иродаси билан ҳисоблашишга мажбур эди.
6. Классисизм йўналиши. Ўзининг ижтимоий табиати билан иккинчи йўналиш-классисизм янада мураккаб ва якка кўринишда эмас эди. Бу нафақат унинг катта ўзгаришларни бошидан кечирганлиги ва айниқса ХВИИИ асрнинг иккинчи ярмидан тамоман янги маънода акс этгани (гарчанд ўзининг баъзи услубий хусусиятларини сақлаб қолган бўлсада) билан боғлиқ. Энг «классик» деб тан олинган ХВИИ аср француз классисизми ҳам ўзида турли маънолардаги хусусиятни мужассамлаштириб келган. Классисизмнинг тарихий аҳамияти ва ижтимоий манбалари хусусида вақт-вақти билан узоқ давом этган, лекин ҳеч қачон тўхтаб қолмаган мунозарани шу билан ҳам изоҳлаш мумкин. Классисизмнинг луғавий тушунчаси қуйидагича. ХВИИ аср – ХИХ аср боши адабиёти ва санъатида антик меросга норма ва идеал намуна деб қарашдан иборат услуб ва йўналиш. ХВИИ асрда Францияда абсолютизм ривожини акс эттирган ҳолда вужудга келди. ХВИИИ асрда буржуа маърифатпарварлиги билан алоқадор бўлиб гражданлик идеалларини, буржуа инқилобий интилишларини акс эттирди. Классисизм фалсафий расионализм ғояларига, дунё ҳақидаги оқилона қонуниятлар, гўзал ва нафис табиат ҳақидаги тасаввурларга таяниб, катта ижтимоий мазмунни, улуғвор қаҳрамонона ва аҳлоқий идеалларни ифодалашга интилди (асосий мавзуси – ижтимоий омиллар билан шахсий манфаатлар, бурч билан туйғу ўртасидаги зиддият), образларнинг мантиқий, ёрқин ва гармоник қатъий бирлигига эришди. Шу билан бирга, классисизмга утопизм, идеаллаштириш ва мавҳумлик ғоялари хос бўлиб, булар унинг инқирози даврида айниқса яққол кўзга ташланади. Юксак этика ғояларига, санъатнинг тарбиявий дастурига мувофиқ классисизм эстетикасида жанрлар иерархияси белгиланди – «юксак» (трагедия, эпопея, тарихий, мифологик, диний мазмундаги манзаралар ва ҳ.к.) ва «қуйи» (комедия, сатира, масал, жанр манзараси ва ҳ.к.) жанрлар шаклланди. Адабиётда муҳим аҳлоқий конфликтлар, типиклаштирилган образлар етакчи бўлди (Францияда П.Корнел, Ж.Расин, Вольтер трагедиялари, Молер комедиялари, Н.Буалонинг «Шеърият санъати» поэмаси ва сатирик асарлари, Ж.Лафонтен масаллари, Ж.Лабрюер прозаси, Германияда И.В.Гёте ва Ф.Шиллер ижоди, Россияда М.В.Ломоносов ва Г.Р.Державин одалари, Сумароков ва Я.Б.Княжин трагедиялари шулар жумласидан). Театр санъатида спектаклларнинг тантанаворлиги, башанглиги, дабдабали шеърий нутқлар кўзга ташланади (Францияда Мондори, Т.Дюпарк, М.Шанмеле, А.Лекен, Ф.Ж.Талма, Э.Рашел, Германияда К.Нейбер, Россияда Ф.Г.Волков, ИА.Дмитревский). Архитектурада шаклларнинг аниқлиги ва геометризми, планлаштиришнинг мантиқийлиги, деворларнинг ордерлар билан уйғунлаштирилганлиги, бино безакларининг сиполигида намоён бўлди (Францияда Ж.Габриэл, К.Леду, Англияда К.Рен, Россияда В.Баженов, М.Казаков, А. Воронихин ва бошқа).
Тасвирий санъатда сюжет мантиқий тарзда ривожлантириб тасвирланди, композисияларнинг аниқ ва вазминлиги таъминланди, равон ва умумлашма расмга асосий аҳамият берилди (Францияда Н.Пусцен, К.Лоррен, Ж.Давид, Д.Энгр каби рассомлар, Ж.Пигал, Э.Фалконе ва бошқа ҳайкалтарошлар, Германияда И.Шадов, Данияда Б.Торволдсен, Италияда А.Канова сингари ҳайкалтарошлар, Россияда А.Лосенко, Г.Угрюмов каби рассомлар, М.Козловский, И.Мартос каби ҳайкалтарошлар). ХИХ асрнинг ўртасига келиб классисизм ҳаётдан узоқ бўлган академизм билан алмашинди. (Э.Л. 392 б. Т., 1988. Т.1.)
Do'stlaringiz bilan baham: |