Маъруза Амалий машғулот



Download 0,54 Mb.
bet1/10
Sana20.03.2022
Hajmi0,54 Mb.
#502328
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
13. ЯЗДМ мажмуа янги — копия






Маъруза

Амалий машғулот

1

Янги замон маданиятининг пайдо бўлиши

2

2

2

Маданиятни яратувчи ижодкорлари

2


3

Феодал ва демократик маданиятларнинг нисбатан тенг ривожланиш даври.

2

2

4

Маорифнинг ривожланиши – маданий тараққиётнинг асосидир.

2

2

5

ХВИИ-ХВИИИ асрларда Россияда фан ва маданиятнинг ривожи.

2


6

ХВИИ-ХВИИИ асрларда Россияда фан ва маданиятнинг ривожи.

2

2

7

АШда маориф ва фан ривожи


2

8

Француз маданиятининг янги давр тарихи

2

2

9

ХВИИ аср охири – ХХ аср бошларида Германия маданияти

2

2

10

Техникавий тўнтариш ва оммавий тафаккурдаги ўзгаришлар.


2

11

ХИХ аср охири ХХ аср бошларида техника ва табиий фанларнинг тараққиёти

2

2

12

ХВИИИ аср охири- ХХ аср бошида Хитой


2

13

Янги замон даврида Япония ва Хитой маданияти

2

2

14

ХИХ аср – ХХ аср бошларида рус маданияти

2

2

15

Янги замон даврида Англия маданияти


2

Жами

22

26


Янги замон даври маданияти тарихи фанига кириш
Режа:

  1. Маданият атамасининг тушунчаси

  2. Курснинг долзарблиги ва аҳамияти

  3. Маданият тарихи ва тарихчилари тўғрисида америкалик олимлар фикри

  4. Фикрлар бўлиниши ва замонавий маданият ўрни

1.Маданият атамасининг тушунчаси. Ҳозирги давр изоҳли луғатлар маълумотига кўра маданият атамаси (лотинча cултура сўзидан олинган бўлиб парвариш қилиш, ишлов бериш маъносини англатади) ижтимоий тарихий амалиёт жараёнида инсоният яратган ва яратаётган ҳамда жамият тараққиётида тарихан эришилган босқични характерлайдиган моддий ва маънавий қийматдорликлар мажмуи.
Тор маънода эса моддий маданият (техника, ишлаб чиқариш тажрибаси, ишлаб чиқариш жараёнида вужудга келтирилган моддий қийматдорлар) ҳақида ва маънавий маданият (фан, санъат ва адабиёт, философия, ахлоқ, маориф ва ҳ.о. соҳасида маънавий қийматдорликларни яратиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш) ҳақида сўзлаш расм бўлган.
Маданият тарихий ҳодиса бўлиб жамиятларнинг ўзгаришига қараб ривожланади.
Маънавий маданиятни моддий негиздан ажратиб қаровчи ва уни «элита»нинг руҳий маҳсули деб талқин қилувчи маданиятнинг идеалистик назариялари мавжуд деб ҳисобланарди ва унга қарши марксистлар моддий неъматлар ишлаб чиқариш жараёнини маънавий маданиятнинг ривожланиши учун асос ва манба деб қарор эдилар. Бундай бевосита маданият кенг меҳнаткашлар оммасининг фаолияти билан яратилади, деган хулоса келиб чиқади.
Моддий шароитга боғлиқ бўлган маънавий маданият ўз моддий асоси воситасида автоматик тарзда ўзгармайди, балки нисбий мустақиллик билан характерланади (турли халқлар маданиятларининг ривожланишидаги ворислик, ўзаро таъсир ва ҳ.к.)
2.Курснинг долзарблиги ва аҳамияти. Маданият тарихи ҳам худди иқтисодий, сиёсий тарих, халқаро муносабатлар тарихи сингари нисбатан мустақил тарихий фан ҳисобланади. Шу билан бирга бу фанларнинг нисбатан мустақиллигини ҳам ва бу мустақилликнинг нисбийлигини ҳам унутмаслик керак. Бу нима дегани? Биринчи кўринишда, тарихчи маданият тарихининг ички қонуниятларини тадқиқ қилиш имкониятидан маҳрум бўлиб моддий ҳаётдан маънавий кўриниш ёки ўзгаришларни чақириш йўлини тутади. Иккинчи ҳолатда эса у тарихий-маданий жараён хусусиятининг мутлақлигини (абсолют) кўрсатиб, бу устқурмавий ютуқни (феномен) базисдан ажратиб, маънавий ҳаёт кўринишларини идеалистик тарзда ифодалашга ёндашади.
Маданият тарихи ўз соҳасига, яъни фан тармоғига эга бўлиб, уни қисқагина қилиб одамзоднинг Ҳомо сапиенс пайдо бўлганидан то ҳозирги кунларимизгача бўлган маънавий ривожланиши деб айтиш мумкин. Шу билан бирга маданият тарихининг маданият назариясидан фарқ қилишини ҳам эътиборга олмоқ керак. Назария айнан шу жараённи абстракт тарзда, яъни маълум бир даврда, алоҳида олинган бир минтақадаги маданий тараққиётнинг аниқ шароитларини инобатга олмаган ҳолда, фақат унинг умумий қонуниятларини аниқлашга интилади. Маданият тарихи эса маънавий ҳаёт ривожини аниқ тарихий шароитда, мавжуд давр, минтақа, мамлакатларнинг асосий хусусиятларини инобатга олган ҳолда тарихий воқеийлик билан уйғунлаштириб ўрганади. Маънавий ҳаётда рўй берадиган ҳар қандай жараён маданият тарихига тегишли бўлади. Лекин маданият тарихи бу жараённи кўпгина махсус фанлардан – жумладан фан тарихи ёки унинг тармоқлари бўлган адабиёт тарихи, меъморчилик, музика, рассомчилик тарихлари ва ҳоказолардан фарқ қилиб, ўзгача мақсадларни кўзлаган ҳолда ўрганади. Юқорида қайд қилинган фанлар учун бевосита уларга таалуқли томони муҳимлигига эътибор қилинади, уларнинг ижтимоий фикрлардаги шу йўналишнинг ривожига қўшган ҳиссаси билан белгиланади. Масалан, Ньютон, Менделеев, Павлов физика, химия, биология тарихи соҳаларини ўрганган бўлсалар, Шекспир, Чайковский, Моне – адабиётда, музикада ва рассомчилик тарихи соҳасидаги тараққиётига эътибор берганлар. Тўғри, ҳар қандай тадқиқот жараёнида мутахассислар ўз соҳаларига тегишли чегараларидан чиқиб, бошқа фанлар билан боғлиқлик томонига ҳам эътибор қаратадилар ва бу узвийлик фанлар ёки маданиятнинг тараққиётига катта ҳисса қўшишини таъкидлайдилар.
Маданият тарихи ҳеч қачон у ёки бу воқеийликнинг фалсафий ёки мусиқий тарихини, маънавий соҳадаги бу тармоқларнинг келгуси тараққиётга қўшадиган ҳиссаси ва аҳамиятини инкор этмайди. Лекин маданият тарихчиси учун энг асосийси уларни ўрганилаётган даврда турли синфлар ва ижтимоий гуруҳларнинг маънавий ҳаётида тутган ўрнини аниқлашдан иборат.
3. Маданият тарихи ва тарихчилари тўғрисида америкалик олимлар фикри. Маданият тарихчиси маънавий фаолиятдаги барча тармоқларнинг мутахассиси бўлаолмайди ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Америкалик таниқли, маданият тарихчиси Д.Реджиннинг сўзларига қараганда, у «доимо маданиятнинг ўзига хос тармоқларидаги вазиятни тарихий вазиятларга қўшиш», у «энг аввало синтезчи, яъни кенг қамровли умумлаштирилишига йўл очиб берувчи»дир. Д.Реджиннинг фикрича ғарб маданиятидаги ҳозирги ҳолатнинг бошланишига ХВИИИ аср охири ХИХ аср бошларида асос солинган ва ўшандан бери ҳеч қандай сифатли ўзгаришлар юз бермаган. Айнан ўша даврда ақлу заковат соҳиблари ва рассомлар «классик дунёнинг шакл, форма ва таъриф формулаларига қарши чиқдилар», шу учун ҳам 1800 йил маданият тарихини икки даврга бўлади. Реджин ўз «даврланишига» асос сифатида турли давр одамларининг алоқани узиш, бегоналашиш масалаларига бўлган муносабатларини танлайди. Унинг фикрича ХВИИИ аср охиридаёқ «шахсларнинг жамиятдан ажралиб чиқиш ҳолати ўз аксини топган эмиш».
Аммо шундай фикрни ҳамма ҳам қўллаб қувватлаган деб бўлмайди. Масалан, Америка тарихчилар ассосиасиясининг собиқ президенти К.Бритон ғарбдаги ҳозирги маданиятнинг бошланиш даврини ХВИИИ аср бошларидан деб ҳисоблайди. «ХВИИИ асрга хос дунёқараш, ҳаётни тушуниш ўтган икки аср давомида гарчанд шаклан ўзгарган бўлсада, лекин барибир, ХВИИИ аср бизнинг ҳаётга бўлган муносабатимиз асосини ташкил этади, айниқса АҚШда», деб айтади. Бу билан у «ҳозирги ҳар бир америкаликни нафақат ХВИИИ аср маърифатчиларининг, балки Уйғониш ва Гуманизм даҳоларининг ҳам бевосита меросхўри» деб эълон қилади.
4. Фикрлар бўлиниши ва замонавий маданият ўрни. Аммо, худди сиёсат сингари, маданият тарихини ўрганишда ҳам мутахассислар ўртасида бирдамлик йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Марксистик маданиятшунослар ХИХ аср охири-ХХ аср бошларини капиталистик маданият инқирозининг бошланиш даври деса, америкалик таниқли маданиятшунос олим Г.М.Печтер «1900-1914 йилларни Европа маданиятининг энг юқори чўққиси» деб билади. Канадалик олим Н.Фрай эса ҳозирги давр маданиятининг бошланғич даври деб 1867 йилни танлади ва у кўпчилик ўйлаганидек Канаданинг айнан 1867 йилда доминионлик ҳуқуқини олгани билан эмас, балки 1867 йилда Бодлер ўлганлиги ва бу ўлим олдинги давр маданий тараққиётини якунлаганидан далолат деб билади. Шундан сўнг у бир қатор шахслар - Дарвин, Маркс, Фрейд, Рембо, Флобер, Достоевский, Нисще ва ҳ.к. номини келтириб, айнан улар янги аср руҳини белгиловчилари деб баҳолайди. Мантиқсиз, ички боғловсиз, ҳатто хронология инобатисиз ҳам барибир таъкидлаш керакки, «янги аср шундан бошланади», - дейди у.
Шуни таъкидлаш лозимки, мутахассислар ўртасидаги ўзаро фикр бўлиниш, танқид ва инкор жараёнлари маданият тараққиётини олдинга чорлайди. Бугунги кунда, айниқса, маданият масалалари биринчи даражали, долзарб ва муҳимлиги билан ажралиб туради, чунки у ижтимоий тараққиётнинг қудратли фактори сифатида номоён бўлмоқда. Ахир у инсон ҳаётий фаолиятининг ҳамма жабҳаларини-моддий соҳа ва кишилар эҳтиёжининг асосидан бошлаб, то инсон маънавиятининг энг буюк кўрсатгичларигача, барини ўзида акс эттирган. Бугунги кунда маданият – демократик ҳаракатнинг узоқ йилларга мўлжалланган дастурини амалга оширишда муҳим омиллардан бири: фуқаролик жамиятини қуриш ва мустаҳкамлашда, инсоннинг ижодий қобилиятига йўл очишда, демократияни чуқурлаштиришда, ҳуқуқий давлатни қуришда ҳал қилувчи омиллардан. Маданият жамиятнинг ва алоҳида олинган шахсларнинг турли ҳаётий фаолиятига - меҳнати, турмуши, бўш вақти, фикрлаш соҳаси, жамиятнинг ва шахснинг турмуш тарзи ва ҳоказо соҳаларга ўз таъсирини ўтказади.
Ҳозирги даврда дунё миқёсида шаклланган реаллик инсон онгини тамоман ўзгартириб юборди, - энди унинг нигоҳи шахсий ҳаёти чегараларидан анча узоқларга қаратилган, энди унинг онги фақатгина туғилган ва вафот этган кунларни белгилаш билан чегараланиб қолмайди. Одам онгининг тарихий давр билан ҳамоҳанг бўлиши бугунги кунда қонуний ҳақиқат, у айни бир пайтда, ҳам ўзининг тарихий-маданий илдизларигача суяниб, ҳам келажакка, - ижтимоий-маданий камолотга етиш, уни халқаро алоқалар миқёсида ривожлантириш имкониятларини қидиради, хуллас, дунёдаги барча мамлакатлар, бутунжаҳон маданий тарихий жараёнига тортилади.

2-мавзу: Янги замон маданиятининг пайдо бўлиши.


Режа:
Кириш
Ижтимоий фикрлардаги ўзгаришлар
Янги маданият ва феодал доиралар
Бадиий ва маънавий фаолиятнинг назарий асослари
Уйғониш даври маданияти – янги маданият жарчиси.
1. Кириш. Капиталистик жамиятга хос маданиятнинг муҳим қирралари феодал тузуми давридаёқ шаклланади. Бу янги замон маданиятининг дебочаси бўлиб, капиталистик тартибларнинг ўсиши билан ёнма-ён ривожланиб боради. Тахминан ХВ асрда эҳтимол ундан ҳам олдинроқ Италияда бу элементлар шу даражада ўсдики, унинг заминида вужудга келган Уйғониш маданияти нафақат мавжуд ҳукмрон феодал маданиятига қарши тура олади, балки феодал жамиятининг юқори қатламлари маънавий ҳаётига ҳам кира билди. Энг асосийси, шундай маънавий бойлик яратдики, у умрбод умуминсоний маданият сафидан ўрин олди. Минг йиллар давомида олам ва инсон тўғрисида ҳукмрон бўлган тушунчаларнинг кескин даражада ўзгаришини таъминлаган қудратли ижодий имкониятларнинг асоси нимада? Буюк мўйқалам усталарини, наққошларни, шоир ва мутафаккирларни, олимлар ва сиёсий таълимот асосчиларини илҳомлантирган манба қайси эди? Энг аввало бу манба деб Уйғониш даврида дунё кўрган, мустақил равишда ижод этган даҳоларни айтиш ўринлидир. Қолаверса халқ инсоният эришган ютуқлар, ҳунармандлар, мануфактура ишчилари, майда ва ўрта савдогарлар ва ҳоказо қайсиким, бошқалардан олдинроқ жамиятни ўзгартиришни тушуниб етганлар ҳам шулар.
2.Ижтимоий фикрлардаги ўзгаришлар. Ренесанслик дунёқараш энг аввало ишлаб чиқаришнинг тез суръатлар билан ўсишидан пайдо бўлди, жамиятда халқ оммаси орасидан бош ишлаб чиқарувчи куч сифатида иштирок этган ва уларда шахсий ташаббус, ғайрат, тадбиркорлик, ихтирочилик имкониятларининг намоён бўлиши билан боғлиқ. Ишлаб чиқариш технологиясининг такомиллашуви, тўқима сифатини яхшилаш зарурати, меҳнат қуроллари, рақобатчилар билан курашиш қуроллари (ҳам ички, ҳам ташқи), ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, табиат тўғрисидаги билимларни доимо ошириб боришни талаб қиларди, уларни мувофиқлаштириш йўлларини излаш, янгиликлар киритиш, шу билан бирга бошқа халқлар ҳаёти, турмушини ўрганишни тақозо қиларди. Технологиядаги ўзгаришлар, маҳсулот айрбошлаш савдоси ўрта аср қишлоқ хўжалиги ривожига нисбатан жуда тез суръатлар билан ўсди. Янгиликлар ихтиро қилиш, уларга кўникма ҳосил қилиш ва кундалик турмушда улар туфайли юз берган ўзгаришлар нафақат меҳнат малакасини ошириш, балки шу билан бирга ақл-идрокни, қобилиятни ошириш манбаига айланди. Бутун ўрта асрлар давомида черковнинг маънавий ва ахлоқий турмушдаги ҳукмронлик мавқеига қарши кураш олиб бордилар, турли еретик ҳаракатлар, эпик (ҳикоявий) асарлар вужудга келди, жанглерлар, гастролерлар (тўғри келган ишни бажарувчи) ва ҳ.к. пайдо бўлиб халқ орасига юра бошладилар. Лекин бу янгиликларнинг барчаси фақат капиталистик тараққиёт даврида ўз ўрнини топиши мумкин эди, чунки буларнинг ҳаммаси мавжуд феодал жамияти маданиятига, маънавиятига ва ахлоқига зид эди. Янги дунёқараш инсонни улуғлади, унда ўзига ишонч яратди. Айнан шу қирралар гуманистик психология ва ғоясида акс этилди, инсонга эркин шахс сифатида муносабатда бўлиш, унга табиатан бахтга эришиш ҳуқуқи борлиги таъкидланди. Бу уйғониш даври эди. Бу давр (Ренессанс) Ғарбий ва марказий Европа мамлакатларининг маданий ва ғоявий ривожланишидаги давр (Италияда ХИВ-ХВИ асрлар, бошқа мамлакатларда ХВ аср охири- ХВИ аср), ўрта асрлар маданиятидан янги давр маданиятига ўтиш даври. У давр маданияти моҳият-эътибори билан (акси) антифеодал маданият бўлиб, унинг фарқ қилувчи хусусиятлари: дунёвий, аксиклерикал, гуманистик дунёқараш, антик давр маданий меросига мурожаат қилиш, бамисоли унинг «қайта уйғониш»и эди.
Уйғониш даврининг идеологияси сифатида гуманизм ўз тараққиётининг юқори чўққисига монархлар, задагонлар ва шаҳар уламоларининг хизматида бўлган қобилиятли кишилар ижоди натижасида эришди. Эразм Ратердамскийнинг халқ оммасини «кўп бошли ҳайвон» деб баҳолаганини унутмаслик керак. Гарчанд бу кишилар ўзларининг турмуш тарзи ва қизиқиш доиралари билан «шаҳар демократиясидан» анча узоқроқ бўлсаларда, лекин айнан уларнинг қадриятлар тизими буюк даҳолар томонидан қайта ишланиб яхлит демократик дунёқараш концепцияси яратилди. Қайсидир маънода улар халқ билан ҳам боғлиқ эдилар. Ижтимоий фикрлар тарихида чуқур из қолдирган буюк мутафаккирлар (Масалан, Лоренцо Валла, Мишел де Монтен, Иоганн Рейхлин, Томас Мор) билан жисмоний ёки бошқа турдаги меҳнат билан шуғулланадиган шаҳар аҳолиси орасида шаклланаётган демократик зиёлилар мавжуд эдики, улар халқ билан нафақат яқин алоқада, балки унга тегишли ҳам эдилар. Булар турли савдо ва саноат фермаларининг хизматчилари, давлат ва шаҳар мунисипалитетидаги чиновликлар, ўқитувчилар, врачлар, юристлар ва шу билан бирга айниқса Италия шаҳарларида рассомлар, ҳайкалтарошлар, шоирлардан иборат эдилар.
Шаҳар аҳолисининг демократик оммаси, албатта ижтимоий жиҳатдан турлича эди, шунинг учун ҳам жамиятнинг турли қатламларидаги дунёқарашда бўлиниш пайдо бўлди. Бу гуманизмдаги баъзи бир қарама-қарши ғоялар шаклланишига сабаб бўлди. Шунга қарамай, умуман олганда бу оммага ягона бир дунёқараш бор эди. Чунки шаклланаётган буржуазия ҳам, ёлланма ишчилар ва барча ўтиш даври қатламлари ҳам феодал тузумига қарши курашиб, янги иқтисодий тартиб тарафдорлари эдилар. Айнан шу умумий яқинлик буржуа маданиятининг пайдо бўла бошлаганидан далолат беради, лекин буржуа ахлоқнинг ўзига хос хусусиятларини мужассамлаштирган бу маданият ҳам умумдемократик маънавиятдан ажралиб чиқмаган, алоҳида маданият бўлиб шаклланмаган эди, гарчанд унинг айрим элементлари Уйғониш даври маданиятига мавжуд бўлса ҳам.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки феодал жамиятининг ҳукмрон доиралари, черков руҳонийлари ҳам гуманизм ва уйғониш тизими таъсиридан четда қололмадилар, шаҳар задагонларини эса айтмаса ҳам бўлади. Шаҳар бошқаруви билан машғул шахслар шаҳардаги «эркинликлар»ни сақлаб қолишдан манфаатдор бўлиб, кўп ҳолларда феодаллар ва руҳонийлар тайзиқидан қутулиш йўлларини излар эдилар. Борган сари тадбиркорлик ва ички савдо муносабатларига ўз иштирокларини кенгайтириб борган бу задагонлар ишлаб чиқариш фаолиятидаги тўғаноқларни йўқотиш ва божхона шартларини юмшатишдан манфаатдор эдилар. Қисқаси, капиталистик муносабатларнинг ўсиши шаҳар задагонларини ўз гирдобига тортиб, улар ҳисобига шаклланаётган буржуазия сафларини кенгайтирди.
3. Янги маданият ва феодал доиралар. Таъкидлаш лозимки, черков таъсирининг бирмунча пасайишидан кўпгина дунёвий феодаллар ҳам манфаатдор эдилар. Шунинг учун гуманистларнинг бу йўналишдаги асарлари уларга ҳам манзур тушди. Тўғри, бу феодаллар черковнинг маънавий ҳукмронлигига бутунлай чек қўйиш мақсадидан узоқроқ эдилар, лекин уни қисман бўлсада чеклашни истардилар. Шунинг ўзи ҳам феодал задагонлар томонидан гуманистларни ўз ҳимоясига олиш, уларни моддий жиҳатдан қувватлаш, баъзида черков ҳужумларидан асраш учун етарли эди.
Лекин янги ғояни баъзи ҳукмдорлар ва шаҳар задагонлари томонидан қўллаб-қувватлашининг бошқа сабаблари ҳам бор эди. Феодал жамиятининг ҳукмдорлари ишлаб чиқарувчи уларнинг кучлаининг ривожидан манфаатдор эдилар ва бу жараён ўз ҳукмронликларига путур етказмайди деб ўйлардилар. Аксинча, шаклланаётган буржуазия томонидан бойликларнинг жамғарилиши солиқ шаклида олинадиган даромадларни оширишга имконият берар, ишлаб чиқаришнинг ўсиши қурол-аслаҳа етказиш ва қуролланишни, сарой аҳлининг «ақлланиши» эса халқаро миқёсдаги мавқеини мустаҳкамлашда асқотарди. Ишлаб чиқариш кучларининг ўсиши табиат қонунларини ўрганишни, ёшларнинг дунёвий билимларни эгаллашини тақозо қиларди. Айнан гуманистлар илғор маърифий таълимотларни илгари сурган эдилар. Ва ниҳоят, маълум маънода гуманистларни қўллаб-қувватлаш ва керак бўлганда ўзини янги ғоялар тарафдори этиб кўрсатиш йўли билан «юқори» табақалар оммага бўлган таъсирларини ҳам сақлаб қолмоқчи эдилар. «Юқори» табақаларнинг гуманизм ва гуманистларга нисбатан тутган усулларини кўрсатиш учун юқоридаги мисоллар етарли албатта. Лекин гап фақат бу усулларда эмас. Улардан ташқари Уйғониш руҳиятининг «юқорилар», дунёвий ва қисман руҳоний феодаллар орасига ҳам кириб борганини инобатга олмоқ керак. Буларнинг ҳаммаси оз миқдорда бўлсада Уйғониш даври кишиларининг фикрлаши ва хулқ-атворида қандайдир умумийлик бор дейишга асос беради. Қайси давр бўлмасин, ҳар доим маънавий дунёда синфий ва ғоявий фарқлардан холис маданиятнинг умумий элементлари бўлади. Булар объектив дунё тўғрисидаги билимларнинг умумийлиги, коммуникасия (йўл, алоқа) турлари, тил бирлиги, феъл-атвордаги баъзи қоидалар бирлиги ва ҳ.о.лар билан белгиланади.
4. Бадиий ва маънавий фаолиятнинг назарий асослари. Капиталистик тартиблар ривожи натижасида вужудга келган тарихий силжиш ўрта аср одамининг ўз табақаси, ижтимоий ўрни билан боғлаб турган занжирларни бирмунча бўшаштириб юборди. Бу ҳол айниқса шаҳарларда сезиларли эди. Чунки айнан шаҳарларда тез фурсатда катта бойликларга эга бўлиб оиланинг ижтимоий мавқеини ўзгартириш мумкин, лекин шу билан бирга мулкни тез барбод қилиб касод бўлиш ҳам шаҳарда юз беришини унутмаслик керак. Гуманизм ғоялари ўзининг объектив баҳолари билан ҳукмрон синфнинг алоҳида шахслари ёки гуруҳлари эътиборини ўзига жалб этди, бинобарин, бунда улардаги манфаатдорлик, тактик далиллар ва бошқа факторлар ҳам ундарди. Бу хусусиятлар энг аввало санъатга тегишли, чунки у бутун Уйғониш маданиятида шунчалик юқори ўринни эгаллаган эдики, эҳтимол ҳеч қачон бундан олдин ҳам, кейин ҳам шу даражага кўтарилмаган.
Тўғри, ҳаққонийликнинг бадиий ифода этилиши илмий-назарий ёки мантиқий ниқликка тенг келолмайди, лекин шунга қарамай унга шундай бир устунлик борки у омманинг руҳий дунёси билан бевосита боғлиқ, инсон онгига ўрнашиб қолган воқеилик жараён билан уйғунлашган. Инсон фаолиятининг барча соҳаларида бевосита ўзаро боғлиқ ҳолда яратувчилик, билишга интилиш ва қадриятга суяниш ҳолатлари мавжуд бўлади, санъат асарларида эса бу соҳаларнинг барчаси уйғунлашади. Айнан шу рассом томонидан яратилган «реал янгилик» ҳаққонийликни англашдаги дастлабки қадам ва унинг ғоявий-эстетик баҳоси ҳисобланади. Баъзи олимлар санъатнинг ўзига хос бу қирраларини эътироф этишга интилиб, бадиий фаолиятни маънавийликдан ажратиб, инсон фаолиятининг алоҳида, мустақил тури деб кўрсатмоқчи бўладилар. (Бундай ғояни масалан, М.С.Каган ўзининг «Человеческая деятелност» асарида илгари сурган. М., 1977 с 183.). Айтиш лозимки санътнинг синтезлик ҳарактерини бу даражада таъкидланишининг унинг ўзига хос хусусиятга эга эканлигини кўрсатади. Мабодоки шундай экан, бадиий фаолиятни маънавий фаолиятнинг махсус тури деб аташ тўғрироқ эмасми?-деган фикрни Л.Е.Кертман илгари суради.
5. Уйғониш даври маданияти – янги маданият жарчиси. Уйғониш даврида санъатнинг мислсиз даражада юқори кўтарилишининг исботи сифатида ўрта асрнинг юз йиллари давомида халқнинг «кулгили» ва «карнавал-майдонли» маданияти олдинлари шеърият, мўйқаламлик, меъморчилик ва ҳ.к.ларга ўз аксини топмаган бўлиб, эндиликда ниҳоят профессионал бадиий ижоднинг кенг майдонига чиққанлиги билан ҳам изоҳлаш мумкин (Бахтин М.М. «Творчество Франсуа Рабле и народная культура средневековя и Ренессанса» («Ф.Рабленинг фаолияти ва ўрта аср ва ренессанс даври халқ маданияти») М., 1965.). француз гуманист ёзувчиси Ф.Рабле (1494-1553) китобининг 4 томи у ҳаётлигида, (1533-1552 йй.) 5-китоб эса 1564 йил чоп этилди. Бу Франция уйғониш даврининг энциклопедик хотираси.
Майдон тўла карнавал манзаралари, порт шаҳарларидаги дунё кўрган кишиларнинг саргузашт ҳикоялари, шўх монахлар, алданган эрлар, тадбиркор гўзаллар тўғрисидаги анекдотларнинг Дж.Бокаччо ва Жефри Чосера новеллаларида акс эттирилиши ўрнини аста-секин гуманизм ғоялари билан суғорилган, Рабле, Сервантес ва Шекспир асарлари эгаллай бошлади. Рус олими М.Бахтин ўрта аср халқ маданияти билан Ф.Рабленинг машҳур «Гаргантюа ва Пантагрюэл» романи ўртасидаги боғлиқликни чуқур ўрганди ва адабиётшуносликни «гротескли реализм» тушунчаси билан бойитди. Бу узвийлик Бахтин фикрича «ҳукмрон бўлган дунёқарашда», ҳар қандай шартли, ҳаракатдаги ҳақиқат, ҳар қандай оддий, кўникилган, умум қабул қилинган қарашлардан озод этиб янгича дунёқарашнинг шаклланишига ёрдамлашади, мавжуд ва бўлиш эҳтимоли бўлган барча кўринишлар нисбий, нисбатан эканлигини ҳис этишга ундайди.
Лекин баъзи олимларининг фикрича Бахтин концепциясида халқ маданияти билан гуманизм ғоялари ўртасидаги боғликлик ё эътибордан четда қолган, ёки унга етарли эътибор берилмаган. Ваҳоланки, айнан шу икки соҳа синтези ренессанс санъатининг шундай бадиий камолатини таъминлайдики, унинг олдида нафақат черков аҳлоқининг зоҳидлик ва жоҳиллик эътиқодлари бардош бера олди ва нафақат феодаллар ўз саройларини буюк рассомлар асарлари билан безашни афзал кўрдилар, балки черковнинг ҳам турли лавозимдаги ходимлари, монастрлардан бошлаб то папагача Леонардо да Винчи, Рафаэл, Микеланжело каби даҳоларнинг ёрдамисиз ўтолмадилар. Агар санъат Уйғониш маданиятига имтиёзли ўринни эгаллаган бўлса, санъат қирралари ичида гуллагани рассомчилик, ҳайкалтарошлик ва меъморчилик тармоқлари эди. Рассомлар ўша даврда яратган жозибали, буюк асарлар табиатда учраган реалликни шунчаки кўчириш эмас, балки ҳаётни кўрсатиш, кўрсатганда ҳам шунчаки стихияли вужудга келган илҳом билан эмас, балки қатъий илмий асосда, яъни анатомия, оптика, ботаника, астрономия ва бошқа фанлардаги аниқликларни инобатга олган ҳолда ижод этганлар.
Ҳозирги даврдаги баъзи хорижлик олимлар бадиий ва илмий ижоднинг Европада юқори даражада синтезлангани (уйғунлашгани)ни таъкидлаб, бу кенг имкониятлар йўлини очиб берганини кўрсатади. Масалан, Бостон университетининг профессори Эджертон «нима учун Ғарб ХВИ асрдан кейин тўсатдан бутун дунё ҳукмронлигини ўз қўлига олди? Нима учун ўрта асрларнинг узоқ йиллари давомида технология ва фан соҳасида Европадан устун турган Хитой ва Ислом цивилизасияси Европа Уйғонишидан кейин сезиларли суръатда орқада қолиб кетди? Шу учун ҳамки, деб жавоб беради С.Эджертон,- Европада фан ва санъат ўша даврда органик жиҳатдан бирлашган эди. Эджертон мақоласини чоп этган ЮНЕСО нашриётининг муҳаррири, француз олими Ж.Метро бу фикрни янада равшанлаштиради. «Имкониятлар йўналиши..., рассомларнинг сезиш, кўриш қобилиятидан ва олимларнинг тадқиқотларидан бошланади ва кўп жиҳатдан ғарб тафаккурининг символини намоён этади…; Ҳеч қаерда илмий асослар ва рассомлар санъатининг уйғунлиги Европа ренессанси давридаги даражасигача кўтарилган эмас». Аммо бу муаллифлар Европанинг янги замон даврида тез суръатлар билан ривожланишининг асосларидан бири сифатида ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ва ишлаб чиқариш муносабатларидаги силжишлар ҳам борлигини эътибордан четда қолдирадилар ва фақат устқурма жараёнларини тан оладилар.
Ўша даврда юқори дид билан қиёмига етказиб чизилган мадонналарга нафақат оддий кишилар маҳлиёлик кўзи билан боқар эдилар, ҳаётдаги гўзалликлар таъмини тотишга бошқа тоифа кишилари - феодал қаср эгалари, католик черковининг юқори лавозимдаги руҳонийлари, қироллар, папалар ва ҳ.о лар ҳам мафтунлик билан қарар эдилар, чунки бу ҳақиқий гўзаллик эди. Леонардонинг Джокондаси, Микеланжелонинг ўлаётган қули, ренессанснинг эркин, озод, очиқ қуёшли архитектурасининг ўзи ҳам ниҳоятда гўзал эди. Ҳукмрон синфнинг оддий вакиллари гарчанд гуманистларнинг ҳаёт тарзларига яқин бўлмасалар ҳам, уларнинг асарларини ўқимасалар ҳам, лекин улар Мона Лизаннинг сирли жилмайишига бефарқ бўлолмасдилар. Ахир «Гептамерон» ҳам «пастки табақалар» орасида эмас, балки Маргарита Новарская атрофидаги аристократлар даврасида вужудга келган-ку.
Уйғониш санъати умум инсоний аҳамият касб этмаганда ҳукмрон синфнинг ҳеч бир табақаси онгини забт этолмас эди. Шу билан бирга таъкидлаш керакки, «юқори» дагиларнинг маълум қисмини забт этмай туриб рассомлар, ҳайкалтарошлар ва айниқса меъморлар ўз фикр-орзуларининг кўпчилигини амалга ошира олмас эдилар, чунки фақат мулкий табақалар ёрдамида, улар сарф этадиган маблағлар эвазигагина йиллар давомида яратиладиган асар, черковнинг янги биноси, сарой ва ҳ.о. биноларни қуриш мумкин эди. Ҳатто буюк олимларнинг ижоди ҳам задагонларнинг ҳомийлигисиз қиёмига етмасди.
Уйғониш даври маданияти намоёндаларининг бир қисм «юқори»лар томонидан қўллаб-қувватланиши ўз моҳияти билан умуминсоний бўлган, демократик руҳдаги маданият кучли таъсирга эга бўлиб жамиятнинг турли қатламлари маданиятига таъсир ўтказади. Лекин бир ҳақиқатни ҳам четлаш мумкин эмас. Кўпчилик юқори табақа вакиллари, айниқса чекка ўлкалардаги задагонлар, реакцион кайфиятидаги руҳонийлар ҳар қандай янги, эркин фикрларга қарши эдилар, чунки бу қарашлар йиллар давомида одат бўлиб келган ва черков ўрнатган тартибларга зид эди. Баъзи жойларда, яъни капиталистик укладлар ҳали кучсиз ва таъсирсиз бўлган ҳудудларда феодал маданият Уйғониш маданиятидан устун келганди. Албатта бу унинг илмий ёки бадиийлиги билан эмас, балки тарқалиш миқёси ва аҳоли онгида кўпроқ ўрнашиб олиши билан боғлиқ. ХВИ аср ўрталаридаёқ, Италияда ҳали Микеланжело ва Тисион ижод этиб турган бир даврда, католик Испания ва англиканли Англияда Сервантес ва Шекспир ижоди ёрдамида Уйғониш юқори чўққисига чиқиши керак бўлган бир вақтда католик реакция аллақачонлар Европа бўйлаб ўч олиш гулханларини ёқиб, изғиб юрарди. Бу ўтиш даври эмас, яъни Уйғониш давридан кейин католик реакциянинг келиши эмас. Бу чуқур инқирозга дуч келган, лекин ҳанузгача ўз ҳукмронлигини сақлаб келаётган феодал маданиятининг Уйғониш маданияти билан кураши эди. Бу кураш албатта охир-оқибатда янги ижтимоий тузум, капиталистик жамиятга йўл очиб беради.
Аммо юқорида қайд этилган фикрлар асосида Уйғониш даври маданиятини буржуазия маданияти деб ҳисоблашга асосимиз йўқ. Ваҳоланки, биздаги мавжуд баъзи тарихий адабиётларда у айнан шундай талқин этилган. Масалан, «Всемирная история»да таъкидланишича «Новое мировоззрение закладывало основы будущего буржуазного мировоззрения» Историческая энциклопедияда эса ундан ҳам кўпроқ аниқлик билан кўрсатилганки «сущност мировоззрения эпохи Возрождения прежде всего и в конечнем счете должна быт понята как мировоззрения буржуазии- толко создававшегося и в то время еще революси онного класса…»
Демак, хулоса қилиб айтганда Уйғониш даври маданиятига феодал тузуми инқирозга юз тутишининг бошланиш давридаги демократик маданият деб қараш мумкин, қайсиким у ўзида энди куртакланаётган (ёки бошланаётиган) буржуа маданияти элементларини ҳам мужассамлаштирган, лекин ҳали мустақил маданият бўлиб шаклланмаган давр. Уйғониш даври маданиятида нафақат буржуа маданиятининг пайдо бўлиши, балки кейинчалик бутун бир давр, янги замон маданиятининг умумий пойдевори, замини сифатида қараш мумкин.



Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish