Кўпчилик тубан ва юксак ўсимликларда бири йирик , хивчинсиз ва ҳаракатланмайдиган ҳамда запас озиқларга бой бўлган гамета, яъни тухум ҳужайра билан, иккинчиси нисбатан кичик хивчинларга эга ҳаракатчан эркак гамета – сперматозоид билан қўшилади. Жинсий жараённинг бу усули оогамия деб аталади. Кўпчилик уруѓли ўсимликларнинг эркак гаметалари ҳаракатчанлик хусусиятини йўқотган, шунинг учун улар спермиялар деб номланади. Баъзибир сувўтлар (яшил сувўтлар бўлимининг маташувсимонлар синфи) вакилларида жинсий жараённинг ўзига хос кўриниши, яъни маташув ёки конъюгация кузатилади. Бунда гаметаларга ажралмаган икки ҳужайра протопластларининг ўзаро қўшилишидан иборат. Тубан ўсимликларда тухум ҳужайра ҳосил бўладиган гаметангий оогоний, юксак ўсимликларда эса архегоний деб аталади. Эркак гаметангийлар ҳар икки группадаги ўсимликларда ҳам антеридий дейилади. - Кўпчилик тубан ва юксак ўсимликларда бири йирик , хивчинсиз ва ҳаракатланмайдиган ҳамда запас озиқларга бой бўлган гамета, яъни тухум ҳужайра билан, иккинчиси нисбатан кичик хивчинларга эга ҳаракатчан эркак гамета – сперматозоид билан қўшилади. Жинсий жараённинг бу усули оогамия деб аталади. Кўпчилик уруѓли ўсимликларнинг эркак гаметалари ҳаракатчанлик хусусиятини йўқотган, шунинг учун улар спермиялар деб номланади. Баъзибир сувўтлар (яшил сувўтлар бўлимининг маташувсимонлар синфи) вакилларида жинсий жараённинг ўзига хос кўриниши, яъни маташув ёки конъюгация кузатилади. Бунда гаметаларга ажралмаган икки ҳужайра протопластларининг ўзаро қўшилишидан иборат. Тубан ўсимликларда тухум ҳужайра ҳосил бўладиган гаметангий оогоний, юксак ўсимликларда эса архегоний деб аталади. Эркак гаметангийлар ҳар икки группадаги ўсимликларда ҳам антеридий дейилади.
Насллар галланиши. Юксак ўсимликлар тубан ўсимликлардан фарқланиб, уларнинг зиготаси кўп ҳужайрали муртакни ҳосил қилади. Муртакнинг ўсиши ва ажралиши натижасида секин – аста жинссиз насл (спорофит) шаклланади. Зигота диплоид хромосомалар сонига эга бўлгани учун шаклланган спорофит наслининг барча ҳужайралари ҳам икки марта ортиқ хромосомалар сонига эга бўлади. Спорофит наслда, яъни поя баргли ўсимликда спорагийлар ҳосил бўлади ва улардан споралар пайдо бўлади. Споралар ҳосил бўлишида мейоз бўлиниш кузатилади ва натижада ҳар бир ҳужайра спорофит насл ҳужайраларига нисбатан хромосомалар сони икки марта камайган гаплоид сонга эга бўлиб қолади. Шундай қилиб, юксак ўсимликларнинг тараққиёт циклида ҳам маѓиз босқичлари алмашинади. Ҳар бир спора ўсиб жинсий наслгаметофитни ҳосил қилади. У икки жинсли ёки айрим жинсли ўсимта (гаметофит) бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |