Насллар галланиши. Юксак ўсимликлар тубан ўсимликлардан фарқланиб, уларнинг зиготаси кўп ҳужайрали муртакни ҳосил қилади. Муртакнинг ўсиши ва ажралиши натижасида секин – аста жинссиз насл (спорофит) шаклланади. Зигота диплоид хромосомалар сонига эга бўлгани учун шаклланган спорофит наслининг барча ҳужайралари ҳам икки марта ортиқ хромосомалар сонига эга бўлади. Спорофит наслда, яъни поя баргли ўсимликда спорагийлар ҳосил бўлади ва улардан споралар пайдо бўлади. Споралар ҳосил бўлишида мейоз бўлиниш кузатилади ва натижада ҳар бир ҳужайра спорофит насл ҳужайраларига нисбатан хромосомалар сони икки марта камайган гаплоид сонга эга бўлиб қолади. Шундай қилиб, юксак ўсимликларнинг тараққиёт циклида ҳам маѓиз босқичлари алмашинади. Ҳар бир спора ўсиб жинсий наслгаметофитни ҳосил қилади. У икки жинсли ёки айрим жинсли ўсимта (гаметофит) бўлиши мумкин. - ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН
- РАХМАТ!
Do'stlaringiz bilan baham: |