60М, 30М, 15М, 12М, 6М и 3М (6000, 3000, 1500, 1200, 600 ва 300мм) ва касрли 1/2М, 1/5М, 1/10М, 1/20М, 1/50М и 1/100М (50, 20, 10, 5, 2 ва 1 мм) модуллар қабул қилинган. Бу модулларни пойдевор, девор, плита, тўсин, колонналар кесимлари ва бошқаларнинг конструктив ўлчамларини белгилашда ишлатилади.
Ягона модул системаси йигма конструкциялар орасидаги тиркиш ва чокларни хисобга олган щолда модул улчамларининг 3 хилини, яъни номинал, конструктив ва хакикий улчамларини кузда тутади.
Конструкцияларни номинал улчамлари Lм - бинонинг кордината уклари оралигидаги (тиркиш ва чокларни тегишли кисми билан биргаликда) масофа;
Конструктив улчам Lх- эса йигма элементларни лойихада курсатилган улчами хисобланиб, номинал улчамлардан тиркиш ва чокларнинг номиналлаштирилган катталигига фарккилади.
Хакикий улчам Lф- тайёр конструкциянинг амалдаги улчами ёки курилган бинонинг режа остидаги хакикий масофага тенг катталик(2.1-расм).
2.1-расм. Конструктив элемент ўлчамлари:
1 – конструктив элемент;
2 – тирқиш;
а) – номинал ва конструктив ўлчами;
б) – амалдаги ҳақиқий ўлчами.
Биноларнинг юк кутарувчи деворлари ва устунлар координация укларига богланади. Деворлари кутарувчи булган биноларда кординацияуклари ички деворлар маркази буйлаб, ташки деворларда эса деворнинг ички киррасида 50 ёки 100 мм га ортиб борувчи масофада утади. Четки каторда жойлашган устунларда эса режауклари уларнинг маркази буйича (ук буйича бошлаб) ёки конструктив элементнинг кирраси буйлаб (0 нуктада богланган) утади.
2.2-расм. Қурилишда модуль тизими:
а) модул текислиги тизими; б) кўп қаватли бино қирқими; в)қаватлараро плитлар ўлчамлари; г) ёпма тўсини ўлчамлари; д) бир қавтли бино қирқими; е) ёпма плитаси ўлчамлари; ПМ – режавий модуль; ВПМ – вертикал режавиймодуль; h – қават баландлиги; Н – бино баландлиги (кратна ВПМ); L – оралиқ; Lн - номинал (модул) ўлчам; Lк - конструктив ўлчам; δ – ашёлар орасидаги меъёрий чок (зазор); с – қаватлараро ёпманинг қурилиш баландлиги; α- ички боғланиш (привязка); b– ташқи боғланиш (привязка); ур. ч.п. – тоза пол сатҳи (уровень чистого пола).
2.3 - расм. Модуль ва координация ўқлари.
Завод шароитида йигма конструкциялар тайёрлаш лойихалаш олдига махсус ни , яъни унификациялашни талаб этади.
Унификациялаш бу- бино умумий параметрлари ва унинг элементлари сонини илмий асосланган холда кискартиришдир. Унификациялаш бир хил типдпги конструкцияларн турли вазифаларга хизмат килувчи биноларда куллашга имкон беради. Жамоат ва саноат бинолари кават баландликлари куйидаги модул каторида , яъни 3.3, 3.6, 4.2, 4.8, 5.4, 6, 7.2, 8.4, 9.6, 10.8, 12.6, 14.4. 16.2, 18 м.
Do'stlaringiz bilan baham: |