6
IV даражада – барча тўқималар, шу жумладан,
суяк
тўқимаси
некрози
кузатилади.
Юқори ҳароратни организмга таъсири.
Қизиб кетиш.
Юқори ҳарорат шароитида ва намлик юқори бўлганда, организмдан иссиқликни
чиқиши ѐмонлашади. Лекин, бу ҳолатда физик терморегуляцияни кучайтириш орқали
(қон-томирларни кенгайиши, терлашни кучайтириш) маълум вақтгача
организм тана
ҳароратини бир меъѐрда ушлаб туришга эришилади, яъни компенсацияланади. Лекин,
ташқи муҳит ҳарорати 33
0
С кўтарилганда, организмдан иссиқлик ажралиши асосан
буғлатиш йўли билан амалга оширилади. Бу эса организмдан иссиқлик чиқишини тўла
таъминлаб беролмайди. Натижада иссиқлик ҳосил бўлиши ва ажралиши ўртасидаги
мутаносиблик бузилади, бу эса тана ҳароратини ортишига,
хусусий гипертермияга
олиб келади, яъни декомпенсация босқичи кузатилади.
Тана ҳароратини ортиши МНСни қўзғалиши, нафас, қон-айланиши ва моддалар
алмашинувини кучайишига олиб келади.
Ўраб турган атмосфера ҳаво ҳарорати янада кўтарилганда, нерв марказларини
ўта қўзғалишига, бу эса уларнинг зўриқишига нафас, юрак фаолиятини бузилиши ва
артериал босимни пасайишига, бу ўз навбатида гипоксияга олиб келади.
Ушбу пайтда ўта кучли терлаш кузатилади, бу эса организмни сувсизланишига,
электролитлар алмашинувини бузилишига олиб келади. Бу даврда қон қуюқлашади
юракка қўшимча юклама беради, бу ҳолат юрак етишмовчилигига олиб келади.
Кислород етишмовчилигини
кучайиб бориши, қалтираш ва охир-оқибат ўлимга олиб
келади.
Жуда тез муддатда тана ҳароратини ортиб кетишини офтоб уруш ѐки иссиқ
уруш деб аталади.
Куйиш
– организмга жуда юқори ҳарорат таъсир этилганда рўй беради, бунинг
натижасида терида маҳаллий деструктив ўзгаришлар кузатилади ва 4та даражаси
тафовутланади.
1-даражада, терини қизариши.
2-даражада, терини ўткир экссудатив яллиғланиши кузатилади.
3-даражада, қисман некроз ва яра ҳосил бўлиши билан кечади.
4-даражада, тўқимани емирилиши, некроз, тери ости тузилмаларигача кириб
бориши кузатилади.
Куйишда фақат маҳаллий ўзгаришлар бўлиб қолмай, балки умумий ўзгаришлар
ҳам кузатилса, куйиш касаллиги деб аталади.
Клиникада куйиш касаллиги қуйидаги босқичларда кетади:
1.
Куйиш шоки
2.
Куйиш токсемияси
3.
Куйиш инфекцияси
4.
Куйишдан кучли
озиб кетиш
5.
Куйишни тугаши
Куйиш шоки асосида, оғриқ омили ѐтади, яъни МНСга кўп миқдорда афферент
импульслар боради. Бу МНСнинг ўта кучли таъсирланишига, бу ўз навбатида нерв
марказларини зўриқишига, нафас ва юрак фаолиятини бузилишига олиб келади.
Куйиш шокида интоксикация кузатилади. Куйишдан ҳосил бўлган токсинлар
тўқималарда М/А
бузилишидан, денатурацияга учраган оқсиллардан, оқсилларни
ферментатив гидролизидан ҳосил бўлади.
7
Куйиш
касаллигини
оғир асоратларидан бири бу-сувсизланишдир.
Организмдан сувни йўқотилишига сабаб зарарланган жойдаги қон томирлар
деворини ўтказувчанлигини ортиши ҳисобига, оқсил ва сув йўқотилишидир. Бу эса
қонни қуюқлашувига, юрак фаолиятини ишини қийинлашувига олиб келади.
Куйишда сув-туз алмашинуви ҳам бузилади, куйган тўқима кўп миқдорда Na
+2
ушлаб қолади, кейинчалик Na
+2
ва сув ҳужайра ичига ўтиб,
плазмани тарк этишади,
натижада ҳужайра гипергидратацияси кузатилади. Шунинг учун куйиш касаллигини
даволашда NaCl эритмаси юборилади.
Калий эса ҳужайра ичидан плазмага чиқади. Гиперкалимияни токсик таъсири
шундан иборатки, миокардни қисқартирувчи ва автоматизм
хусусиятларига таъсир
этади.
Нафас ферментлари активлиги пасайишидан нафас фаолиятини бузилиши
кузатилади. Қуйидаги оқсиллар алмашинуви ҳам бузилади, уларни тотал тарзда
парчаланиши кузатилади, бунинг натижасида антигенлик хусусиятини ўзгартиради ва
бу эса аутоиммун реакцияларини чақиради.
Куйиш
инфекцияси, куйиш касаллигини доимий йўлдоши бўлади, организмда
интоксикация чақиради, чунки бу вақтда барьерлар фаолияти сусайиб кетади.
Организм кахексиядан, анемиядан, ички органларни дистрофик ўзгаришларидан
азоб чекади, пневмания, гломерулонефрит каби асоратлар бўлиши мумкин.
Соғайиш, некторик тўқимани бутунлаш ажралиши, бу ерда грануляцион, чандиқ
тўқимасини ҳосил бўлиши ва жараѐн охирги этапда эпителизация билан тугайди.
Термик жароҳатланиш – тиббий, социал, экономик муаммолар келтириб
чиқаради. Ҳар минутда ер юзида 1 нафар инсон куйишдан азоб чекади.
Do'stlaringiz bilan baham: