Маъруза №13-14. Тугунлар ва линиялар



Download 313,02 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana21.02.2022
Hajmi313,02 Kb.
#61718
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
mar-14



МАЪРУЗА № 13-14. ТУГУНЛАР ВА ЛИНИЯЛАР 
13.1. ТУГУНЛАР ВА ЛИНИЯЛАР 
Интернет қурилмаларнинг (маршрутизаторлар ѐки коммутаторлар) 
уланиш йўллари орқали ўзаро боғланган тармоқлар комбинацияси 
ҳисобланади. Агар пакет битта хостдан бошқа хостга узатилиши керак бўлса, 
у бу тармоқлар орқали ўтиши керак. 
13.1.1. Тугунлар ва линиялар 
Канал сатҳидаги алоқа тугундан тугунгача ҳисобланади. Интернетдаги 
бир нуқтанинг маълумотлар блоки бошқа нуқтага етиши учун кўплаган 
тармоқлардан (LAN ва WAN) ўтиши лозим. Бу LAN ва WANлар 
маршрутизаторлар билан боғланган. Одатда икки охирги хост ва 
маршрутизаторларга тугунлар каби ва улар ўртасидаги боғлиқликга эътибор 
бериш назарда тутилган. 13.1-расм линиялар ва тугунларнинг оддий 
тасвирланишини кўрсатади. Бунда маълумотлар блоки 6та тугунни ташкил 
этади. 
13.1-расм. Тугунлар ва линиялар. 
Биринчи тугун бошланғич хост ҳисобланса, охирги хост белгиланган 
хост ҳисобланади. Бошқа 4та тугун – 4та маршрутизатордир. Биринчи, 
учинчи ва бешинчи линиялар 3та тармоқни ифодаласа, иккинчи ва тўртинчи 
линиялар 2та WAN тармоғини англатади. 
13.1.2. Сервислар (хизматлар) 
Канал сатҳи физик ва тармоқ сатҳлари орасида жойлашган. Канал 
сатҳи тармоқ сатҳига хизматларни тақдим этади ва ўз навбатида унга физик 
сатҳ томонидан хизматлар тақдим этилади. 
Интернетда пакет узатилганда тугуннинг (хост ѐки маршрутизатор) 
канал сатҳи дейтаграмманинг йўлдаги навбатдаги тугунга етиб боришига 
жавобгар ҳисобланади. Шу мақсадда узатувчи тугуннинг канал сатҳи 
тармоқдан қабул қилинган кадрга дейтаграммани инкапсуляция қилиши 
керак ҳамда қабул қилувчи тугуннинг канал сатҳи кадрдан дейтаграммани 
декапсуляция қилиши керак. Бошқача айтганда, хост-манба канал сатҳи 
фақат инкапсуляциялаш учун талаб этилади ва белгиланган хост канал сатҳи 
декапсуляциялаши 
керак. 
Лекин, 
ҳар 
бир 
оралиқдаги 
тугун 


инкапсуляциялаши ва декапсуляциялаши керак. Нима учун бизга ҳар бир 
оралиқ тугунда инкапсуляция ва декапсуляция керак деб сўраш мумкин. 
Сабаби шундаки, ҳар бир линия бошқа кадр форматидаги бошқа протоколни 
ишлатиши мумкин. Агар битта ва навбатдаги линия битта ва ўша протокол 
томонидан ишлатилса ҳам, инкапсуляция ва декапсуляция зарур, сабаби 
одатда канал сатҳи адреслари фарқ қилади. 
13.2-расмда 
канал сатҳидаги инкапсуляция ва декапсуляция 
кўрсатилган. Оддийлик учун бизда манба ва қабулловчи ўртасида фақат 
битта маршрутизатор мавжуд деб таҳмин қилдик. Бошланғич хост канал 
сатҳи томонидан қабул қилинган дейтаграмма кадрга инкапсуляцияланади. 
Кадр бошланғич тугундан маршрутизаторга мантиқан транспортланади. Кадр 
маршрутизатор канал сатҳида декапсуляцияланади ва бошқа кадрга 
инкапсуляцияланади. Янги кадр маршрутизатордан белгиланган хостга 
мантиқан транспортланади. Эътибор беринг, гарчи биз маршрутизаторда 
фақат икки канал сатҳини кўрсатган бўлсак ҳам, аслида маршрутизатор учта 
канал сатҳига эга, сабаби у учта физик линияга уланган. 
13.2-расм. Учта тугун билан алоқа. 
Юқорида келтирилган расмга кўра биз канал сатҳи томонидан 
кўрсатиладиган хизматларни қуйидагича атаб ўтишимиз мумкин. 

Download 313,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish