Расм 6.2 Агрегат СДА-1000 учун, чанг ушлагич ускунаси схемаси
1-ёпинғич, 2-ҳаво юргич, 3-чангни йиғиш учун бункер, 4-циклон ЦН-15, 5-шамоллатгич Д-12, 6-тозалагич ФВ-60.
Тургояк маъдан бошқармасидаги ускунаси тажрибаси кўрсатадики, чанг ҳавони тозалаш самарадорлиги 99.92 %ни ташкил қилади. Бунда СДА агрегатдаги машинист кабинасидаги чанг йиғиндиси ПДК чегарасида, ортиш бўлимида майдаланган материални чанг ушланиши 30 маротабага камайтирилди.
Ўзи юрадиган агрегат СДА-3 да кон массасини жағли майдалагичда бўлади. ВНИИБТГ ва ВНИИПИ маъдан машина институтлари иккита холи ишлайдиган чанг ушлагич тартибидаги ускунасини таклиф қилишди (Расм 6.3). Улардан биттаси горизонтал питателда консолли ортувчи ортиш бўлимида чанг ушлаш кўрилади, бошқа бўлими кон массасини ғалвир-питателдир.
Расм 6.3 Чанг ушлагични агрегат СДА-3 да жойланиш схемаси:
1-майдалагич, 2-чанг ушлаш ускунаси, 3-ортиш бўлимидан сўриб олиш, 4-консолли конвейер, 5-агрегатни юрадиган бўлими, 6-чанг ушлаш ускунаси II, 7-ғалвир питател тагидан сўриб олиш, 8-қабул қилиш бункери.
Бу ускунани ҳар бирида ҳавони тозалаш олдин циклон НИИОГ газ тури ЦН-15 да олиб борилади, унинг диаметри 800 мм, кейин енгли тозалагич СМЦ-166 да бўлади. Енгли тозалагични умумий юзаси 90 м2, солиштирма юк материалга 150 м3/(м2соат), ускунанинг қаршилиги 2560 Па, шамоллатгич ВВД-11, ёпинғичдан сўриб олинаётган ҳавони сарф бўлиши 15-20 минг м3/соат ни ташкил қилади.
Ўзи юрар майдалагич агрегатларида чанг ушлашдан ташқари чангни сўндириш ҳам қўлланиши мумкин. ИГД Минчермет СССР Тургоя маъдан бошқармаси биргаликда сув билан чангни бостириш, оҳакни қазиб олишда таклиф қилинган Расм 6.4. СДА-1000 агрегатида сув билан чангни сўндириш тартиби, сув баки сиғими 6 м3 лиги киргизилган, насос 2 К-6 ва бир нечта тозалагичлар, улар агрегатни қабул қилиш бункерида жойлашган ва майдалаш материалини ортиш ерига консолли конвейерида жойлашган.
СДА-1000 да совуқ ҳолатда бўлганда чанг билан курашиш учун ИГД Минчермат СССР томонидан кўпик қўлланилди, уни ГВП-600 кўпик ускунасида ҳосил қилинди. 1 т кон массасига 0.5 м3 ҳосил бўлади. Уни майдалагич бункерига берилганда чанг сўниши ПДК талаби бўйича камаяди.
Расм 6.4. Оҳакни қазиб олишда даврий-узлуксиз технологияда чангни сув билан йўқотиш схемаси:
1-сув баки, 2-насослар, 3-сув сепувчи, 4-сув системаси, 5-консолли конвейер, 6-қазиб олишдаги конвейер, 7 - ўзиюрар майдалаш агрегати, 8-экскаватор.
Яримстационар қайта юклаш жойларида чангланишнинг олдини олиш. Стационар (қўзғалмас) ва ярим стационар қурилмалар ўртасидаги юклаш ва қайта юклаш жойларидаги ўзаро муносабат даврий ва узлуксиз транспорт воситаларини қўллаш билан амалга оширилади. Асосий чангланиш жараёни автоағдарма ёки думпкарлардан тоғ жинслари элакларга ёки майдалаш қурилмаси бункерига ағдарилиб тўкилганда, материалларни майдалаш ва элашда, шунингдек материалларни конвейерларга узатиб беришда содир бўлади.
Чангланиш даражаси ва чангланиш манбаининг жойлашиши қайта юклаш қурилмалари ва ускуналар конструкцияларига боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |