К=tн/tg (18.17)
tн-вақтни қиймати «Карьер атмосферасига чиқувчи ифлос газларни камайтириш» бўлимидаги ёзилган усулларидан аниқлашимиз мумкин.
Технологик ускуналарни рухсат этилган иш вақти карьерда ҳаво алмашишнинг бузилиш шароитида қуйидаги формуладан аниқлаш мумкин.
tg=V(Cg-C0)/G (18.18)
бу ерда: V-ифлосланиш ҳудуди ҳажми, Cg-зарарлиларни ПДК, C0-карьер табиий ҳаво алмашиш бузилган вақтда атмосферасидаги зарарлилар тўплами, G-карьер атмосферасига кирувчи зарарлиларни жадаллашишини йиғиндиси (вақт бирлигидаги сон).
Шамоллатиш схемасини танлашда, карьер юзасидаги тезлиги ва йўналишини ҳисобга олиш керак. Ҳоҳиш бўйича, шамоллатгич ускуналари шамол йўналишлари бўйича ёки унча катта бўлмаган бурчакда ишлаганлари маъқул. Лекин, бу доимо мумкин бўлмаслиги мумкин, аммо ҳамма ҳолатда ҳам шамол йўналиши ва шамоллатиш оқими ўртасидаги бурчак 1200 дан ошмаслиги керак.
С.С. Филатов томонидан карьерларни сунъий шамоллатишни туркумли схемаси қуйидаги жадвал 18.2 да келтирилди.
Жадвал 18.2
шамоллатиш схемаси
|
Шамоллатгичларни ўрнатиш схемаси
|
Шамоллатиш оқимини йўналиши
|
|
Карьер бортида битта
|
қия
|
|
Карьер тагида битта
|
Тик
|
|
Паралел
|
Карьерни узун ўқига тик
|
|
Кетма-кет
|
горизонтал қия
|
|
Кетма-кет
|
горизонтал қия, тик
|
|
Паралел, кетма-кет
|
горизонтал қия
|
|
Паралел, кетма-кет
|
горизонтал қия, тик
|
Шамоллатиш хизматини ташкил этиш.
Кон саноатидаги карьерларида чанг шамоллатиш хизматини асосий йўналишларидан бири меёрий санитар-гигиеник шароитни иш жойларида ҳосил қилишидан иборатдир. Шуларга тааллуқли равишда қуйидаги масалалар ечилмоғи керак.
1. Карьер атмосфераси чанги ва газларини ишчи жойларини назорат қилиш.
2. Карьерни ва унинг алоҳида участкаларини табиий шамоллатиш самарадорлигини назорат қилиш.
3. Карьердаги хизматни санитар-гигеник шароити яхшилаш бўйича чора-тадбирлар режасини тузиш.
4. Карьерда меҳнат санитар-гигеник шароитини яхшилаш бўйича режаларни бажариш.
5. Шамоллатиш ва чанг-газ йўқотувчи ускуналар ишини ва ҳолатини назорат қилиш.
6. Шамоллатгич ва чанг-газ йўқотиш ускуналарини таъмирлаш, ҳамда тайёрлашни ташкил қилиш.
7. Карьерларни атмосфера ҳолатини ва унинг алоҳида участкасини ҳолатини шаҳодатлаш, худди шунингдек атмосферани яхшилаш учун илғор чора-тадбирларни олиб бориш.
8. Чанг ва зарарли газлар билан кураш бўйича тушунтириш ишларини ташкил қилиш ва инструктаж ўтказиш, шамоллагич ва чанг газ йўқотиш ускуналаридан фойдаланиш, худди шунингдек зарарлилардан муҳофаза қилувчи индивидуал воситалардан ҳам фойдаланиш.
9. Чанг ва зарарли газлар билан кураш бўйича хисоботни тайёрлаш ва тегишли чора-тадбирларни тадбиқ қилиш.
Мана бу масалаларни чанг шамоллатиш хизматини ҳал қилиш учун аниқ ҳуқуқга эга бўлмоғи керак, керакли ускуналар ва мехнат жойларига ҳам эгалик қилмоқ керак.
Чанг шамоллатиш хизмати карьерни бош мухандисига тобе бўлади. Карьерларда чанг шамоллатиш хизматини асосий ҳуқуқи меҳнатни санитар гигиеник шароитини яхшилаш ва бир хил ушлаб туришга йўналтирилган бўлмоғи керак. Шунинг учун, улар карьерни атмосфера ҳолати ва унинг чангланиши ва газланиши тўғрисида назорат олиб боришади, ҳар бир жараёнлар бўйича, ҳамда ташқи ташкилотлар кон қутқарувчилари, санэпидемстанция ва бошқа корхоналар томонидан махсус назоратлар олиб борилади. Чангланиш ва газ бўлишини камайтиришни самарали чора-тадбирларини аниқланади. Карьерларни реконструкция қилишдаги лойиҳадаги санитар-гигеник баҳолашда, кон ишлари режасида, алоҳида механизмлар кўрилганда улар қатнашади, конкурсларни олиб боришда ва ташкил қилишда қатнашади, рационализатор ва изобретател ишларига шамоллатиш ва ҳавони чангланиши ва газланиши билан курашишни долзарб масалаларини ҳал қилиш учун жўнатилади, бошқа цехлар ва бўлимлар билан биргаликда, хар хил ишлаб чиқариш жараёнларида, чиқаётган чанг ва зарарли газларни келгусидаги ва биринчи галдаги чора-тадбирлари билан шуғулланади ва керак бўлиб қолса илмий-текширув ва лойиҳалаш институтларини ва бошқаларни жалб қилади.
Булардан ташқари, чанг-шамоллатиш хизмати қуйидаги қоидаларни қилиши керак: карьер бошлиғи ва бош мухандисни огохлантириш билан биргаликда қаерда чанг ва газ меҳнат шароити даражасидан юқори бўлса, ундаги ишларни тўхтатиш, машина-механизмлар мосламалар ва қурилмаларни ишлатиш ва қўлланиш даврида санитар-гигеник мехнат шароитини ёмонлаштиришга олиб келадиган бўлса, уларни тўхтатиш, худди шунингдек карьер бошлиқлари, газ-чанг шамоллатиш тизим тартибини маъсул ходимини жавобгарликка тортиш мумкин.
Чанг шамоллатиш хизматини асосий вазифалари улар олдида турган масалаларга йўналтирилган бўлиши керак. Бунда улар, атмосфера ҳолатини кузатмоғи керак ва хар хил ишлаб чиқариш жараёнларида уларни чангланиши ва газланишини бор усули ва кўрсатма билан ўлчамоғи керак бўлади; амалиётда шамоллатиш ва чанг-газ йўқотиш чора тадбирларини ишлаб чиқиш ва қўллаш, шамоллатиш ва чанг газни йўқ қилувчи асбоб, механизмлар, мосламалар ускуналарни ишлаш ҳолатида ушлаб туришга ёрдамлашиш, алоҳида участкаларга атмосферани чангланиши ва газланиши мумкинлик ҳолатини шаходатлаш ва уларни камайтириш чора-тадбирларини кўриш, карьерда чангни ва газни камайтиришни янги манъба, мослама ва чора тадбирларини тажрибадан ўтказишни олиб боришни ташкил қилиш, илмий-текширув ва лойихалаш институтларига чанг ва зарарли газлар билан кураш воситалари бўлган янги шамоллатиш қурилмаларини изланишда ва қўлланишда ёрдам бериш, чанг-газ шамоллатиш тизимини сақланиш учун тушунтириш ишларини олиб бормоқ, атмосферани чангланиш ва газланишни камайтириш учун мўлжалланган асбоб ва ускуналар, мосламаларни ишлатиш воситаларини ўргатиш, чанг шамоллатиш хизмати ихтиёрида бўлган мосламалар ва асбоб-ускуналарни ишлатмоқ, селикоз ва бошқа мутахассислик касали билан боғлиқ бўлган масалаларда медик-санитар чора-тадбирлар олиб боришида ёрдам бериш.
Карьер атмосфераси ҳолатини назорат қилиш асбоблари ва усуллари.
Карьерларда доимий тарзда ҳаво оқими тезлиги ва йўналиши, температура ва намлиги, босими, чангланганлик ва газланганлик миқдорлари ўлчаниб борилиши керак.
Ҳаво оқими тезлиги парракли ва чашкали анемометрларда, намлик психометрлар, термометрлар, гидрометрлар ва гигрометрларда ўлчанади. Атмосфера босими симобли ва деформацион барометрларда ўлчанади, чангланганлик миқдори эса ФПП-15 ва бошқа русумли фильтрлар ёрдамида ушланиб, унинг оғирлигини ўлчаш орқали аниқланади.
Карьер атмосфераси метереологик кўрсаткичлари “Карьер-1” кўчувчи газ-таҳлил лабораторияси ёрдамида комплекс таҳлил қилинади.
Парракли (а) ва чашкали (б) анемометрлар.
Психометр: Гигрометр:
Do'stlaringiz bilan baham: |