Расм 5.4 Авто йўлни сунъий қор билан қоплаганда чангни концентрацияси ўзгариш графиги вақт бўйича:
1,2,3, ва 4 солиштирма сув харажати тегишли 0,21; 0,86; 1,72 ва 2,66 кгм2
Автойўлларни чангини бостиришни ҳар хил усулларини умумий таҳлилидан маълумки, улар йўлларни фазилатлари ва хусусиятларини ҳамда иқлимий шароитларни ҳисобга олган ҳолда қўлланмоғи зарур. Йўлнинг усти шебень билан қопланган ва қуруқ-иссиқ иқлимли шароитда нефть маҳсулотларини қўллаш талаб этилади. Ҳам нефть, битум эмульцияси, илиқ иқлим шароитида ёғингарчилликка боғлиқ ҳолда сульфат-спирт барданинг ўзи ёки гидрофоб қўшимчаси биргаликда қўллаш мумкин.
Юқори намлик районларда йўлни устини қоплашда хлор кальций ва ош тузи қўлланилиши мумкин. 5.1 жадвалда чанг бостириш моддаларининг самарасини А.Н.Купин берган.
Жадвал 5.1
Модда
|
Чангсизланишга кетган вақт, соат
|
Солиштирма харажат, лм2
|
Самарадорлик соат м2л
|
Унверсин-А
|
168-330
|
0,7-1
|
187-330
|
Нефть
|
24
|
0,1
|
240
|
Мазут
|
600
|
4,0
|
150
|
Хлорли кальций
|
240
|
1,5
|
160
|
Сульфат-спиртли барда
|
120
|
1,0
|
120
|
Сув
|
1,50
|
1,0
|
1,5
|
Конвейер транспорти қўлланилганда чанг билан кураш. Кон массасини конвейр билан транспорт қилинаётган вақтда чанг бўлиш транспорт қилинаётган материал юзасидан чиқишидан, бир конвейердан иккинчига ағдарилишидан, конвейерни бўш айланишидан конвейерга ёпишган ёки яхлаган материалдан ҳосил бўлади.
Юзадан шамолдан кўтариладиган чангдан қочиш, худди шунингдек ёнғиндан уларни ҳўлланилиши, транспортдаги материални лентага ёпишиш даражасини тезлаштиради, шунча ҳар-хил бекитмалар қўлланилади. Конвейер бўш айланишидан чанг камайтириш учун лентани ёпишмадан тозалаш керак ва уни айлантириш керак. Лентани ағдарадиган ерда чангни камайтириш учун конвейерга ағдариш баландлигини камайтириш ва бекиниш ерини кураш билан камайтириш мумкин.
Бекитишни энг самаралиси, конвейерни лентасини ишчи ва бўш бўлимини тўлиқ ёпилиши билан транспорт қилинаётган материални чангини ҳаво оқими билан учирилишни йўқотилишидан иборат. Шу билан биргаликда конвейер лентасини катта тезлигида ёпинғич бўйича ҳаво оқимини ҳосил қилиши мумкин.
Конвейер лентасини ва барабанларга транспорт қилинаётган материаллардан ёпишган бўлакларни тозалаш учун ҳар хил қурилмалардан фойдаланилади: скрепкали, чўткали, титровчи, ҳаволи, сувли ва бошқа.
Бўш лентани айлантирилганда, тозалаш қурилмаларни қўлланилмайди. Бу усул шундай ташкил топадики, лентали конвейерни бўш бўлаги материали барабандан кейин тезликда 1800 га айлантирилади ва тортиш барабани олдида ўз ҳолига қайтиб келади. Бунинг натижасида бўш бўлим тоза томони билан ролик бўйича харакатланади, бу трасса бўйича лентага ёпишган просипни йўқотишда ва чангланишни жадаллашини кўп маротабага камайтиради.
Чанг ҳосил бўлишни камайтириш келгусидаги йўналиши, бу конвейерни биридан иккинчисига ағдарилишни камайтиришдан иборат бўлиб, бу эса ўз навбатида юқори мустаҳкам лентани қўллаш билан бўлиши мумкин.
Ағдарадиган, ташланадиган, артадиган узеллардаги чанг ажралиши билан курашиш учун аниқ ер шароитига боғлиқ ёпинғич, сув билан чангни йўқотиш, кўпик ёрдамида чангни йўқотиш ва бошқалардан фойдаланса бўлади.
Аспирацион ёпинғич энг самаралигидир, уни қўлланиши оби-ҳаво шароитига боғлиқ эмас. Мана шундай ҳар хил кўринишдаги ёпинғичлар мавжуд. Конвейер лентасига ортаётган транспорт қилиш еридаги ёпинғич, бир қатор ва 2 қатор деворли бўлиши мумкин. Икки деворлисини қўлланиш натижасида, бир хил шароитда, битталикка нисбатан сийраклашган ҳаво ушланади, бу эса сўриб олинаётган ҳаво сонининг камайиши билан боғлиқдир.
Аспирациан ёпинғичида сўрувчи шамоллатгичлар қўлланиши керак ва керак бўлган тозаланаётган ҳавони тозалайди, бунинг учун ҳар хил чанг ушлагичлар қўлланиши мумкин. Бундай чанг ушлатгичлардан карьерда фойдаланиш аниқ қийинчиликларга эга. Шу туфайли енгиллашган ёпинғични қўллашга тўғри келади. Мана шундай ёпинғичлрдан бири босимни пастки бўлимда камайиш билан материални чўкишидаги айланиб ўтган қувурдир, бу катта босимли ва кичик босимли зоналарни бирлаштиради. қувурга чангни сўндирувчи қурилма қўндирилган бўлиши мумкин, катта бўлмаган айродинамик қаршилик бўлади, масалан, парли ёки сувли фарсункалар. Бунда ёпинғични кираверишида ва ундан чиққанда бир нечта зичловчи фартуклар ўрнатилади.
Асперация тартиби (Расм5.5) ВНИИБТГ институти Стойлин ГОК корхонаси учун таклиф қилинган. Ағдариш ерига ёпинғич киргизилган ва икки босқичли тозалагич бўлиб, циклон ва қўлли тозалагичлардан иборат. Чанг йўқотувчи қурилма ва шамоллатгич тортиб юрадиган ченага ўрнатилган.
Конвейер транспортидан фойдаланилганда. Сув билан чангни йўқотиш, материални ҳўллаш ёки чанг ҳавосини сув сочмаси ёрдамида сўндириш бўлиши мумкин. Форсункани ёпинғичга шундай ўрнатиш керакки, майда дисперсли суюқлик ҳаракат қилинаётган матеиалга тўқнаш ҳолатда берилсин, сочмани узоқлиги максимал бўлсин ва ёпинғич ҳажмида суюқликни томчига бўлиниши бир хил бўлмоғи керак.
Ҳўллашни самаралиги ва майда дисперсли чангни гидроакустик сув берилиши ва сувга юза-актив моддани қўллаш билан ошириш мумкин.
Кўпикни қўлланиш натижасида, чанг бўлакларини ҳўллабгина қолмасдан, чанг ажратувчини ҳаво оқимидан ажратишини йўқотиш ҳам мумкин. Мана шу усулда чангни сўндириш учун транспорт қилинаётган материални юзасига берилади ёки бир конвейердан иккинчисига ағдарилганида аралаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |