Маъруза 1: Кириш. Карьер атмосферасининг таркиби ва унга қўйиладиган талаблар. Карьер атмосферасини ифлосланиш омиллари


Маъруза - 4: Қазиш- юклаш ишларида чанг билан кураш олиб бориш



Download 3,42 Mb.
bet18/56
Sana16.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#497831
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   56
Bog'liq
Маъруза

Маъруза - 4: Қазиш- юклаш ишларида чанг билан кураш олиб бориш.
Бир чўмичли экскаваторлар ишида ҳавони чангланишни камайтириш. Бир чўмичли экскаваторлар қазиш-юклаш ишларини асосан қаттиқ кон жинсларини қазиб олишда амалга оширади, уларни майдалаш бурғулаш портлаш ишларини қўллаш билан олиб борилади.
Экскаватор қазиш кавжойида ишлаганда чангга қарши курашда сунъий шамоллатиш, каогуляция ва сув орқали чангни массивни ўзида сўндириш мумкин. Бу усуллар алоҳида ёки бир-бири билан комбинацияда қўлланилиши мумкин.
Экскаваторли кавжойни сунъий чангга қарши шамоллатиш кўчма шамоллатиш қурилмаси билан амалга оширилиши мумкин. Қазиш-юклаш ускуналарининг параметрлари ва кавжойнинг ўлчамларига кўра уларнинг унумдорлиги ва самарадорлиги аниқланади. Масалан: автомобиль ёки темир йўл транспорти қўлланилганда ҳам бу қурилмалар зарарли газларни ҳайдашга ҳисоблаб текширилиши керак.
Пуркаш-шамоллатиш қурилмасини қўллаш натижалари шуни кўрсатадики ОВ-3 шамоллатиш қурилмаси СевГОК карьерида ишлатилганда, машинист кабинасида чангни концентрацияси 2,5-11,1 дан 0,1-1,6 мгм3 гача, кабинадан ташқарида эса 2,2-8,8 дан 0,3-1,1 мгм3 камайган.
Учиб юрган чанг бўлагини оғирлаштириш усуллардан бири, бу намликни уларга конденсация қилиш усулидир. Унга эришиш учун кавжойга сув парини юбориш керак.
Чанг ажралиши жадаллашувини камайтиришнинг энг кўп тарқалган усулларидан бири экскаватор билан қазиб олинаётган кон массасини хўллашдан иборат. Бунинг мазмуни шундаки кон массаси хўлланганда чанг бўлаги сув билан боғланиб қолади, улар ҳаво оқими билан тўқнашганда чанг бўлагининг ҳавога кўтарилиши йўқолади.
Карьерларда, айниқса очиқ маъдан конларида ҳаво температураси иссиқ бўлганда кон жинсларини намлаш учун гидромонитор – насос қурилмасини қўллаш кенг тарқалган. Шу билан бирга маҳаллий шароитдан келиб чиққан холда гидропоезд, махсус сув сепиш машиналари, турғун ва ярим турғун гидромонитор қурилмалар қўлланилади.
Биринчи гидропоезд Кривбассда ЮГОК карьерида қўлланилган. Битта гидропоезднинг сув сиғими 250 м3 ни ташкил этган. У локомотивдан, 5 та темир йўл цистернаси ва платформасидан ташкил топган. Платформага ҳар бирининг қуввати 73,6 Квт ни ташкил қилган дизелли юриткичи бўлган 2 та қурилма, 5 поғонали узатиш қутичаси ва ДДН-70 ёки ДДН-45 пуркаш қурилмаси ўрнатилган. Пуркаш қурилмаси насос ва гидроманитордан иборат. Гидромонитор насадкасидаги босим ва унинг узатилиши насос ишчи ғилдираги айланиш тезлигини ўзгартириш билан бошқарилади. Қурилмани узатиш ҳажми 300 м3соатни, отиш узоқлиги 50-70 м ни ташкил этган. Гидромонитор стволи горизонтал текисликда 3600 га, вертикал текисликда эса 1200 га бурилади. Турли узоқликка узатиш ёки пуркаш 40,45,50 ва 60 мм ли насадкалар диаметрига боғлиқ бўлади. Сув цистерналараро боғланган 180-220 мм диаметрдаги резина қувурлари ўтади, қурилмага эса сув диаметри 200-(220) мм ли қувурлар орқали узатилади. Гидропоездни бир одам бошқаради, пультдан гидравлик тизим ёрдамида гидромонитор стволини ва двигателни бошқаради. (4.1 расм).


Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish