Маъруза 5 Электр юритмаларни ишга тушириш жараёни Ишга тушириш деб электр юритмаларни электр тармоққа улаш ва керакли бўлган тезликка олиб чиқиш жараёнига айтилади. Керакли бўлган тезлик номинал тезлик хисобланади.
Ишга тушириш бошланишида электр юритма электр тармоқдан номинал қийматидан анча юқори бўлган ток истеъмол қилади. Чунки ишга туириш токининг бошланғич қиймати электр тармоқнинг номинал кучланиши ва электр двигателнинг ички қаршилиги (актив ва реактив) билан аниқланади. Бу қаршилик эса кам бўлади, айниқса ўзгармас ток электр двигателда. Электр двигателнинг тезланиши ортиши билан якорнинг (роторниинг) эюк ошади ва ток камаяди.
Ишга тушириш токининг катталиги қуйидаги сабабларга кўра мақадга мувофиқ эмас хисобланади:
-электр тармоқда кучланишнинг йўқотилиши ошади, бу эса ушбу электр тармоққа уланган бошқа истеъмолчиларнинг ишлашига салбий таъсир кўрсатади;
-электр двигателнинг чулғамларида қувват йўқотилиши ошади, бу эса уларнинг йўл қўйиб бўлмайдиган даражада қизишига олиб келади;
-ўзаро электр магнит таъсири натижасида электр двигател чулғамларининг симлари ўртасида хавфли бўлган динамик кучлар пайдо бўлиши ва уларни шикастлаши мумкин;
-ўзгармас ток электр двигателлари коллекторларида мумкин бўлмаган учқунланиш келиб чиқиши мумкин;
-электр двигателнинг ишга тушириш моменти тизимнинг тезланиш шартлари бўйича мумкин бўлмаган миқдорга етиши мумкин.
Ишга тушириш токини чегаралаш учун тегишли воситаларни қўллаш талаб қилинади, бу эса электр юритманинг нархиини ошииради.
Қисқа туташган роторли асинхрон электр двигател ва синхрон электр двигателларнинг баъзи турлари учун ишга тушириш токини чегаралаш талаб қилинмайди, чунки улар тўлиқ кучланиш билан ишга туширишга мўлжалланган бўлади. Лекин манбанинг шинасидаги кучланиш мумкин бўлмаган миқдоргача пасайиб кетиши сабабли бундай ишга тушириш имконияти бўлмаслиги мумкин.
Шундай қилиб, ишга тушириш токини чегаралаш ва тегишли ишга тушириш воситаларни қўллаш зарурати қуйидаги холатларда хосил бўлади:
-электр двигател ундаги тўлиқ кучланиш билан ишга туширишга йўл қўймайди (ўзгармас ток электр двигателлари, фаза роторли асинхрон электр двигателлар, қуввати катта синхрон электр двигателларнинг баъзи турлари);
-электр тармоқнинг қуввати электр двигателнинг тўлиқ кучланиш билан ишга туширишга йўл қўймайди (қуввати катта қисқа туташган роторли асинхрон ва синхрон электр двигателлар);
-ишчи механизм учун ишга тушириш моментини ишга туширишнинг равонлиги ва мумкин бўлган тезланиш шартлари бўйича чегаралаш заруратида.
Ишга тушириш вақтида электр двигател ишчи машинанинг статик моментини енга оладиган ва тизимни белгиланган тезликкача тезлантира оладиган харакатлантирувчи момент хосил қилиши керак. Статик моментнинг миқдорига боғлиқ бўлган қуйидаги ишга тушириш режимлари мавжуддир: енгил, нормал, оғир.
Бошланғич статик момент номинал момент миқдорининг 35-40% дан ошмаса бу енгил ишга тушириш режимига киради (машинали ўзгартириш агрегатлари, ёпиқ задвижка билан ишга тушириладиган насос ва вентиляторлар, ишга туширилаётганда атмосферага чиқариб ташлайдиган поршенли ва турбо компрессорлар).
Бошланғич статик момент номинал момент миқдорининг 40% дан ортиқ ва 100%дан кам бўлса бу нормал ишга тушириш режимига киради. Кон корхоналарида бундай режим билан ишга тушириладиган машина ва механизмлар нисбатан камчиликни ташкил қилади (катта бўлмаган кўтариш лебёдкалари, махаллий шамоллатиш вентилторлари, қазиб олиш участкаларидаги насослар, шахта ер юзасидаги ва очиқ конлардаги баъзи лентали конвейерлар).
Бошланғич статик момент номинал момент миқдорининг 100%ни ташкил қилса ва ундан ортиқ бўлса бу оғир ишга тушириш режимига киради. Бу ишга тушириш режими кон корхоналарининг кўпчилик машина ва механизмларига тегишлидир (сидиргичли ва лентали конвейерлар, вруб ва ортиш машиналари, қазиб олиш комбайнлари, кўтариш машиналари, дробилкалар ва б.)