Маъруза № [Маърузачи: Палванов Н. С.] Мавзу: комплекс бирикмалар. Мавзунинг мақсади



Download 157 Kb.
bet4/6
Sana23.02.2022
Hajmi157 Kb.
#129952
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
5-kompleks-birikmalar (2)

Ионланиш изомерияси.
Таркиби бир хил бўлиб, ионларни ташқи ва ички сферасида жойлашиши билан фарқ қиладиган комплекслар ионланиш изомериялари деб аталади. Масалан, [Pb(NH3)4Cl2]Cl2, [Pb(NH3)4Cl3]Cl улар ўзаро ионланиш изомерларидир. Биринчи комплекснинг сувли эритмасига кумуш нитрат қўшилса, чўкма хосил бўлади. Иккинчи комплексни сувли эритмасига кумуш нитрат қўшилса чўкма хосил бўлмайди.


КОМПЛЕКС БИРИКМАЛАРДАГИ КИМЁВИЙ БОҒ ТАБИАТИ
Комплекс бирикмаларда кимёвий боғ табиатини тушунтирувчи бир қанча назариялар мавжуд. Биз улардан энг муҳими бўлган валент боғлар назариясига тўхтаб ўтамиз. Бу назарияда Пелингнинг атом орбиталларининг гибридланиши концепцияси катта аҳамиятга эга. Бу назария комплекс бирикмалар тузилишини тушиниш имкониятини беради. М: [Ag(NH3)2]+ ионида кумуш Ag+ 4s24p64d10 электрон тузилишига эга бўлиб sp –гибридланиш ( 5s ва 5 p) холатида бўлиб, ўзининг шу бўш орбиталларига аммиак молекуласидаги азотнинг бўлинмаган жуфт электронларини тортади ва натижада улар орасида донор – акцептор боғ ҳосил бўлади. Бу боғ комплекс бирикмаларда координацион боғ дейилади. Шунинг учун комплекс бирикмалар координацион бирикмалар деб ҳам айтилади. Ташқи ва ички сфералар ўртасида эса ионли боғ амалга ошади.

ИЧКИ КОМПЛЕКС БИРИКМАЛАР


Агарда лиганд комплекс хосил қилувчи ион билан икки хил табиатли боғланиш орқали бирикса, ички комплекс бирикма хосил бўлади. Бунга мисол қилиб, аминосирка кислота билан мис иони ўртасидаги реакцияни кўришимиз мумкин

2H2N-CH2-COOH + Cu Cl2 2HCl +




O = C - O NH2 - C H2
Сu CH2 - NH2 O- C = 0
Хосил бўлган бирикмада Сu2+ аминогруппаси азот билан донор-акцептор боғ орқали бириккаy бўлса, кислород билан эса ионли боғ орқали бириккан.
Хлорофилл, гемоглобинлар ҳудди шундай ички комплекс бирикмалардир. Уларни ҳосил қилувчи лигандлар комплексонлар дейилади. Оддий комплексон (комплексон-I) аминополикарбон кислота ҳосиласидир:


CH2COOH
N CH2COOH
CH2COOH

Комплексон II – этилендиаминтетрасирка кислота


HOOC – CH2 CH2COOH
N – CH2 - CH2 - N
HOOC – CH2 CH2COOH

Бу модда одатда 2 та Na алмашинган туз ҳолида ишлатилади ва комплексон III ёки трилон Б дейилади. Трилон Б тиббиётда баъзи бир металл ионларини организмдан чиқариб юборишда кенг қўлланади. У ҳатто бошқа лигандлар билан комплекс ҳосил қилмайдиган Са2+ , Mg2+, Ba2+ ионларини ҳам мустаҳкам комплексга боғлайди. Трилон Б буйракдаги тошни эритишда, организмдаги заҳарли оғир металларни (Pb, плутоний) ни чиқариб юбориш ҳоссасига эга.








Download 157 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish