КОМПЛЕКС БИРИКМАЛАРНИНГ ЭРИТМАЛАРИДАГИ МУВОЗАНАТ
Бирор комплекс бирикма, масалан [Ag(NH3)2]Cl сувда эритилганда биринчи навбатда ўзининг ташқи сферасидаги ион ва комплекс ионга диссоциацияланади:
[ Ag(NH3)2]Cl [Ag(NH3)2]+ + Cl-
Бу жараён худди кучли электролитнинг диссоциацияланиши каби содир бўлади. Иккинчи навбатда комплекс ион, комплекс ҳосил қилувчи ион ва лигандга диссоциацияланади.
[Ag(NH3)2]+ Ag + 2NH3
Бу жараён худди кучсиз электролитларга ўхшаш қайтар бўлади. Шунинг учун бу жараёнга массалар таъсир қонунини тадбиқ этиб, мувозанат константасини ёзиш мумкин. Комплекс ионнинг мувозанат константаси , шу комплекс бирикманинг беқарорлик константаси деб аталади.
[Ag]+ [NH3]2
Kбеқ = ------------------
[[Ag(NH3)2]+]
Бу формулада [Ag]+ ва [NH3] лар мувозанат вақтидаги кумуш иони ва аммиакларнинг концентрацияси. Беқарорлик константасига тескари бўлган қиймат: B=I/Kбеқ. комплекс бирикмаларнинг барқарорлик константаси деб аталади.
[[Ag(NH3)2]+]
B = ------------------
[Ag]+ [NH3]2
Кбеқ.нинг қиймати қанчалик катта бўлса, комплекс бирикма шунчалик қарорсиз бўлади, аксинча беқарорлик константасининг қиймати қанчалик кичик бўлса, комплекс бирикма шунчалик турғун бўлади.
Комплекс бирикмаларнинг изомерияси. Комплекс бирикмаларида худди органик бирикмалардаги каби изомерия ходисаси мавжуддир. Комплекс бирикмаларда геометрик, оптик, гидрат, ионланиш ва бошқа изомерлар мавжуд:
1. Геометрик (цис-транс) изомерия. Геометрик изомерланиш ходисасини биринчи А.Вернер платина бирикмаси [Pt(NH3)2 Cl2] мисолида тушунтирган.
Бир хил таркибга эга бўлган, икки хил хоссали бирикманинг мавжудлиги лигандларни комплекс хосил қилувчи ионга нисбатан турли текисликда жойлашиши билан тушунтирилган ва цис-транс- изомерлар деб аталган.
Цис изомерда бир хил лигандлар комплекс хосил қилувчи ионнинг бир томонида жойлашган бўлса, транс- изомерларда эса комплекс хосил қилувчи ионнинг икки томонида (диагонал бўйича) жойлашган бўлади.
Cl NH3 Cl NH3
Pt Pt
Cl NH3 NH3 Cl
Бу комплекс бирикмалардан цис-изомер биологик фаол модда бўлиб, транс -изомер биологик жиҳатдан фаол эмас.
Гидрат изомерияси. Бир хил таркибга эга бўлиб, ўз таркибидаги сув молекулаларининг жойлашиши билан (яъни ички ва ташқи сферада) бир-биридан фарқланадиган моддалар гидрат изомерлар деб аталади.
Масалан, хром (Ш) хлориднинг гекса гидратини CrCl3 x 6H2O учта изомери бор. Биринчи изомернинг сувдаги эритмаси оч бинафша рангли бўлиб, унга кумуш нитрат эритмасидан қўшсак, комплекс таркибидаги хлорнинг ҳаммаси чўкмага тушади. Демак, хлор ионлари комплекснинг ташқи сферасига жойлашиб, сув молекулалари ички сферани банд қилган. Демак, тузнинг молекуласи [Cr(H2O)6]Cl3 бўлади. Иккинчи тузнинг сувдаги эритмаси яшил рангли, бу эритмага AgNO3 қўшсак, барча хлорнинг фақат 1/3 қисми чўкмага тушади. Демак, унинг ташқи сферасида 1 атом хлор ва 2 молекула сув бўлади. Демак, тузнинг формуласи [Cr(H2O)4 Cl2] Cl 2H2O бўлади. Учинчи тузнинг сувдаги эритмаси ҳам яшил рангли эритмадир.
Бу тузнинг эритмасига кумуш нитрат эритмаси қўшсак хлорнинг 2/3 қисми чўкмага тушади. Демак, унинг формуласини қуйидагича ёзиш мумкин [Cr(H2O)5 Cl] Cl2 H2O . Шуни айтиш керакки бундай изомерия ходисаси сув ўрнида ишлатиладиган бошқа органик эритувчилар сақлаган бошқа комплекс бирикмаларда ҳам бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |